Таълимда интернет тармоғидан фойдаланиш


Коммутация панели (кросс-панель, патч-панель) —кабель системасининг таркибий қисми. Бирлаштирувчи разъёмлардан ташкил топган панелдан иборат. Коммутация панели пассив тармоқ қурилмасига киради


Download 0.77 Mb.
bet3/9
Sana15.02.2023
Hajmi0.77 Mb.
#1200665
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Таълимда интернет тармоғидан фойдаланиш (6)

Коммутация панели (кросс-панель, патч-панель) —кабель системасининг таркибий қисми. Бирлаштирувчи разъёмлардан ташкил топган панелдан иборат. Коммутация панели пассив тармоқ қурилмасига киради.

Симзиз алоқа тармоқлари.

Wi-Fi - Wireless Fidelity - IEEE 802.11 симсиз алоқа стандарти. Бино ичида 32 метргача бино ташқарисида 95 метргача бўлган масофада ЛҲТ ПКлари тармоқ платалари, қурилмалари ва уланиш нуқталари ўртасидаги алоқани таъминлайди.

WiMAX - Worldwide Interoperability for Microwave Access IEEE802.16 стандарти. Бир ва кўп нуқталар ўртасида (мобил нуқталар билан биргаликда) маълумотларни симсиз узатиш технологияси. Маълумотларни узатиш тезлиги 70 Мбит/с гача, масофа 70 км гача (масофа узайиши билан тезлик пасаяди).

Симзиз алоқа тармоқлари.

  • Bluetooth — бу 100 метргача бўлган масофада қурилмалар орасида симсиз маълумотларни узатиш технологияси. Bluetooth ишлаб чиқаришга доир ишлар 1994 йилда Ericsson телекоммуникацион жиҳозлар ишлаб чиқарувчиси томонидан бошланган. Охир-оқибат Bluetooth 1998 йилда асос солинган. Bluetooth Special Interest Group томонидан ишлаб чиқилди. Унга Ericsson, IBM, Intel, Toshiba ва Nokia компаниялари кирди. Кейинчалик у IEEE 802.15.1 халқаро стандартининг бир қисмига айланди. Bluetooth сўзининг илдизи Данияга бориб тақалади, у "кўк тиш" деган маънони беради. Умуман олганда, Bluetooth ҳам алоқа протоколларини бир универсал стандартга бирлаштиради.

Компьютер тармоқларида адресация

Амалиётда интернетнинг реал, физик боғланишлар орқали ташкил топган тармоғидаги компьютерлар билан виртуал ахборот фазони ташкил этувчи электрон маълумотлари ҳар хил адреслар ёрдамида ифодаланилади. Интернет таркибига кирган ҳар бир компьютер тўрт қисмдан ташкил топган ўз адресига эга, масалан: 142.26.137.07. Ушбу манзил IP (Интернет Protocol) - манзил деб аталади. Интернетга доимий уланган компьютерлар ўзгармас IP-адресга эга бўлади. Агар компьютер фойдаланувчиси интернетга фақат вақтинчалик ишлаш учун уланадиган бўлса, у ҳолда ушбу компьютер вақтинчалик IP-адресга эга бўлади. Бундай IP-манзил динамик IP-манзил деб аталади.


Download 0.77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling