Тариф буйича нархлар


«Таьминотчи» нинг хукук ва мажбуриятлари


Download 43.77 Kb.
bet3/8
Sana28.12.2022
Hajmi43.77 Kb.
#1020612
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
2021 шартнома

4. «Таьминотчи» нинг хукук ва мажбуриятлари


4.1. «Таьминотчи» нинг хукуклари:
Таъминотчи, истеъмолчини 7 кун аввал ёзма равишда огохлантирган холда, куйидаги холатларда сувни узатишни кабул килишни тулик ва кисман тухтатиши мумкин:
истеъмолчига тегишли ва унинг тасарруфида булган ичимлик сув тармоклари, курилма ва иншоотларнинг техник холати коникарсиз булганда ва Таъминотчи вакиллари томонидан аникланган техник фойдаланишдаги хатоликларни бартараф этиш буйича Таъминотчи талаблари истеъмолчи томонидан бажарилмаганда (истеъмолчиларнинг II ва III гурухи учун);
Таъминотчи вакили истеъмолчининг сувни хисобга олиш узели, ичимлик сув тармоклари, курилмалари ва иншоотларини назорат килиш хамда сувни хисобга олиш асбоби курсаткичларини кайд этиш, пломбаларни урнатиш максадида куздан кечириш, белгиланган лимитдан куп сарф килинганда сув беришни мувофиклаштириш ва Таъминотчи нарядлари буйича бошка ишларни бажариш учун келганда истеъмолчи томонидан асоссиз равишда киритилмаганда;
Таъминотчи томонидан истеъмолчи уланган ичимлик сув тармоклари ва курилмаларида режали-огохлантирйш тарзида таъмирлаш хамда хизмат курсатиш ишлари утказилганда. шунингдек янги абонентларни улаш ишлари амалга оширилганда;
истеъмолчи тасарруфида булган сув таъминоти тизимлари ёки тармокларига субабонентларнинг узбошимчалик билан улангани аникланганда;
истеъмолчи томонидан сув таъминоти чикариш хизматлари учун белгиланган муддатларда хак туланмаганда;
истеъмолчининг тасарруфида булган ичимлик сув тармокларига, курилмаларига Таъминотчидан уланиш учун белгиланган тартибда рухсатнома олган субабонентларнинг тегишли тартибда уланиши рад этилганда (истеъмолчиларнинг II ва III гурухи учун);
истеъмолчи томонидан шартнома шартлари бажарилмаганда ва ичимлик сувлар микдори ва таркиби буйича шартларга риоя килмаганда.
4.1.1. ИСКХ ташкилоти қуйидаги ҳолатларда олдиндан хабар қилмасдан сув узатишни тўлиқ ёки қисман тўхтатишга ҳақли:
ИСКХ ташкилотининг электр таъминоти тўхтатилганда;
табиий офатлар рўй берганда;
авария ҳолатларида;
ёнғин чиққан жойларга сув узатишни кўпайтиришга зарурат туғилганда.

Download 43.77 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling