Тарқатма материал 1-савол. Жамоадан ташқари ахлоқ тушунчаси ва унинг психологик ўзига хослигини белгиловчи омиллар


-савол. ЖАМОАДАН ТАШҚАРИ ХУЛҚ-АТВОРНИ ЮЗАГА КЕЛТИРУВЧИ ИЖТИМОИЙ-ПСИХОЛОГИК ҲОДИСАЛАР


Download 69.5 Kb.
bet2/3
Sana17.02.2023
Hajmi69.5 Kb.
#1206601
1   2   3
Bog'liq
5-мавзу маъруза тарқатма ХПФП

2-савол. ЖАМОАДАН ТАШҚАРИ ХУЛҚ-АТВОРНИ ЮЗАГА КЕЛТИРУВЧИ ИЖТИМОИЙ-ПСИХОЛОГИК ҲОДИСАЛАР.
Шу маънода, миш-миш гап психологик тузилишига кўра ижти­мо­ий ҳодиса бўлиб, ўтган асрнинг 20-йилларидан бошлаб махсус ўрга­ниб келинмоқда. Бунинг сабаби ўша йиллардаги сиёсий-ижтимоий, иқтисодий аҳвол ва аҳолининг саводсизлиги бўлиб, бундан кўпгина шахслар ғаразли ниятларда фойдаланишган. Шу даврда миш-миш гаплар инсонлар ҳаёти ва тақдирида катта роль ўйнаган.
Миш-миш гаплар ўз маъно-моҳиятига кўра уч турга бўлинади:
1) умуман ҳақиқатга тўғри келмайдиган миш-миш гаплар;
2) маълум маънода тасдиқланган (ҳақиқат бор) миш-миш гаплар;
3) тўлиқ маънода ҳақиқатга эга бўлган миш-миш гаплар.
Акс эттирилаётган воқеа адекватлигига кўра, мутлақо ишончсиз, ҳақиқатга яқин унсурлари бўлган ишончсиз, ҳақиқатга ўхшаш ҳамда ҳақиқатга ўхшамайдиган элементлари бўлган ишончли миш-миш гапларга ажратилади.
Миш-миш гап тарқатувчининг сўзларидан аниқланадиган пози­ция­ларга кўра қуйидагилар ажратилади: истак миш-миш, бунда хабар амалга ошмаган истак туфайли умидсизлик келтириб чиқариш ва, бино­барин, одамларни тушкунликка тушириш мақсадига эга бўлади; қўрқитувчи миш-миш гаплар – ташвиш, қўрқув ва ишончсизлик кай­фияти устунлик қиладиган одамлар орасида энг самарали тур; тажо­вуз­кор миш-миш гаплар, у муайян шахслар ёки одамлар гуруҳларига нисбатан адоват (нафрат) уруғини сочади; ажратувчи миш-миш гап­лар, булар одамларнинг ўзаро муносабатларида низо-жанжал кел­ти­риб чиқаради, улар ўртасида шубҳа, ишончсизлик кабиларни юзага кел­тириб одатий ижтимоий алоқаларни бузади3.
Келиб чиқишига кўра тартибсиз равишда юзага келадиган ёки атайин ўйлаб топиладиган миш-миш гаплар бўлади. Оралиқ турлари ҳам бўлиши мумкин. Баъзан миш-миш гаплар ўз-ўзидан юзага кела­ди, аммо муайян заминга тушгач, ахборотни ўз манфаатларидан келиб чиқиб ўзгартиришга тайёр, унинг тарқалишидан айрим шахслар ман­фа­атдор бўлади. Дастлаб миш-миш гаплар атайлаб тарқатилган, аммо стихияли равишда амал қилувчи ижтимоий-психологик механизм­ларга тушиб, улар туфайли кўп бора кучайган ҳоллар ҳам бўлиши мумкин. Масалан, мамлакатимиз сиёсатига қарши кучларнинг радио­эшит­тиришларидаги мавжуд баъзи миш-миш гапларни сиё­сий ва ах­ло­қий жиҳатдан етук бўлмаган одамлар эшитиб, ўз ҳаракат­лари­нинг оқибатини ўйламай уни яна тарқатган ҳолларда ана шундай бўлади.
Одамлар онгига таъсир этиш кучига кўра миш-миш гаплар қуйидаги турларга бўлинади. Ижтимоий фикрни қўзғатувчи, аммо аниқ кўриниб турган ғайриижтимоий хулқ соҳасига кирмайдиган миш-миш гаплар; аҳолининг муайян қисмида ғайриижтимоий хулқни келтириб чиқарадиган миш-миш гаплар; одамлар ўртасидаги ижти­моий алоқаларни бузувчи ва жамоат тартибини гуруҳ бўлиб бузишга (масалан, стадионлардаги тартибсизликлар, табиий офат шароитидаги саросималар ва бошқаларга) айланувчи миш-миш гаплар мавжуд.
Миш-миш гапларга қарши курашиш учун:

  • оммавий ахборот воситаларидан кенг фойдаланиш ва миш- миш­лар ҳақидаги маълумотларга аниқлик киритиш ҳамда уларнинг мазмун-моҳиятини очиб бериш;

  • миш-мишларнинг тарқалиш ҳудудини кузатиш ва ўша ҳудудда профилактик ишларни ташкил этиш;

  • жамоатчиликка миш-мишлар билан боғлиқ масалаларни тўғри тушунтириш ва аниқ ахборот бериш;

  • миш-мишларнинг олдини олиш ва унга қарши курашишда жамоатчилик кучларидан фойдаланиш лозим.

Миш-миш гапларнинг олдини олишда аниқ ахборотга таяниш ва кўпроқ жамоатчилик вакиллари, маҳалла оқсоқоллар, мактаб маъму­рия­ти, маҳалла фуқаролар йиғинлари ва жамоа хўжаликлари фаол­лари ҳамда бошқаларнинг кучига таяниш керак.



Download 69.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling