Talqin va tadqiqotlar ilmiy uslubiy jurnali barcha sohalar bo


Download 193.16 Kb.
Pdf ko'rish
bet4/13
Sana16.11.2023
Hajmi193.16 Kb.
#1778385
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
Talqin va tadqiqotlar ilmiy-uslubiy jurnali 22-son

 
Кириш 
Озиқ-овқат 
хавфсизлиги 
мамлакатнинг 
барқарор 
иқтисодий 
ривожланиши, миллий мустақиллик ва одамларнинг озиқ-овқатга бўлган 
еҳтиёжини қондириш қобилиятини ўзида мужассам етади. Мамлакатнинг 
мустақил озиқ-овқат таъминотининг асосий мақсади ҳар бир мамлакатнинг 
иқтисодий ривожланиш даражаси, ҳолати ва таъминот ҳажмига қараб вақти-
вақти билан кўриб чиқилиши ва янгиланиши керак. Бугунги кунда жаҳонда 
озиқ-овқат хавфсизлини таъминлаш, озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб 
чиқаришини ривожлантириш, маҳсулот ишлаб чиқарувчи субъектлар 
фаолиятига таъсир қилувчи омиллар гуруҳини шакллантириш ва таснифини 
ишлаб чиқиш, соҳани турли хил дастаклар билан қўллаб-қувватлаш асосида 
барқарорлигини 
таъминлаш, 
ушбу 
дастаклардан 
фойдаланиш 
самарадорлигини баҳолашга оид кенг қамровли илмий изланишларга катта 
эътибор берилмоқда. Ривожланишнинг ҳозирги босқичида озиқ-овқат 
маҳсулотлари ишлаб чиқариши ривожланишини оптимал тартибга солиш, 
маҳсулот ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш, қайта ишлаш жараёнларига 
инновацион усулларни жорий қилиш, мавжуд салоҳиятдан тўлақонли 
фойдаланиш, ишлаб чиқарилган маҳсулот нобуд бўлишини олдини олиш
табиий ресурсдан самарали фойдаланиш асосида мавжуд базасини сақлаб 
қолишнинг устувор йўналишларини ишлаб чиқиш бўйича тадқиқот 
ишларида замонавий статистик ҳамда эконометрик усуллардан фойдаланиш 
масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. “Янги Ўзбекистоннинг 2022-
2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси”да озиқ-овқат саноатини 
ривожлантириш, хусусан ишлаб чиқаришни жараёнларини тартибга солиш 
усулларини аниқлаш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш масалаларига 
алоҳида эътибор берилган[1]. Бундан ташқари Тараққиёт стратегиясида 
“Қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш ва жадал ривожлантириш
хусусан, таркибий ўзгартиришларни чуқурлаштириш ва қишлоқ хўжалиги 
ишлаб чиқаришини изчил ривожлантириш, мамлакат озиқ-овқат 
хавфсизлигини янада мустаҳкамлаш, экологик тоза маҳсулотлар ишлаб 
чиқаришни кенгайтириш, аграр секторнинг экспорт салоҳиятини сезиларли 
даражада ошириш каби қатор вазифалар белгиланган[8]. 

Download 193.16 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling