Таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш
Download 3.4 Mb. Pdf ko'rish
|
ХАЛҚАРО-ҲАМКОРЛИК-ВА-ИННОВАЦИЯЛАР-ТИББИЙ-ТАЪЛИМ-ИСЛОҲОТЛАРИНИНГ-АСОСИДИР
Гуруҳли лойиҳалаш усули. Ушбу усулнинг мақсади – талабаларда
илмий тадқиқот ва илмий изланиш ўтказишга бўлган қизиқишни пайдо қилиш, маълумотлар тўплаш, адабиѐтлар билан ишлаш кўникмалари шаклланишига ѐрдам беришдан иборат. Шунингдек, бу усул якунида талабалар ўзларининг шахсий изланишлари натижаларини тезис, мақола, маъруза кўринишида тақдим этадилар (талабалар илмий жамияти конференцияларида). Бу усулни амалга ошириш жараѐнида 2-3 та талабагаўтилаѐтган мавзу бўйича лойиҳа иши берилади. Мисол учун, юқумли касалликлар фани бўйича ТИЖда қатнашмоқчи бўлган талабаларга ―Бошланғич мактаб ѐшидаги болалар орасида ичак паразитозлари билан касалланиш хавф омилларини аниқлаш‖ мавзусини бериш мумкин. Лойиҳа иши мавзуси танлангандан сўнг лойиҳа ишининг мақсад ва вазифалари шакллантирилади, бу вазифалар осон, аниқ ва талабалар томонидан бажарила оладиган бўлиши керак. Талабалар мактаб ўқувчиларининг ичак паразитозлари билан касалланиш хавф омилларини аниқлаш учун ўқитувчи/педагог ѐрдамида сўровнома тайѐрлайдилар. Шу сўровнома асосида бир нечта мактабдаги 1-4 синф ўқувчилари орасида ичак паразитозлари билан касалланиш хавф омилларини аниқлашлари мумкин бўлади. Ундан ташқари талабалар танланган муаммо бўйича адабиѐтлар шарҳи тайѐрлайдилар, бунинг учун эса кутубхонада қўшимча маетриаллар билан ишлайдилар, интернет ресурсларидан фойдаланадилар. Лойиҳа ишини бажариш жараѐнида йиғилган маълумотларни статистик ишловдан ўтказадилар. Лойиҳа иши тайѐр бўлганидан сўнг ўқитувчига тақдим этилади ва гуруҳда презентация тақдимоти кўринишида ҳимоя қилинади. Бу жараѐнларнинг барчаси талабаларда илмий изланиш ўтказиш кўникмаларини шакллантиришга ѐрдам беради. Магистратурага ўқишга Лойиҳани ўтказиш жойини танлаш (шифохоналар, оилавий поликлиникалар, қишлоқ врачлик пунктлари, ихтисослаштирилган бўлимлар, диспансер-назорат муассасалари, мактаблар, мактабгача таълим муассасалари ва бошқалар); Маълумотларни йиғиш учун тиббий ҳужжатлар (касаллик тарихи, амбулатор карталар, анкета ва сўровномалар); Маълумотларни қайта ишлаш ва таҳлил қилиш учун компьютер технологияларнинг бўлиши. 15 кирар экан магистрлик диссертациясини тайѐрлашда қийналмайдилар. Сабаби, магситрлик илмий ишини ўтказиш тамойиллари ҳам юқоридаги босқичларга асосланган. Хулоса. «Гуруҳли лойиҳалаш» усули талабаларда илм билан шуғулланиш бирламчи кўникмаларини шакллантиради ва ривожлантиради. Лойиҳа ишининг ҳимояси эса талабаларда кўпчиликнинг олдида нутқ сўзлай олиш қобилиятини ривожлантиради, талабаларни кўпроқ ўқишга ва билимларини чуқурлаштиришларига ундайди. Бу усулни УАШ циклларида, талабалар илмий жамиятига тайѐргарлик кўриш жараѐнида қўллаш мақсадга мувофиқдир. Download 3.4 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling