Тарқатма материал Рецептура блокнотини тўлдириш


НЯҚВ ларни танлаш тактикаси


Download 72.5 Kb.
bet9/9
Sana03.12.2023
Hajmi72.5 Kb.
#1799871
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
№5 тарк.мат 6 пед

НЯҚВ ларни танлаш тактикаси.
НЯҚВ ларни танлашда уларнинг эффективлиги ва ножўя эффектларини юзага келиши ҳисобга олинади.
НЯҚВларнинг эффективлигини яллиғланиш синдромида 1-2 хафта давомида кузатилади. Агар даволаш кутилганидек бўлса, уни яллиғланиш белгилари йўқолгунча давом эттирилади. НЯҚВ га сезувчанлик хатто бир гурухга тегишли препаратларда хам хар хил. Масалан ибупрофенни ноэффективлигида, пропион кислотанинг бошқа унуми — напроксен яхши натижа бериши мумкин.
Қандли диабетда (глюкокортикоидлар бериш ман этилади) аспирин қўллаш рационал бўлиб, у қонда глюкоза миқдорини кучсиз туширади. Анкилозли спондилоартритда (Бехтерев касаллиги), ревматоид артритда, тугунли эритемада фенилбутазон кучли даво эффекти беради. Ревматик касалликларда индометацин ишлатилади. Аммо индометацин кўпинча ножўя эффектлар чақиради. Ножўя эффектларни камайтириш учун уни тунда буюрилади, кундузи эса бошқа НЯҚВ қўлланилади. НЯҚВ ларни МИТ га ножўя таъсирини камайтириш учун улар билан бирга меъда секрециясини камайтирувчилар ва шиллиқ қаватини ҳимояловчилар (масалан, Н2-гистамин рецепторлари блокаторлари- омепразол)бериш мумкин.
НЯҚВ лар билан ўтказилган ФТнинг эффективлигини баҳолаш меъзонлари.
Бўғимлардаги оғриқни бемор томонидан баҳоланиши.
Эрталабки карахтликнинг давомийлиги.
Бўғим индекси — текширилаётган бўғимнинг бўғим сумкаси соҳасига босиб кўрилгандаги кучга оғриқ жавоб реакцияси. Пальпацияга қийин бўғимлардаги оғриқ (сон-чаноқ, умуртқа) актив ва пассив харакатлар хажми билан аниқланади. Бўғим ҳисоби — пальиацияда оғриқ аниқланган бўғимлар сони.
НЯҚВ ларнинг эффективлигини баҳолашиииг қўшимча клиник тестлари.
Бўғим соҳасининг шиши индекси — визуал баҳоланади (тирсак, тирсак -
кафт, кафт-бармоқ, тизза, болдир-товон).
Кафтнинг сиқиш кучини махсус асбоб ёки тонометр манжетининг сиқиши ёрдамида аниқланади.
Бемор аниқ масофага юришига кетган вақт (оёқлар зарарланганда).
Кейтел тести — функционал тест бўлиб, бўғимлардаги харакат хажмини аниқлайди.
Лаборатор тестлар: ЭЧТ ни, ревматоид факторни. С-реактив оқсилни, серомукоидни, IgA, IgM, IgG, комплементнинг умумий титрини, ACT, АЛТ, сиал ва тимол синамасини текшириш.
Download 72.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling