3-савол. ЖАМОАТ ТАРТИБИНИ САҚЛАШ ВА ЖИНОЯТЧИЛИККА ҚАРШИ КУРАШ ФАОЛИЯТИНИ АМАЛГА ОШИРИШДА ПСИХОЛОГИК БИЛИМЛАРНИНГ ЎРНИ
Оммавий тартибсизликлар – кўп миқдордаги одамлар (омма) томонидан қурол ёки қурол сифатида фойдаланиладиган бошқа нарсаларни ишлатиб ёхуд ишлатиш билан қўрқитиб шахсга нисбатан зўрлик ишлатиш, қирғин солиш, ўт қўйиш, мулкка шикаст етказиш ёки уни нобуд қилиш, ҳокимият вакилига қаршилик кўрсатиш орқали содир этилган ҳолда, жамоат жойларида белгиланган тартибни бузиш ва хавфсизликка таҳдид солиш билан боғлиқ бошқариб бўлмайдиган фавқулодда ҳаракатлардир.
«Оломон» атамаси ижтимоий психологияга XIX асрнинг охири ва XX асрнинг бошида юз берган омманинг норозилик чиқишлари, қудратли кўтарилиши даврида кириб келди.
Оломон, психологик жиҳатдан келиб чиқишига кўра, махсус, ҳеч қандай одамлар томонидан ташкил этилмаган уларнинг хатти-ҳаракатлари йиғиндисидир.
Француз психолог олими Ле Бон Гюставнинг фикрича, «оломон йиғилганда миллати, касби, тилидан қатъи назар, уларда мақсад битта бўлади ва уларнинг онгида тўла фикрлаш йўқолади, ҳатто ўлим ҳам уларга қўрқинчли эмасдек кўринади»4.
Оломон психологиясини билиш ички ишлар органлари ходимлари учун муҳим аҳамиятга эга бўлиб, оммавий тартибсизликлар, намойишлар, митинглар каби салбий ҳолатларнинг олдини олиш ва жамоат тартибини сақлашда қўл келади.
Оломон, содир бўлган воқеа ва ҳодисага қараб, қуйидаги турларга бўлинади.
1) тўсатдан юзага келган оломон;
2) конвенциал оломон;
3) ҳаракатдаги оломон.
Оломон ҳам ўз таркибига эга, масалан:
1) адашиб қўшилиб қолган шахслар;
2) ашаддий ҳаракатдаги шахслар;
3) оломон ҳаракатини қўллаб-қувватлайдиган шахслар;
4) бошловчилар (яъни, гиж-гижловчилар).
Тарбиявий-психологик фаолияти кафедраси мажлисида муҳокама қилинган ва маъқулланган. 2022 йил « » октябрь– сонли баённома.
Do'stlaringiz bilan baham: |