Муҳаммад Солих Тошкандий. “Тарихи жадидаи Тошкент” асари муаллифи. Тарихчи.
***
Ўлкани (Туркистонни) руслаштириш режасини амалга оширишда мактаб катта аҳамият касб этиши лозим
Генерал Розенбах
***
Бир минг сарт (ўтроқ мусулмон аҳоли) бир рус солдати этигининг пошнасига арзимайди.
П.Иванов. Фарғона вилоятининг губернатори
***
Амир исёнкорларидан биронтаси ҳам асир олинмасин. Қўлга тушганларнинг ҳаммаси, ҳаттоки ярадорлар ҳам отиб ташлансин.
Туркистон генерал-губернотори Фон Кауфман
***
Жаноби император ҳазрати олийлари. Сизни янги шодёна билан табриклаётганимдан бахтиёрман. Ўрта Осиёнинг машхур ва кўхна шаҳри, мусулмончиликнинг маркази, тарихий шухрати донг таратган Самарқанд бирорта ҳам ўқ отмай эгалланди. Самарқанд ҳам сизнинг баҳодир ва содиқ қўшинларингизга дарвозаларни очиб, жаноби олийларининг оёғига йиқилди.
Туркистон генерал-губернотори Фон Кауфманнинг 1869 йил 2 майда император Александр II га ёзган мактубидан
***
Биз хон билан эмас, балки халқ билан тўқнашдик. Уни бостириш осон бўлмади. Руслар ҳали Ўрта Осиёда бундай (Қўқондагидек) узоқ ва қаттиқ қаршиликка дуч келмаган эдилар.
Туркистон генерал-губернотори Фон Кауфманнинг ёзишмаларидан (1875-76 йиллар)
***
Мен сизга (1870 йил январь) учинчи марта хат ёзиб бирортасига жавоб олмадим. Бунинг устига менинг сўнгги элчиларимни ҳам ушлаб қолгансиз. Бундай ҳаракатларга ортиқча чидаб бўлмайди. Иккитасидан биттасига – ё айтганларимга кўнасиз – дўст бўлиб қоламиз ёки айтганларимга кўнмасангиз душман бўлиб қоламиз.
Туркистон генерал-губернотори Фон Кауфманнинг Хива хони Муҳаммад Рахимхон Ферузга (1863-1910) ёзган мактубидан
***
Ўрта Осиё – рус тожидаги энг қимматбаҳо дур.
Вишнегородский. Россия империяси молия вазири
***
Россиянинг келажаги Ўрта Осиёдан.
Горчаков. Россия империясининг ички ишлар вазири
***
Туркистонда экин ерларининг 55 фоизи рус келгиндиларининг қўлларига ўтди. Шундай қилиб чор ҳукумати Туркистонда маҳаллий халқни эзишдан бошқа ҳеч бир иш кўрсатмади.
Турар Рисқулов “Туркистон” газетасидан. 1923 й.
***
Приставларнинг ҳокимлик қилишлари шу даражага етдики, улар ҳатто масжидларга қўнғироқ осиш ҳаракатида бўлдилар. Ўзларининг ҳукмронликларини кўрсатиш учун намоз вақтида масжидга итлар билан кириб келдилар ...
Турар Рисқулов “Янги Туркистон” газетасидан. 1923 й.
***
Чор Россиясини йўқотиш – жадидларнинг тилагида бор эди. Сиёсий вазифамиз ва мақсадимиз ҳам шундан иборат яширин эмасди.
Мунаввар Қори Абдурашидхонов
***
Эй улуғ Турон, арслонлар ўлкаси! Сенга не бўлди? Холинг қалайдир? Нечук кунларга қолдинг. Эй, Ўғизхонлар, Темурларнинг оилалари шонли болалари! Қани юксак ўринларинг? Қуллик чуқурига нега тушдинг?!
Абдурауф Фитрат. “Ҳуррият” газетаси. 1917 йил июл.
Do'stlaringiz bilan baham: |