Таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш
ЎҚУВ ЖАРАЁНИДА ИННОВАЦИОН ВА ПЕДАГОГИК
Download 3.4 Mb. Pdf ko'rish
|
ХАЛҚАРО-ҲАМКОРЛИК-ВА-ИННОВАЦИЯЛАР-ТИББИЙ-ТАЪЛИМ-ИСЛОҲОТЛАРИНИНГ-АСОСИДИР
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тошкент педиатрия тиббиѐт институти Жамоат саломатлиги ва соғлиқни сақлашни бошқариш кафелраси Мавзунинг долзарблиги
- Мавзунинг мақсади
- Шахсий натижалар
ЎҚУВ ЖАРАЁНИДА ИННОВАЦИОН ВА ПЕДАГОГИК ТЕХНОЛОГИЯЛАРНИ ҚЎЛЛАШ УСЛУБИЯТИ З.Р.Саттарова, З.А. Шерматова, Л.Ш.Кравченко Тошкент педиатрия тиббиѐт институти Жамоат саломатлиги ва соғлиқни сақлашни бошқариш кафелраси Мавзунинг долзарблиги: Ҳозирги кунда инновацион технологиялар педагогик технологияларни қўллаш таълим сифатини оширишдаги одил қадамдир. Ҳозирги кунда улар республикамизнинг барча олий таълим муассасаларида педагоглар малакасини ошириш қайта тайѐрлаш институтлари ва факультетларида кенг миқѐсда қўлланилиб келинмоқда ҳамда ижобий натижалар бермоқда. Шунинг учун ҳам таълим муассасаларида фаолият кўрсатаѐтган профессор - ўқитувчилар ўз соҳалари бўйича олиб бораѐтган машғулотларида инновацион технологияларни ўз ўрнида қўллай билишлари ўта зарур. Мавзунинг мақсади: Бозор иқтисодиѐти шароитида таълим тизимига ва унинг мазмунига қўйиладиган талаблар янада кучайди. Ўтказилаѐтган ижтимоий тадқиқотлар натижалари шуни кўрсатадики,бугунги талаба аксарияти машғулотларга қизиқмай қўйди, бунинг сабабларидан бири дарс мобайнида педагог билан талаба ўртасида мулоқотнинг йўқлигидир. Умуман олганда педагог ўзининг кучли ва заиф томонларини ҳар доим англаши керак. Ҳозирги кунда таълим жараѐнида инновацион, педагогик ва ахборот технологияларидан фойдаланиб,таълимнинг самарадорлигини кўтаришга бўлган қизиқиш, эътибор кундан кунга кучайиб бормоқда. Шахсий натижалар: Мазкур фаолият амалиѐтда қўллаш қуйидаги асосий йўналишларни белгилаб берди: Биринчидан, инновацион технологияларда шахсни ривожлантирувчи таълимни амалга ошириш имкониятини кенглигида. Ўзбекистон Республикаси ―Таълим тўғрисида‖ги Қонуни, ―Кадрлар тайѐрлаш миллий дастури‖, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиѐевнинг ―Олий таълим тизимини такомиллаштириш тўғрисида‖ги 20.04.2017 йил № 2909 – 275 сонли Қарорида ривожлантиррувчи таълимни амалга ошириш масаласига алоҳида эътибор қаратилган. Иккинчидан, инновацион технологиялар ўқув тарбия жараѐнига тизимли фаолият ѐндошувини кенг жорий этиш имкониятини беради. Учинчидан, инновацион технология педагогни таълим- тарбия жараѐнининг мақсадларидан бошлаб, ташхис тизимини тузиш ва бу жараѐн кечишини назорат қилишгача бўлган технологик занжирни олдиндан лойиҳалаштириб олишга ундайди. Тўртинчидан, инновацион технология янги воситалар ва ахборот усулларини қўллашга асосланганлиги сабабли, уларнинг қўлланилиши ―Кадрлар тайѐрлаш миллий дастури‖ талабларини амалга оширишни таъминлайди. Ҳар қандан инновацион технологиянинг ўқув тарбия жараѐнида қўлланилиши шахсий характердан келиб чиққан ҳолда талабани ким ўқитаѐтганлиги ва педагог кимни ўқитаѐтганлигига боғлиқдир. Инновацион технология асосида ўтказиладиган машғулотлар мутахассисларнинг муҳим ҳаѐтий ютуқ ва муаммоларига ўз муносабатларини билдиришларига интилишларини қондириб, уларни фикрлашга ўз нуқтаи назарларини асослашга имконият яратади. Хулоса. Ҳозирги даврда содир бўлаѐтган инновацион жараѐнларда таълим тизими олдидаги муаммоларни ҳал этиш учун янги ахборотни ўзлаштириш ва ўзлаштирган билимларини ўзлари томонидан баҳолашга қодир, зарур қарорлар қабул қилувчи, мустақил эркин фикрлайдиган шахслар керак. Бундай фикрнинг туғилиши таълим жараѐнида янги замонавий инновацион технологияларни машғулотларни қўллаш йўналишини юзага келтирди. Бугунги кунда таълим муассасаларининг ўқув –тарбиявий жараѐнида янги инновацион технология ва педагогик технологиялардан фойдаланишга алоҳида эътибор берилмоқда. Шунинг учун ҳам, таълим муассасалрининг ўқув- тарбиявий жараѐнида замонавий ўқитиш услублари, инновацион технологияларнинг ўрни ва аҳамияти беқиѐсдир. Download 3.4 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling