IV. Меҳнат бозори ва касб-ҳунарга тайёрлаш тизимлари алоқадорлигини мустаҳкамлаш
24.
|
Осиё тараққиёт банкининг қарз маблағларини жалб қилган ҳолда «Замонавий иқтисодиёт учун малакаларни ривожлантириш» лойиҳасини ўз вақтида ва самарали амалга ошириш бўйича чоралар кўриш, шу жумладан лойиҳанинг техник-иқтисодий асосини ишлаб чиқиш ва тасдиқлашни таъминлаш.
|
Вазирлар Маҳкамасининг қарори
|
2021 йил 1 февралгача
|
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Н.Б. Хусанов), Молия вазирлиги
(Т.А. Ишметов)
|
25.
|
Янги касбларни аниқлаш ва мавжуд касбларга қўйиладиган талабларни замонавий (шу жумладан рақамли) технологияларни жорий қилишни ҳисобга олган ҳолда янгилаб бориш.
|
Тадбирлар дастури
|
2021-2022 йиллар
|
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Н.Б. Хусанов), Меҳнат институти, тармоқ кенгашлари
|
26.
|
Янги технологиялар, маҳсулотлар ва хизматларни ҳисобга олган ҳолда касбий стандартлар, малакавий талаблар, баҳолаш воситалари, таълим стандартлари ва талабларини тизимли янгилаб бориш механизмини шакллантириш.
|
Тадбирлар дастури
|
2021-2022 йй.
|
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Н.Б. Хусанов ), Меҳнат институти, тармоқ кенгашлари
|
27.
|
Аҳолини малака тизими ва унинг ресурсларидан фойдаланиш тўғрисида хабардор қилишнинг ривожланган тизимини шакллантириш ва бунда қуйидагиларни назарда тутиш:
малака тизимининг амал қилиши масалалари бўйича маслаҳатлар бериш;
малака тизими вазифалари ва ресурслари тўғрисида жамиятни тизимли хабардор қилишни ташкил этиш.
|
Медиа-режа
|
2021-2022 йй.
|
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Н.Б. Хусанов ), Меҳнат институти, тармоқ кенгашлари
|
28.
|
Малакаларнинг халқаро миқёсда тан олинишини ва ўзаро таққосланилишини, шу жумладан меҳнат миграциясида талаб юқори бўлган касблар тўғрисида ягона маълумотлар базасини яратиш йўли билан таъминлаш.
|
Икки томонлама келишувлар лойиҳалари
|
2021-2022 йиллар
|
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Н.Б. Хусанов), Меҳнат институти
|
|