Таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш


ТАЛАБА МУСТАҚИЛ ИШИНИ ТАШКИЛЛАШТИРИШДА


Download 3.4 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/217
Sana12.11.2023
Hajmi3.4 Mb.
#1767723
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   217
Bog'liq
ХАЛҚАРО-ҲАМКОРЛИК-ВА-ИННОВАЦИЯЛАР-ТИББИЙ-ТАЪЛИМ-ИСЛОҲОТЛАРИНИНГ-АСОСИДИР

ТАЛАБА МУСТАҚИЛ ИШИНИ ТАШКИЛЛАШТИРИШДА 
“ГУРУҲЛИ ЛОЙИҲАЛАШ” УСУЛИНИ ҚЎЛЛАШ 
Ахмедова М.Д., Анваров Ж.А., Бобожонов Ш.Ж., Салиева Г.Ж. 
Тошкент тиббиѐт академияси, 
Юқумли ва болалар юқумли касалликлари кафедраси, 
Тошкент педиатрия тиббиѐт институти 
Нукус филиали, Юқумли касалликлар кафедраси 
Замонавий олий таълим тизими янги ўқув дастурлари, педагогик 
услублар инновациясини ишлаб чиқарилишини, таълимнинг замонавий 
информацион технологияларини тадбиқ этишни, талабаларнинг мустақил 
ишлашини фаоллаштиришни, билимни рейтинг тизими ѐрдамида баҳолаш, 
талаба, ўқитувчи ҳамда илмий ходимларнинг рақобатбардошлиги ва 
ҳаракатчанлигини оширишни талаб этади. 
Долзарблиги. Мустақил ишнинг замонавий тушунчаси – бу маълум 
бир тизимда амалга ошириладиган малакали таълим дастурини ўзлаштириш 
бўйича ўқув-билим фаолиятининг бир тури бўлиб, уни режалаштириш ва 
аниқ натижага эришишини баҳолашда ўқитувчи/педагог иштироки зарурдир. 
Бу эса олий таълим муассасаси ўқитувчиси/педагогидан талаба мустақил 
ишини ташкиллаштиришга янгича ѐндашувни ва талаба мустақил ишида 
замонавий педагогик усуллардан фойдаланишни тақозо этади. 
Мақсад ва вазифалар. Ушбу мақолада талаба мустақил ишини 
топшириш жараѐнини ташкиллаштиришнинг бир неча турлари келтирилган, 
мустақил ишни ташкиллаштиришнинг технологияси кўриб чиқилган, 
мустақил ишни ташкиллаштиришда ўқитувчи/педагогнинг янги аҳамияти 
очиб берилган, ҳамда талаба ўрни муҳимлиги кўриб чиқилган. 
Олинган натижалар ва муҳокама. Олий таълим муассасаларида 
талаба мустақил иши соатлари умумий ўқув юкламанинг 30-50% ташкил 
этади. Шуни инобатга олиб талаба мустақил ишини ташкиллаштириш ва 
топшириш жараѐнларига жиддий ѐндашув талаб этилади. Ўқитиладиган фан 
мавзулари бўйича талаба мустақил ишини танлаш ва топшириқларни ишлаб 
чиқиш олий таълим муассасаси ўқитувчи/педагоги учун мураккаб 
вазифалардан бири ҳисобланади. 
Талаба мустақил ишини ташкил этишда ҳар бир фаннинг 
хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда қуйидаги шакллардан фойдаланилади: 


13 
айрим назарий мавзуларни ўқув адабиѐтлари ѐрдамида мустакил 
ўзлаштириш; 
берилган мавзу бўйича реферат ѐки тақдимот (презентация) 
тайѐрлаш; 
тунги навбатчилик давомида беморни мустақил кўрикдан ўтказиш ва 
тонги йиғилишда бемор бўйича тақдимот ўтказиш; 
ўқув касаллик тарихини тўлдириш; 
гуруҳли лойиҳалаш усулини қўллаш; 
амалий кўникмаларни фантом ва муляжларда мустақил ўрганиш; 
монография ва даволаш-диагностика стандартларидан фойдаланиб 
ташхис қўйиш ва даволаш алгоритмларини тузиш; 
малакавий амалиѐт кундалик дафтарини тўлдириш; 
интерактив педагогик усуллар сценарийсини тузиш (ролли ўйинлар, 
PRES усули, аниқ клиник ҳолат таҳлили ва бошқ.); 
ўқитувчи/педагог кўмагида илмий мақола, анжуманга тезис, маъруза 
тайѐрлаш; 
бошқа турдаги уй вазифаларини бажариш. 

Download 3.4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   217




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling