Таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш
ЕТАКЧИ ҲОРИЖИЙ ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИ БИЛАН
Download 3.4 Mb. Pdf ko'rish
|
ХАЛҚАРО-ҲАМКОРЛИК-ВА-ИННОВАЦИЯЛАР-ТИББИЙ-ТАЪЛИМ-ИСЛОҲОТЛАРИНИНГ-АСОСИДИР
ЕТАКЧИ ҲОРИЖИЙ ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИ БИЛАН ҲАМКОРЛИК ЮҚОРИ СИФАТЛИ ЎҚУВ ЖАРАЁНИ ГАРОВИ Садуллаева Х.А. Тошкент тиббиѐт академияси, Атроф муҳит гигиенаси 272 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 апрелдаги ПҚ 2909 ―Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида‖ги қарорида ҳар бир олий таълим муассасаси жаҳоннинг етакчи илмий-таълим муассасалари билан яқин ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиши, олий таълим муассасалари битирувчиларини PhD ва магистратура дастурлари бўйича ўқитиш, ўқув жараѐнига халқаро таълим стандартларига асосланган илғор педагогик технологиялар, ўқув дастурлари ва ўқув-услубий материалларини кенг жорий қилиш каби вазифалар белгиланган. Қарор бандларини амалда ижросини таъминлаш хозирги давр талабларидан биридир. Таълим жараѐнини сифатли ташкил этиш мақсадида қабул қилинаѐтган барча қонуний-меъѐрий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга ошириш Жаҳон стандартларига мувофиқ етук мутахассисларни тайѐрлашнинг янада салмоғини кучайтиради. Жумладан, Тошкент тиббиѐт академиясининг Жаҳоннинг нуфузли олий таълим муассасаларидан бири бўлган Корея Университети билан ўзаро Ҳамкорлик алоқалари етук мутахассисларни тайѐрлашда келажакка илдам қадамлардан биридир. Ҳамкорлик доирасида 2017-2018 ўқув йилида янги очилган «Атроф муҳит ва инсон саломатлиги» магистратура йўналишида ўқув жараѐннинг хорижий тажрибага асосланиб тузилган қўшма ўқув дастур асосида олиб борилиши таълим сифатини яна бир поғонага оширади. Бунда хорижий олий таълим муассасаси ҳамда ТТА мутахассислик кафедралари профессор- ўқитувчиларини ўқув жараѐнга жалб этилиши эса сифатли таълим жараѐнини ташкил этилишини янада кафолатлайди. Магистр талабалар учун янги ҳорижий маълумотлар билан бойитилган ўқув адабиѐтлар тайѐрлаш ва улар асосида машғулотлар олиб бориш талабаларни фан бўйича назарий билимларини янада чуқурлаштиради. Магистр-талабаларнинг мунтазам равишда инглиз тилини ўрганишлари ҳорижий илмий адабиѐтлар билан ишлашида, уларни таҳлил қилиш ва магистрлик диссертация ишларини тайѐрлашда амалий ѐрдам бўлади. Бу борада Корея Университети томонидан қўшимча инглиз тили машғулотларини киритилиши талабаларнинг мазкур йўналишда салоҳиятини оширишга ундайди. Магистратура йўналишида ўқув жараѐнининг ўзига хос жиҳатларидан бири назарий билимларни мустаҳкамлаш билан бирга амалий кўникмаларни янада мукаммал эгаллашни тақозо этишидир. Ишлаб чиқариш билан узлуксиз боғлиқлик ҳамда эгалланган кўникмаларни бевосита амалда қўллай билиш магистр-талабаларнинг юқори малакали мутахассис бўлиши шартларидан бири бўлиб, бу эгалланган кўникмаларни янада мустаҳкамлайди. Таълим жараѐнини сифатли ташкил этиш шартларидан бири уни моддий-техник таъминотини тўлиқ эканлигидир. Бу борада ТТА-КУ ҳамкорликда очилган ҳамкорликдаги илмий-тадқиқот маркази яна бир бор ҳамкорлик алоқалар натижаларидан биридир. Талабаларнинг амалий 273 кўникмаларни замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозланган лаборатория шароитида эгаллаши уларнинг юқори малакали мутахассис бўлиб етишишига албатта ижобий ҳисса қўшади. Магистр-талабалар ўз илмий-тадқиқот ишларини Республиканинг етакчи ДСЭНМларида олиб бориш билан бирга жойларда амалдаги вазиятларни баҳолай олиши, қонуний-меъѐрий ҳужжатлар билан ишлай олиши ва экологик ҳолатни баҳолай олиши зарур. Жумладан, ДСЭНМнинг бўлинмаларида бирламчи ҳужжатлар билан ишлашни, далолатномалар тузишни, лаборатор текширишлар ўтказишни ва олинган натижалар бўйича хулосалар чиқаришни мустақил ва врачлар назоратида олиб борадилар. Download 3.4 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling