|
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 24.08.2022 йилдаги “Мулк ҳуқуқининг дахлсизлигини ишончли ҳимоя қилиш, мулкий муносабатларга асоссиз аралашувга йўл қўймаслик, хусусий мулкнинг капиталлашув даражасини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-198-сон фармони
|
9.1-банд
Вазирлик ва идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа давлат ташкилотлари 2022 йил якунига қадар ўзлари ҳамда тизим ташкилотлари бошқарувидаги давлат кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг кадастр органларида қонунчиликда белгиланган тартибда тўлиқ давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласин.
|
2022 йил,
31 декабрь
|
Давлат органлари ва ташкилотлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари
|
Бажарилмоқда
“Тараққиёт стратегияси” маркази ННТ кўчмас мулкка эга эмаслиги, Марказ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017-йил 29-майдаги 586-Ф-сонли фармойишига мувофиқ, Юнусобод тумани, Ш.Рашидов кўчаси, 16-уйдаги манзилда бепул фойдаланиш ҳуқуқи билан ижарада туришини маълум қилиб ҳамда “Ijro.gov.uz” ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизимидан назоратдан ечишни сўраб, Адлия вазирлигига 2022 йил
12 декабрь куни 1595/22-сонли расмий хат юборилган.
|