Ta’limda Finlandiya metodi


Download 89.54 Kb.
bet1/3
Sana01.04.2023
Hajmi89.54 Kb.
#1315131
  1   2   3
Bog'liq
talimmmmmm


Shofirkon tuman XTB tasarufidagi 29-maktab fizika fani o’qituvchisi Djo’rayeva Malohatning metod birlashma yig’ilishda “Ta’limda Finlandiya metodi” mavzusida qilgan ma’ruzasi













таълим тизимида Финляндия тажрибаси,,,,,,????


Хўш, ушбу давлат таълим тизимининг ўзига хослиги нимада? Финляндия таълим тизими бундай муваффақиятга қандай эришди? Эътиборингизга Финляндия таълим тизимининг ўзига хос 10 жиҳатини келтириб ўтамиз:

  1. Финляндия болалари таълимни бошқа мамлакатларникига нисбатан кечроқ бошлайди. Улар 7 ёшдан бошлаб мактабга қабул қилинади. «Болаларни ҳаддан зиёд эрта мактабга бериш илмий жиҳатдан фойдали эмаслиги тасдиқланган», дейилади фин тизимида.

  2. Финляндияда мажбурий таълим 9 йил давом этади, ўқувчилар 16 ёшдан ўқишни тарк этиши мумкин. Ушбу ғоя Финляндия талабаларини ҳақиқий ҳаётга тайёрлашга қаратилган.

  3. Финляндия талабалари ривожланган мамлакатлар ичида энг кам дарс соатларини ўқийди (дарслар 8-9 оралиғида бошланиб, кундузги 2 гача якунланади), шунга қарамай жуда яхши натижалар қайд этади.

  4. Финляндиядаги мактаблар ҳеч қандай тартибда жойлашмаган, мактаблар, минтақалар, ўқитувчилар ва ҳатто талабалар ўртасида таққослашлар мавжуд эмас. Улар рақобат эмас, айнан ҳамкорлик муваффақият калити, деб ҳисоблашади.

  5. Фин ўқитувчилари дунёдаги энг малакали мутахассислардир. Финляндияда ўқитувчиликка бўлган талаблар жуда юқори. Ўқитувчилари худди шифокорлар ва юристлар каби мақомга эга. Уларнинг ижтимоий мавқеи ҳам жуда юқори. Фин ўқитувчиларининг бу қадар улкан мавқега эгаликлари ўқитувчи касбига бўлган талабнинг юқорилиги ҳамда малака имтиҳонларининг мураккаблиги билан изоҳланади. Шунинг учун Финляндияда улар ўз ўқитувчиларини доимий равишда баҳолаш ва баҳолаб бориш заруратини сезмайди. Агар ўқитувчидан қандайдир хато ёки камчилик ўтадиган бўлса, у билан мактаб директорининг ўзи шуғулланиб қўя қолади.

  6. Финляндияда хусусий мактаблар мавжуд эмас. Фин мактаблари ўртасида рақобат йўқлигининг сабабларидан бири шундаки, барча мактаблар давлат маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади. Шу боис қаердадир яхши, қаердадир сустроқ таълим берилишига йўл қўйилмайди.

  7. Финляндия талабалари кўпроқ тилларни ўрганишади. Улар фин тилини мактабдаги биринчи кунидан ўрганади. 9 ёшида улар швед тилини ўрганишни бошлайди. 11 ёшида улар учинчи тилни (одатда инглиз тилини) ўрганишга рағбатлантирилади. Кўплаб ўқувчилар 13 ёшида тўртинчи тилни ўрганаётган бўлади.

  8. Финляндия мактаблари барча ўқувчиларининг тушлиги давлат томонидан қоплаб берилади. 1943 йилдан буён мазкур амалиётга амал қилиб келинмоқда.

  9. Ўқитувчилар одатда кунига 4 соатдан машғулот ўтказади ва ҳар ҳафта уларга касбий ривожланиш учун 2 соат вақт ажратилади. Бу эса, ўз навбатида, муаллимларга тушадиган стрессни камайтиради.

  10. Финляндия миллий ўқув дастури кенг қўлланма бўлиб, ўқитувчиларга ўз услуби ва фикрларини синфда ишлатишига имкон беради. Бу Финляндия таълим тизимининг ўз ўқитувчиларига бўлган ишончига асосланади.

– Финляндия ушбу халқаро миқёсдаги баҳолашда ўз муваффақиятлари билан ажралиб туради. ПИСА дастури 2000 йилда ташкил этилгандан буён Финляндия унда мунтазам қатнашиб келмоқда ва эришган натижалари билан фин таълим тизими дунёдаги кўплаб мамлакатларининг эътиборини ўзига жалб қилмоқда.Хўш, бундай натижаларга финлар қандай қилиб эришмоқда? Уларнинг таълим тизимини ўрганишлар шуни кўрсатмоқдаки, Финляндия мактабларининг ўқув дастурлари болаларга берилаётган ҳар қандай билимларни амалиётга қандай ва қаерда қўллашни ўргатишга, уларни ижодий ва эркин фикрлашга ундашга йўналтирилган.
Иккинчи муҳим томони, Финляндия фан дастурларида ўзаро мутаносиблик жуда яхши таъминланган. Масалан, бирон синфда географиядан Осиё мамлакатлари ўтилса, ўша ҳафтада биологиядан ҳам Осиёда ўсувчи ўсимликлар, тарихдан ҳам Осиё халқлари тарихи, математикадан ҳам Осиёга оид маълумотлардан иборат мисоллар берилади.Учинчи муҳим жиҳат – ўқитувчиларнинг юқори салоҳиятга эга эканлиги фин таълим муассасаларининг муваффақиятга эришишидаги навбатдаги муҳим омиллардан бири ҳисобланади. Финляндияда ўқитувчилик қилиш учун камида магистр даражасига эга бўлиш керак.Финляндияда энг яхши мактаб, бу турар жойига энг яқин жойлашган мактабдир.Ушбу омиллар Финляндия таълим тизимини бутун дунёга машҳур қилишга ва халқаро таълим рейтингларида юқори ўринларни эгаллашга хизмат қилмоқда.Мактабларда дарс соатларининг тақсимоти ҳафтасига 1-2-синфлар учун энг камида 19 соат қилиб белгиланган бўлса, 9-синфлар учун эса ушбу кўрсаткич 30 соатни ташкил этади. Мактаблар ўқув режасига кўра, тўққиз йиллик ҳафталик умумий юклама 222 соат. Бу кўрсаткич Ўзбекистонда 254 соатни ташкил этади.
— Мактаб ўқувчиларида касблар ва соҳалар билан боғлиқ кўникма ва билимларни шакллантиришда ўзига хос ёндашув мавжуд. Бунда билим, кўникма билан бир қаторда ёндашув, муносабат ва ирода каби хусусиятлар ҳам муҳим аҳамиятга эга. Яъни ўқувчиларга ҳаётлари давомида эгаллашлари лозим бўлган билим ва кўникмалар билан бирга ҳаётий трансверсал компетенциялар ўқув дастурларининг бир қисми сифатида мунтазам ўқитиб борилади.Бундан ташқари, муниципалитетлар ва мактаблар ҳудуддаги аҳоли учун муайян кўникмаларнинг заруриятидан келиб чиққан ҳолда, ўқув дастурларига тегишли ўзгартиришлар киритишлари ҳам мумкин. Шу билан биргаликда, мактабларда ўқув жараёнларини ташкил этишда ўқувчиларнинг эҳтиёжлари, имкониятлари ва кучли томонлари ҳам ҳисобга олинади, — деди Ёрма Кауппинен. Финляндияда ўқув материаллари миллий ўқув дастурига асосланган ҳолда давлат тили фин ёки швед тилида тайёрланади. Ҳар бир ўқув материалини ўқув жараёнларига татбиқ этишда педагогик асосга эга эканлигига алоҳида эътибор қаратилади. Шунингдек, ўқув материалларини тайёрлашда мамлакатдаги умуминсоний қадриятлар, таълим муҳити ва ўқитиш бўйича маслаҳатлар ва ўқитувчилар учун алоҳида материалларнинг мавжудлиги ҳисобга олинади.Бундан ташқари, ўқув дастурларининг таълим жараёнларига татбиқ этилишида анъанавий дарсликлар билан бир қаторда инновацион технологиялар ёрдамида ташкил этилган электрон қўлланмалар ҳамда турли форматдаги материаллардан ҳам кенг фойдаланилади. Хусусан, Финляндия давлат телерадиокомпанияси ва Финляндия таълим агентлиги ҳамкорлигида ўқитувчиларга кундалик ҳаётини мазмунли ўтказиши, ўз-ўзини ривожлантиришлари ва бошқа ўқитувчилар билан ўзаро мулоқот қилишлари учун алоҳида телеканал ташкил қилинган. Телеканал дастурлари асосан ёшларда медиа ва рақамли технологиялардан фойдаланиш маҳорати, таълим олиш, тилларни ўрганиш билан боғлиқ кўникмаларни шакллантиришга қаратилган. Финляндияда айни пайтда асосий эътибор таълим сифатига қаратилган. Таълим жараёни доимо мамлакат ишлаб чиқариш сектори эҳтиёжлари билан чамбарчас боғлиқ кечади. Яъни Финляндия таълим жараёнларига ёндашувни ўзгартириш ва ўқувчиларни имтиҳонга эмас, ҳаётга тайёрлаш эвазига ушбу кўрсаткичларга эришди.Ушбу мамлакат таълим сифатини баҳолаш бўйича ўтказилган халқаро тадқиқотлардаги муваффақиятларини ҳам эътироф этишимиз керак. Фин ўқувчилари халқаро тадқиқотлардаги барча йўналишларда саводхонлик ва таълим тенглиги кўрсаткичлари бўйича энг олдинги ўринларда. Мазкур тадқиқотларда ўқувчиларнинг маълумотларни эслаб қолиш қобилиятига эмас, балки эгаллаган билимларини реал ҳаётий вазиятда қўллай олиш, мантиқий ва ижодий фикрлаш қобилияти баҳоланади. Айни шу нуқтаи назардан ҳам таълим соҳасига ўқувчиларни ёдлашга эмас, фикрлашга ўргатадиган ўқитиш методикасини жорий этишда Финляндия тажрибасини ўрганиш ва татбиқ этиш муҳим аҳамиятга эга.
Download 89.54 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling