Т/р
|
Тармоқ номланиши
|
Малакани баҳолаш марказини ташкил этишга масъул бўлган ташкилот
|
Малакани баҳолаш маркази ташкил этиладиган ташкилот
|
1.
|
Кадрлар хизматлари
|
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги
|
Малака ошириш маркази
|
2.
|
Барча тармоқлар
|
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги
|
«Ишга марҳамат» мономарказлари
|
3.
|
Соғлиқни сақлаш
|
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
|
Тиббиёт олий таълим муассасалари
|
4.
|
Қурилиш
|
Қурилиш вазирлиги
|
Ҳудудий бўлинмалар
|
5.
|
Кимё ва нефть-кимё саноати
|
«Ўзкимёсаноат» АЖ
|
Йирик саноат корхоналари
|
6.
|
Металлургия
|
Тошкент вилояти ҳокимлиги
|
«Ўзметкомбинат» АЖ, «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖ
|
7.
|
Хомашё қазиб чиқариш ва бойитиш
|
Тошкент ва Навоий вилоятлари ҳокимликлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши
|
«Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖ, «Навоий кон-металлургия комбинати» АЖ, Қўнғирот сода заводи
|
8.
|
Нефть ва газ қазиб чиқариш
|
Энергетика вазирлиги
|
«Ўзбекнефтгаз» АЖ
|
9.
|
Автомобилсозлик, трактор ва тиркамалар ишлаб чиқариш
|
«Ўзавтосаноат» АЖ
|
Йирик саноат корхоналари
|
10.
|
Электротехника саноати
|
«Ўзэлтехсаноат» уюшмаси
|
Йирик саноат корхоналари
|
11.
|
Қурилиш материаллари саноати
|
«Ўзқурилишсаноатматериаллари» уюшмаси
|
Йирик саноат корхоналари
|
12.
|
Енгил саноат (тўқимачилик, тикув ва чарм ишлаб чиқариши)
|
«Ўзтўқимачиликсаноат» ва «Ўзчармсаноат» уюшмалари
|
Йирик саноат корхоналари
|
13.
|
Озиқ-овқат саноати, ун ва омухта ем ишлаб чиқариш саноати
|
Қишлоқ хўжалик вазирлиги
|
Йирик саноат корхоналари
|
14.
|
Транспорт (автомобиль ва темир йўл)
|
Транспорт вазирлиги
|
Йирик автотранспорт корхоналари, «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ
|
15.
|
Алоқа ва ахборот технологиялари
|
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги
|
Ҳудудий бўлинмалар
|
16.
|
Қишлоқ хўжалиги
|
Қишлоқ хўжалик вазирлиги
|
Ҳудудий бўлинмалар
|
17.
|
Ветеринария
|
Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси
|
Ҳудудий бўлинмалар
|
18.
|
Сув хўжалиги
|
Сув хўжалиги вазирлиги
|
Қашқадарё, Сирдарё, Бухоро ва Самарқанд вилоятлари сув хўжалиги бошқармалари
|
19.
|
Туризм ва меҳмонхона хўжалиги
|
Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси
|
Ҳудудий бўлинмалар
|
20.
|
Уй-жой коммунал хизмати
|
Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги
|
Ҳудудий бўлинмалар
|
21.
|
Молия ва суғурта
|
Молия вазирлиги
|
Ҳудудий бўлинмалар
|
22.
|
Таълим
|
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги
|
Педагогика олий таълим муассасалари, Педагогик инновациялар институти
|
Т/р
|
Тадбир номланиши
|
Амалга ошириш механизми
|
Бажариш муддатлари
|
Масъул ижрочилар
|
I. Малака тизимининг мустаҳкам институционал муҳитини шакллантириш ва ташкилий асосларини такомиллаштириш
|
1.
|
Малака тизимини такомиллаштиришга қаратилган аниқ чора-тадбирларни ва уларни бажариш учун масъулларни белгилаш мақсадида Касбий малака ва билимларни ривожлантириш бўйича кенгашнинг (кейинги ўринларда — Кенгаш) ташкилий мажлисини ўтказиш.
|
Ташкилий чоралар
|
2021 йил январь
|
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Н.Б. Хусанов), вазирлик ва идоралар раҳбарлари — Кенгаш аъзолари
|
2.
|
Қуйидагиларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш:
Кенгаш тўғрисида Низом;
Кенгашнинг 2021 йил учун иш режаси.
|
Кенгаш қарори
|
2021 йил январь
|
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Н.Б. Хусанов), вазирлик ва идоралар раҳбарлари — Кенгаш аъзолари
|
3.
|
Малака тизимини такомиллаштириш бўйича амалга оширилган ишлар, шу жумладан тармоқ кенгашлари фаолияти натижаларини тизимли асосда муҳокама қилиш.
|
Мажлис ҳужжатлари
|
ҳар чоракда
|
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Н.Б. Хусанов), вазирлик ва идоралар раҳбарлари — Кенгаш аъзолари
|
4.
|
Келгуси йил учун мўлжалланган касбий фаолиятнинг устувор йўналишлари бўйича касбий стандартларни ишлаб чиқиш Режа-графигига таклифлар ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.
|
Таклифларни тайёрлаш ва киритиш
|
Ҳар йили 1 декабргача
|
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Н.Б. Хусанов), Меҳнат институти, тармоқ кенгашлари
|
5.
|
Тармоқ кенгашларини шакллантириш, шу жумладан:
тармоқ кенгашлари таркибини белгилаш;
тармоқ кенгашлари тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш;
масъул котибни тайинлаш;
тармоқ кенгашлари ишчи органларини белгилаш.
|
Ташкилий чоралар
|
2021 йил январь
|
Тармоқ кенгашлари фаолиятини ташкил этиш учун масъул вазирлик ва идоралар раҳбарлари
|
6.
|
Тармоқ кенгашлари масъул котибларини тайёрлашни ташкил қилиш ва уларнинг малакаларини баҳолаш.
|
Семинар-тренинглар
|
2021 йил январь — май
|
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Н.Б. Хусанов), Меҳнат институти, тармоқ кенгашлари фаолиятини ташкил этиш учун масъул вазирликлар ва идоралар раҳбарлари
|
7.
|
Касбий малака ва билимларни ривожлантириш бўйича тармоқ кенгашлари ҳақида намунавий низомни тасдиқлаш тўғрисидаги Ҳукумат қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.
|
Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси
|
2021 йил 1 февралгача
|
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Н.Б. Хусанов)
|
8.
|
Халқаро Меҳнат Ташкилоти билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган Ўзбекистоннинг тўла ва унумли бандликка эришиш концепцияси, давлат бандлик хизматининг функционал таҳлили натижалари ва малака тизимини жорий қилиш тажрибасини инобатга олган ҳолда, 2030 йилгача мўлжалланган аҳоли бандлиги ва меҳнат муносабатларини такомиллаштириш стратегиясини ишлаб чиқиш.
|
Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси
|
2021 йил июль
|
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Н.Б. Хусанов), манфаатдор вазирлик ва идоралар
|
9.
|
Муносиб ишга жойлашиш ва тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун талаб қилинадиган кўникмаларга эга бўлган фуқаролар, айниқса ёшлар ва хотин-қизлар сонини оширишни, шу асосда миллий ишчи кучининг рақобатбардошлиги ва меҳнат унумдорлигини оширишни назарда тутувчи 2030 йилгача мўлжалланган инсон капиталини ривожлантириш концепциясини ишлаб чиқиш.
|
Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси
|
2021 йил июль
|
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Н.Б. Хусанов), манфаатдор вазирлик ва идоралар
|
10.
|
Малака тизимини стратегик бошқариш механизмини шакллантириш, шу жумладан:
малака тизими мониторингини амалга ошириш кўрсаткичлари тизими ва методикасини ишлаб чиқиш;
малака тизимининг ҳолати ва ривожланишининг мониторингини амалга ошириш;
малака тизими экспертлари реестрини тузиш;
касбий фаолиятнинг тармоқлараро турлари бўйича тармоқ кенгашларининг ўзаро ҳамкорлиги тартибини ишлаб чиқиш;
давлат идоралари ва ташкилотларининг малака тизимини ҳудудий меҳнат ва таълим бозорлари даражасида жорий қилиш ва такомиллаштириш бўйича фаолиятини баҳолашнинг кўрсаткич ва индикаторлари рўйхатини шакллантириш.
|
Ташкилий-ҳуқуқий тадбирлар
|
2021 йил давомида
|
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Н.Б. Хусанов), манфаатдор вазирлик ва идоралар
|
|