Тарбия жараёнида оила, маҳалла ҳамда таълим муассаларининг ҳамкорлигини йўлга қўйиш шакл ва методлари


Download 0.69 Mb.
Sana22.04.2023
Hajmi0.69 Mb.
#1381566

Тарбия жараёнида оила, маҳалла ҳамда таълим муассаларининг ҳамкорлигини йўлга қўйиш шакл ва методлари.
Ўзбекистон Президенти Ш.Мирзиёев: “Оила биз учун муқаддас. Муқаддаслиги шуки, авваламбор, қаерда ишлашидан қатъий назар, ким
бўлишидан қатъий назар, агар оилада тарбия, оилада муҳит, оилада ҳалоллик,
муносабат, тарбияга алоҳида эътибор бермаса, ҳеч қачон натижа бўлмайди.
Шунинг учун мен фарзандларимнинг тарбиясига жуда катта эътибор бераман.
Ҳар бир фарзандимга ҳам, неварамга ҳам алоҳида ўзимнинг муносабатим бор.
Ҳар бир неварамнинг алоҳида характерини биламан, орзусини, истагини
биламан”1 – деб фикрини билдирди.
Жамиятнинг ижтимоий, иқтисодий тузилишининг ўзгариши оиланинг шаклланишига, унинг ўзаро алоқа шаклларига таъсир кўрсатади. Айниқса, жамиятнинг моддий техника ва маънавий йўналишидаги ўзгаришлари оила фаолиятининг ўзгаришига сабаб бўлмоқда. Бундай ўзгаришлар оила қуриш, меҳр- муҳаббат, ўзаро дўстлик ва фарзанд кўришни режалаштиришда ўз ифодасини топмоқда.
Оила ва оилавий тарбия муаммолари ичида ота-оналарнинг тарбиячилик маданиятини ошириш ва уларга умумий тарбияга оид билим бериш давримизнинг долзарб масалаларидан биридир. Оилаларни педагогика ютуқлари билан таништириш уларнинг мустаҳкамлигини таъминлаш воситаларидан биридир. Иккинчи томондан эса бу, ўз навбатида, болалар тарбиясида тегишли шакл ва услубларни такомиллаштириш йўлларидан биридир. Шунинг учун ҳам ота- оналарни, оилаларни тарбияга оид билимлар билан, тарбия услублари билан.
Оиланинг энг муҳим хусусиятларидан бири инсонлар авлодини.кўпайтиришдир. Болаларни ижтимоий ҳаётга тайёрлаш борасида оила маълум даражада ижтимоий ташкилотлар билан жамият тараққиётига ҳамоҳанг ҳолда фаолият юритмоқда. Оилавий тарбия муаммоларини тадқиқ этиш, асосан, икки йўналишда олиб борилмоқда. Бир томонда оилавий тарбия педагогиканинг анъанавий қисми сифатида ўрганилмоқда. Иккинчи томондан эса оила социология ва филология йўналишида ҳам тадқиқ этилмоқда.
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш институти – маҳаллаларнинг мавқеини юксалтириш, давлат ва жамият қурилиши тизимидаги ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтириш, ушбу соҳага оид қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан кенг қамровли ишлар амалга оширилмоқда. Бугунда маҳалла ҳаёти билан боғлиқ кўплаб қадрият ва анъаналаримиз тикланиб, замон талаблари асосида бойитилмоқда. Маҳаллалар имконияти ва ваколатларининг тобора кенгайиб бораётгани фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг аҳиллик, ҳамжиҳатлик, осойишталик муҳитини асраб-авайлаш, оилаларни
Айни пайтда маҳаллаларнинг ёш авлодни она Ватанга муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқат, миллий анъана ва қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялаш, соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, йигит-қизларни оилавий ҳаётга тайёрлаш, кексаларнинг панд-насиҳати, катталарнинг шахсий ибрати, жамоанинг ҳамжиҳатлиги мисолида кишилар онгига эзгулик ғоялари сингдириб борилади. Маҳалла демократиянинг ҳақиқий дарсхонасига айланиши лозим
Бугунги кунда республикамизда 9 349 та фуқаролар йиғини мавжуд бўлиб, уларнинг 41 таси шаҳарча фуқаролар йиғини; 73 таси қишлоқ фуқаролар йиғини; 165 таси овул фуқаролар йиғини; 9 070 таси маҳалла фуқаролар йиғинидир
ота-оналари, қўни-қўшнилари, табаррук отахонлари, дуогўй онахонларидан ўрганади.
Маҳалла тарбия ўчоғидир. Фарзанд оилада дунёга келиб биринчи бор ота- онасини таниса, улғайган сайин маҳалладаги одамларни таний бошлайди ва юриш- туриш, одоб-ахлоқ, жамики ижобий фазилатларни, аввало, маҳалладан, аниқроғи,
Шу нуқтаи назардан таҳлил этилганда, “Оила – маҳалла” тизимидаги ишларни такомиллаштириш, оила ва маҳаллага тааллуқли бой ва сермазмун миллий анъаналарни авайлаб-асраш, уларни умуминсоний қадриятлар билан уйғунлаштириш, оила ва никоҳнинг муқаддаслигини ёш авлод онгига чуқур сингдириш йўли билан оиланинг мустаҳкамлиги, барқарорлигини таъминлаш, оила аъзоларининг ҳуқуқий саводхонлигига эришиш яхлит жамият барқарорлиги ва тинчлигининг муҳим омилларидандир.
Download 0.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling