Тарбия жараёнида ўҚувчилар жамоасининг тутган ўрни. Режа: Синф жамоаси


Download 133.33 Kb.
bet2/11
Sana10.02.2023
Hajmi133.33 Kb.
#1184222
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Документ Microsoft Word

Жамоани ривожланиш босқичлари.
Биринчи босқич. Ўқувчилар жамоаси билан ишлашнинг дастлабки даври бўлиб, ҳали жамоа ташкил этилмаган, шахсга нисбатан жамоанинг педагогик талаби бўлмайди, ҳар бир ўқувчи ўзи учун ўзи жавоб беради. Бу босқичда болалар тарқоқ бўлиб, уларда якдил фикр ва синф раҳбари таяниш мумкин бўлган таъсирчан фаоллар бўлмайди. Шунинг учун бу босқичда салбий ҳодисалар очиқ муҳокама этилмайди. Ривожланишнинг бу даврида ўқитувчининг талаби қатъий, жиддий, изчил бўлиши керак. Бу педагогик талаблар ижтимоий аҳамиятга эга бўлган мақсаднинг, педагоглар билан ўқувчиларнинг биргаликдаги ҳар томонлама собитқадам фаолиятининг, ўзаро маъсулиятли муносабатларнинг мавжудлиги билан муҳимдир.
Ўқитувчининг ўқувчилар олдига қўйган педагогик талаблари уларнинг ёши ва имкониятига мос, етарлича жиддий бўлиши керак. У хушмуомала, меҳрибон бўлиш билан бирга, ўқувчиларнинг хулқ-атвор меъёрларига қатъий риоя этишларини жамоанинг муваффақияти сифатида тушунишларига ғамхўрлик қилиши зарур. Ўқитувчи педагогик талабларни қўйиш асосида ўз атрофига фаолларни - жамоанинг энг яхши аъзоларини тўплаб боради.
Фаол ўқувчи-билим олишга қизиқувчи, синф, мактаб обрўсини ҳар доим сақлаб қолишга ҳаракат қилувчи, ўқитувчининг талабларини қўллаб-қувватловчи жамоа аъзоларидир.
Шундай қилиб, биринчи босқичда педагогнинг энг муҳим вазифаси синф жамоасининг ядроси бўлган фаолларни шакллантириш ва тарбиялаб улуғвор вазифаларга интилишдан иборат.
Иккинчи босқич. Фаоллар билан тарбиявий ишларни ташкил этиш учун астойдил ишлаш, уларни жипслаштириш ва ўзаро алоқада ишлашга ўргатиш билан тавсифланади. Жамоани бошқа аъзоларига кўра фаоллардан интизомга қатъий амал қилишни кўпроқ талаб этиш, уларни ўқишда ва интизомда, жамоатчилик ишида ҳам бошқа ўқувчиларга намуна кўрсатишга ўргатиш зарур. Бунинг учун фаолларни тез-тез йиғиш, муҳим масалалар бўйича маслаҳат йиғилишларини ўтказиш, ўз мактабининг ишлари ҳамда истиқболлари ҳақида суҳбатлашиш, улар билан биргаликда кундалик масалаларни ҳал этиш, фаоллар ичида раҳбарлик ишига лаёқатли болаларни танлаш вазифалари бажарилади. Фаолларга бериладиган имтиёзлар адолатли бўлиши ва у ўқувчилар томонидан қўллаб-қувватланиши, бу унинг жамоа олдидаги хизматлари натижаси эканлигини ўқувчилар ҳис этишлари кўзда тутилади. Фаолларга қўйиладиган талабларнинг сусайиши, ўринсиз мақтовлар синфда ёмон вазиятни келтириб чиқаради.
Педагоглар фаоллар эътиборини жамоа тизимлари билан ишлашга қаратадилар. Фаол бошланғич жамоага таянган ҳолда мактаб ҳаётига кўплаб ўқувчиларни жалб этади. Фаоллар ривожланишнинг бу босқичида хали буш ва беқарор бўлади, бирок шундай бўлишига қарамай педагог тарбиявий вазифаларни ҳал қилишда уларга таянади.
Бу босқичда синф раҳбарининг муҳим вазифаси фаолни жамоа тизимлари билан ишлашга ўргатиш жамоани янада мустаҳкамлашдан иборатдир.
Иккинчи босқичда педагогнинг талаблари фаолларнинг жамоага билдирадиган талабларига қўшилади. Педагог фаоллардан барча ўқувчиларни ижтимоий-фойдали фаолиятга жалб этиш воситаси сифатида фойдаланилади, жамоанинг бирлигини ривожлантиришга кўмаклашади; фаоллар ўқувчиларга топшириқлар беради, уларнинг ўзи назоратида амалга оширади ва топшириқларни бажаришни талаб этади.

Download 133.33 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling