Тарқатма материал 1-савол. Жамоадан ташқари ахлоқ тушунчаси ва унинг психологик ўзига хослигини белгиловчи омиллар
-савол. ЖАМОАДАН ТАШҚАРИ ХУЛҚ-АТВОРНИ ЮЗАГА КЕЛТИРУВЧИ ИЖТИМОИЙ-ПСИХОЛОГИК ҲОДИСАЛАР
Download 69.5 Kb.
|
5-мавзу маъруза тарқатма ХПФП
2-савол. ЖАМОАДАН ТАШҚАРИ ХУЛҚ-АТВОРНИ ЮЗАГА КЕЛТИРУВЧИ ИЖТИМОИЙ-ПСИХОЛОГИК ҲОДИСАЛАР.
Шу маънода, миш-миш гап психологик тузилишига кўра ижтимоий ҳодиса бўлиб, ўтган асрнинг 20-йилларидан бошлаб махсус ўрганиб келинмоқда. Бунинг сабаби ўша йиллардаги сиёсий-ижтимоий, иқтисодий аҳвол ва аҳолининг саводсизлиги бўлиб, бундан кўпгина шахслар ғаразли ниятларда фойдаланишган. Шу даврда миш-миш гаплар инсонлар ҳаёти ва тақдирида катта роль ўйнаган. Миш-миш гаплар ўз маъно-моҳиятига кўра уч турга бўлинади: 1) умуман ҳақиқатга тўғри келмайдиган миш-миш гаплар; 2) маълум маънода тасдиқланган (ҳақиқат бор) миш-миш гаплар; 3) тўлиқ маънода ҳақиқатга эга бўлган миш-миш гаплар. Акс эттирилаётган воқеа адекватлигига кўра, мутлақо ишончсиз, ҳақиқатга яқин унсурлари бўлган ишончсиз, ҳақиқатга ўхшаш ҳамда ҳақиқатга ўхшамайдиган элементлари бўлган ишончли миш-миш гапларга ажратилади. Миш-миш гап тарқатувчининг сўзларидан аниқланадиган позицияларга кўра қуйидагилар ажратилади: истак миш-миш, бунда хабар амалга ошмаган истак туфайли умидсизлик келтириб чиқариш ва, бинобарин, одамларни тушкунликка тушириш мақсадига эга бўлади; қўрқитувчи миш-миш гаплар – ташвиш, қўрқув ва ишончсизлик кайфияти устунлик қиладиган одамлар орасида энг самарали тур; тажовузкор миш-миш гаплар, у муайян шахслар ёки одамлар гуруҳларига нисбатан адоват (нафрат) уруғини сочади; ажратувчи миш-миш гаплар, булар одамларнинг ўзаро муносабатларида низо-жанжал келтириб чиқаради, улар ўртасида шубҳа, ишончсизлик кабиларни юзага келтириб одатий ижтимоий алоқаларни бузади3. Келиб чиқишига кўра тартибсиз равишда юзага келадиган ёки атайин ўйлаб топиладиган миш-миш гаплар бўлади. Оралиқ турлари ҳам бўлиши мумкин. Баъзан миш-миш гаплар ўз-ўзидан юзага келади, аммо муайян заминга тушгач, ахборотни ўз манфаатларидан келиб чиқиб ўзгартиришга тайёр, унинг тарқалишидан айрим шахслар манфаатдор бўлади. Дастлаб миш-миш гаплар атайлаб тарқатилган, аммо стихияли равишда амал қилувчи ижтимоий-психологик механизмларга тушиб, улар туфайли кўп бора кучайган ҳоллар ҳам бўлиши мумкин. Масалан, мамлакатимиз сиёсатига қарши кучларнинг радиоэшиттиришларидаги мавжуд баъзи миш-миш гапларни сиёсий ва ахлоқий жиҳатдан етук бўлмаган одамлар эшитиб, ўз ҳаракатларининг оқибатини ўйламай уни яна тарқатган ҳолларда ана шундай бўлади. Одамлар онгига таъсир этиш кучига кўра миш-миш гаплар қуйидаги турларга бўлинади. Ижтимоий фикрни қўзғатувчи, аммо аниқ кўриниб турган ғайриижтимоий хулқ соҳасига кирмайдиган миш-миш гаплар; аҳолининг муайян қисмида ғайриижтимоий хулқни келтириб чиқарадиган миш-миш гаплар; одамлар ўртасидаги ижтимоий алоқаларни бузувчи ва жамоат тартибини гуруҳ бўлиб бузишга (масалан, стадионлардаги тартибсизликлар, табиий офат шароитидаги саросималар ва бошқаларга) айланувчи миш-миш гаплар мавжуд. Миш-миш гапларга қарши курашиш учун: оммавий ахборот воситаларидан кенг фойдаланиш ва миш- мишлар ҳақидаги маълумотларга аниқлик киритиш ҳамда уларнинг мазмун-моҳиятини очиб бериш; миш-мишларнинг тарқалиш ҳудудини кузатиш ва ўша ҳудудда профилактик ишларни ташкил этиш; жамоатчиликка миш-мишлар билан боғлиқ масалаларни тўғри тушунтириш ва аниқ ахборот бериш; миш-мишларнинг олдини олиш ва унга қарши курашишда жамоатчилик кучларидан фойдаланиш лозим. Миш-миш гапларнинг олдини олишда аниқ ахборотга таяниш ва кўпроқ жамоатчилик вакиллари, маҳалла оқсоқоллар, мактаб маъмурияти, маҳалла фуқаролар йиғинлари ва жамоа хўжаликлари фаоллари ҳамда бошқаларнинг кучига таяниш керак. Download 69.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling