Тарқатма материал Рецептура блокнотини тўлдириш
MAX 1. Индометацин 5. Кетопрофен 2. Флурбипрофен 6. Напроксен 3. Диклофенак натрия 7. Ибупрофен 4. Пироксикам 8. Амидопирин MIN
Download 72.5 Kb.
|
№5 тарк.мат 6 пед
MAX 1. Индометацин 5. Кетопрофен
2. Флурбипрофен 6. Напроксен 3. Диклофенак натрия 7. Ибупрофен 4. Пироксикам 8. Амидопирин MIN Аспирин Ўртача терапивтик дозада НЯҚВ ларни оғриқ қолдирувчи таъсир кучига кўра қуйидаги тартибда жойлашади. MAX 1. Кетопрофен 5. Амидопирин 2. Диклофенак натрия 6. Пироксикам 3. Индометацин 7. Напроксен 4. Флурбипрофен 8. Ибупрофен MIN Аспирин 4. Фармакокинетика. НЯҚВ ларни учун юбориш йўли -оғиз орқали, овқатдан кейин. Баъзи препаратлар парентерал юборилади масалан, анальгин, кеторолак (в/и, м/о); мелоксикам (в/и); диклофенак натрий ва кетопрофен (м/о). Шошолинч ёрдам кўрсатиш учун фақат асосий холатларда: бемор бехушлигида, қайт қилганда парентерал йул билан юборилади. Дори воситаларини қонда ўқсиллар билан боғланиши 80-99% ташкил этади. Препаратлар организмни хар хил туқима ва суюқликларига яхши ўтади. НЯҚВ ларни қонда терапевтик концентрацияси 6-8 соатни ташкил этади, шунинг учун кунига 3-4 марта буюрилади. Узайтирилган таъсирга эга препартлар ( ок-сикамлар, сулиндак) кунига 1 марта қабул қилинади. Хамма 90-97% жигар орқали биотрансформацияга учрайди. Жигар касалликларда НЯҚВ лар ўзгармаган холатларда организмда тўпланади, бу эса ножўя таъсирларни келтириб чиқариши мумкин. Баъзи холатларда жуда тез (масалан, НЯҚВлар, фенобарбитол, дефенинон билан бир вақтда буюрилса) ва кўп миқдорда токсик метаболитлар (реактив метаболитлар) хосил бўлади, натижада гепато ва нефротоксик ножўя таъсир келиб чиқади. Баъзи ножўя таъсирлар 1-2 кундан кейин тез ривожланиши мумкин. Препаратни дозаси ошиб кетса беморни зудлик билан госпитализация қилинади ва (вена ичига томчилаб) ацетилцистеин (140 мг/кг ва кейинчалик 70 мг/кгдан хар 4 соатда – хаммаси бўлиб 17 доза) юборилади. 12 ёшгача бўлган болаларда парацетомол жигарда сульфатация жараёнига учраб, токсик булмаган метаболитлар хосил бўлади. вирусли инфекцииялар фонида (грипп типа В, ОРЗИ, сув чечак, қизамиқ) – ацетилсалицил кислотаси метоаболизми натижасида токсик метаболитлар хосил бўлади, купинча болаларда 3-7 кун қабул қилгандан кейин Рейе синдроми кузатилиши мумкин (токсик энцефолопатия, ўткир жигар, бош мия, буйракларнинг ёғли дистрофияси). Индометацин қулланилганда жигарда химиявий структураси серотонинга ўхшаш модда хосил бўлиши мумкин, бу эса бош айланиши, уйқу бузилиши ва галлюцинацияга олиб келади ва б. НЯҚВ асосан жигарда метаболизмга учраб метаболитлари буйрак орқали экскретирцияланади. НЯҚВлар буғим суюқлигида аста секинлик билан йиғилиб, препарат тухтатилгандан сунг хам қонга нисбатан узоқ муддат сақланади. Download 72.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling