Танлов (савдо)лар ўтказиш тартиби ва унинг ҳуқуқий асослари


Download 312.5 Kb.
bet3/8
Sana24.12.2022
Hajmi312.5 Kb.
#1053065
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
5 – мавзу Танлов (тендир) савдоларида рақобат(1)

Тендер ўтказиш тартиби. Оммавий ахборот воситаларида тендер ўтказиш тўғрисидаги эълон расман босиб чиқарилган сана ёки тендер қатнашчиси почта (сана почта штемпели бўйича аниқланади), телефакс бўйича ёки бошқа шаклда хабар қилинган (таклиф этилган) сана тендер очилган сана ҳисобланади.

Ўтказиладиган тендерлар доирасида тендер таклифлари тайёрлаш муддати тендер комиссияси томонидан белгиланади ва тендер очилиши тўғрисидаги эълонда кўрсатиб ўтилади.


Мисол:







Товар, иш, хизматлар



Ўл. бир.

М
иқ
.

Бошланғ ичнархи, минг сўм

Боғла нувчи ходим ва телеф он рақам
и

1.

Коммутатор и оптик трансивер CISCO



Дон на


6

150 000

Алибе ков И.Р. 113-
33-40

2.

"УзРХТБ" АЖмарказий аппарат биносини реконструкция қилишбўйичаетказибберувчинианиқл аш









аниқлаш босқичид а

Алибе ков И.Р. 113-
33-40

3.

"УзРХТБ" АЖмарказий аппарат биносифасадибўйичаетказибберувчин ианиқлаш



м2

13
00





аниқлаш босқичид а

Алибе ков И.Р. 113-
33-40

4.

Ташқи RGB LED панель (кенглиги 50 см)



п.м.

45

300 000

Алибе ков И.Р. 113-
33-40

5.


Биржа мулкиниҳисобиниавтоматлаштиришу чунжиҳозларвадастурийтаъминот

к-т


1




30 000

Алибе ков
И.Р. 113-

Тендер комиссияси тендер таклифларини тақдим этиш муддатини узайтириш тўғрисида қарор қабул қилиши мумкин, ушбу қарор тендернинг барча қатнашчиларига нисбатан жорий этилади.


Тендер комиссияси ўз иши тартибини мустақил равишда ишлаб чиқади ва тасдиқлайди. Мазкур масала бўйича қарор тендер комиссияси аъзолари умумий сонининг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлиб қолган ҳолларда тендер комиссияси раисининг овози ҳал қилувчи овоз ҳисобланади.
Ҳар бир аниқ ҳолатда тендер комиссияси тендерда қатнашиш учун даъвогар томонидан бериладиган закалатни олиш тартиби, миқдори ва шаклини белгилаб беради. Закалат миқдори харид ҳисоб-китоб қийматининг 1-5 фоизи доирасида бўлишига йўл қўйилади. Закалатлар буюртмачи ёки ишчи органнинг ҳисобварағига киритилади (агар ихтисослаштирилган ташкилот ишчи орган бўлиб ҳисобланган ҳолларда). Мамлакатимиз товар ишлаб чиқарувчилари (товар етказиб берувчилари)нинг закалатлари сўмларда олинади.
Эътиборлиси, тендер таклифлари фақат муҳрланган икки қаватли хат жилдда қабул қилинади. Ишчи органнинг номи ва манзили кўрсатилган ташқи хат жилдда тендер қатнашчиси томонидан закалат берилганлигини тасдиқловчи ҳужжат, ички хат жилдда - тендер таклифи, товарнинг номи ва таклифларни қабул қилиш учун белгиланган сана бўлади.
Юқоридаги санадан кейин олинган таклифлар кўриб чиқилмайди ва хат жилдлар очилмасдан тендер қатнашчиларига қайтариб юборилади. Тендер қатнашчиси кўрсатиб ўтилган санадан сўнг ўзгартиришлар киритган ёки ўз таклифини қайтариб олган ҳолларда закалат унга қайтариб берилмайди. Тендер қатнашчиси тендер буюртманомалари қабул қилиб олинадиган охирги санагача кечи билан 5 кун муддатда ўз таклифини қайтариб олиш ҳуқуқига эга.
Тендер комиссияси мажлисини ўтказиш учун кворум унинг таркибининг 70 фоизини ташкил этади. Тендер комиссиясининг барча мажлислари ва барча қабул қилинган қарорлари протоколлар билан расмийлаштирилиши керак.
Тендер қатнашчиларининг таклифлари солинган хат жилдлар бевосита тендер комиссияси мажлисида очилади. Бундай ҳолларда тендер комиссияси мажлисининг протоколида тендер қатнашчилари томонидан тақдим этилган таклифларнинг тендер ҳужжатларига мувофиқлиги ёзиб қўйилади.
Тендер таклифларини кўриб чиқиш муддати тендер комиссияси томонидан хат жилд очилган вақтдан бошлаб белгиланади. Бу муддат сотиб олинадиган товарнинг турига боғлиқ бўлиб уч ойдан ортиқ бўлиши мумкин эмас. Таклифларни кўриб чиқиш чоғида уларнинг тендер ҳужжатлари талабларига мувофиқлиги аниқланади, зарур ҳужжатларнинг мавжудлиги ва уларнинг тўғри расмийлаштирилиши текширилади.
Тендер комиссияси тушган таклифларнинг тендер шартларига мувофиқлигини текширади ва тендер шартларида белгиланган, энг кўп рақобат нархлари, етказиб бериш шартлари, тўлов ва бошқа мезонлар бўйича ғолибларни аниқлайди. Шароитлар тенг бўлган бошқа ҳолларда ғолибни аниқлашда мамлакатимиз ишлаб чиқарувчилари (етказиб берувчилари)га устунлик берилади.
Тендерни ташкил этиш ва ўтказиш харажатлари, шунингдек, эксперт ташкилотларининг хизматлари учун тўловлар қатнашчилар томонидан тендер ҳужжатларини сотиб олиш учун тўланган маблағлардан тўланади.
Тендер ўтказилгандан кейин буюртмачи ёки ишчи орган (ихтисослаштирилган ташкилот) қатнашчиларга (ғолиб бундан мустасно) уларнинг закалатларини банк операцияларини ўтказиш харажатларини чиқариб ташлаган ҳолда қайтаради. Закалат тендер ғолиби эълон қилинган вақтдан бошлаб белгиланган муддат мобайнида, бироқ 11 банк кунидан кечиктирмай қайтарилади. Тендер ғолибининг закалати контракт шартлари бажарилиб бўлгунга қадар бундай контракт шартларининг тендер ғолиби томонидан керакли тарзда бажарилишига кафолат сифатида буюртмачининг ихтиёрида қолиши мумкин. Тендерда қатнашиш ҳуқуқи бошқа юридик шахсларга берилишига йўл қўйилмайди.



    1. Download 312.5 Kb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling