Тарбия жараёнида ўҚувчилар жамоасининг тутган ўрни. Режа: Синф жамоаси
Download 133.33 Kb.
|
Документ Microsoft Word
- Bu sahifa navigatsiya:
- ТАЯНЧ ИБОРАЛАР
- ХХIV-боб. МАКТАБНИ БОШҚАРИШ. РЕЖА: 1. Бошқаришнинг назарий асослари. 2. Бошқариш омиллари. 3. Бошқариш қоидалари. Таълимий мақсад
- Тарбиявий мақсад
НАЗОРАТ САВОЛЛАРИ:
1. Болалар тарбиясида оила қандай вазифа бажаради? 2. Ота- оналарга нима учун педагогик билим бериш зарур? 3. Унинг қандай йўлларини биласиз? ТАЯНЧ ИБОРАЛАР: Оила, оилавий тарбия, оилавий муҳит, ота- оналар масъулияти, педагогик билим, отаоналар кумитаси, ҳамкорлик жамгармалари. 1. И. А. Каримов “Баркамол авлод орзуси” Т., “Шарқ” 1999 й 2. Ўзбекистон Республикаси “Кадрлар тайёрлаш миллий Дастури” Т., 2000 й 3. Ў. Асқарова, М. Нишонов, М. Хайитбаев “Педагогика” Т., “Талқин” 2008 й 4. О. Мусурмонова “Маънавий қадриятлар ва ёшлар тарбияси” Т., “Ўқитувчи” 1990 й 5. Р. Мавлонова “Педагогика” Т., “Ўқитувчи” 2004 й ХХIV-боб. МАКТАБНИ БОШҚАРИШ. РЕЖА: 1. Бошқаришнинг назарий асослари. 2. Бошқариш омиллари. 3. Бошқариш қоидалари. Таълимий мақсад: мактабни бошқаришнинг илмий-назарий асослари, омил ва қоидалари ҳақида билим, кўникма, малакалар бериш. Тарбиявий мақсад: Мактабни бошқаришда директор, маънавий-ахлоқий ишлари бўйича директор ўринбосари, психологларнинг болаларга тарбиявий таъсири. Ривожлантирувчи мақсад: Хорижий бошқарув, мактабда техник воситаларнинг таълимга жорий этилиши, таълимнинг янги шаклларини ривожланиши. Жамиятимизнинг муваффақият билан ривожланиши учун у юксак интеллектуал потенциалга эга бўлиши керак. Шу сабабли жамиятимиз аъзоларининг онги, маънавий маданияти, қанчалик юқори бўлса, жумхуриятимизда қайта қуриш ишлари шунчалик муваффақият билан амалга оширилади. Ижтимоий тарбияни, илм ва маърифат беришни, аҳолига маданий, маиший хизмат кўрсатишни илмий асосда бошқариш зарурати ана шундан келиб чикади. Жамиятнинг маънавий ҳаётини бошқариш олдига қўйилган мақсад эса илм-маърифатни, маданиятни, ҳар томонлама камол топган юксак интеллектуал, юксак даражадаги пок ва ахлоқли кишини тарбиялаб етиштиришдан иборатдир. Ҳар қандай нисбатан катта микёсдаги бевосита ижтимоий ёки биргаликда қилинадиган меҳнат-идора қилувчига маълум даражада мухтождир. Бу ибора қилувчи индивудуал ишларни бир-бирига мувофиқлаштиради ва ишлаб чиқариш организмининг мустақил органлари ҳаракатидан фарк қилиб, бутун организм ҳаракатидан келиб чикадиган умумий функцияларни бажаради. Якка скрипкачи ўзини-ўзи идора қилади. Лекин, оркестр эса – дирижёрга мухтождир. Демак, тўғри бошқарувнинг муҳим шарти - бошқарувчи - раҳбарнинг бўлишидир. Ижтимоий-сиёсий ҳаётни бошқариш олдига қўйилган мақсад ижтимоий тафовутларни бартараф этиш, жамиятнинг ижтимоий ўз-ўзини идора қилишга айлантиришдир. Биз яшаётган жамият муваффақият билан ривожланиш учун юксак интеллектуал потенциалга эга бўлиши керак. Ижтимоий тарбияни, илм ва маърифат беришни, аҳолига маиший-маданий хизмат кўрсатишни илмий асосда бошқариш зарурати ана шундан келиб чикади. Энг янги илмий техника инкилоби асарида маънавий ишлаб чиқаришнинг фан каби соҳасини бошқариш ғоят катта аҳамият касб этади. Жамиятнинг ва унинг ҳар бир айрим аъзосининг маънавий ривожланишини бошқариш - умумий таълим мактаблари, мактабгача мактабдан ташқари болалар муассасалари, халқ таълими органлари, ҳунар-техника билим юртлари, ўрта махсус ва олий ўқув юртлари, педагогик қадрлар малакасини ошириш институтларини бошқаришни, фан адабиёт, санъат, маданият, соғликни сақлаш каби соҳаларни бошқаришни ўз ичига олади. Шунга кўра халқ таълими тизимини бошқариш, жумладан, умумий таълим мактабини бошқариш ижтимоий бошқарувнинг ажралмас қисмидир. Download 133.33 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling