Тариф буйича нархлар
Download 43.77 Kb.
|
2021 шартнома
7. Алохида шартлар.
7.1. Объект эгаси узгарганда истеъмолчи чикиб кетишидан 7 кун аввал дебиторлик карзларини узиб, бу хакда Таъминотчи билан далолатнома имзолаши шарт. Истеъмолчи чикиб кетгач, сувни хисобга олиш асбоби ва пломбаларнинг бутлиги учун жавобгарлик объектнинг янги эгаси зиммасига юкланади. 7.2. Истeъмолчининг езма равишдаги хатига асосан ичимлик суви тармоги хужалигидаги барча узгаришлар тугрисида хабарлар хат берилган кундан бошлаб инобатга олинади. 7.3. Етказиб берилган ичимлик суви хажми кувурнинг утказиш кобилиятидан келиб чикиб ойнинг календарь кунлари хисобидан куйидаги формула асосида хисобланади: , бунда: М – 0,60-0,62 га тенг бўлган зулфин орқали сув сарфи коэффициенти; F – суюқлик оқиб ўтадиган қувур ёки тешик кесими майдони (ички диаметр бўйича), м2 ; g – 9,8 м/секунд2 га тенг бўлган эркин тушиш тезлиги; Н- сув тақсимоти ёки коммунал сув тармоғига уланиш жойидаги сувнинг бир метрдаги босими; t – ойнинг календарь кунлари, 24 соат мобайнидаги секундлардаги вақт. Куйидаги холатларда: 7.3.1. “Истеъмолчи” нинг сув'улчаш асбоб ва мосламалари йук булган холатларда; 7.3.2. Сув улчаш асбоби ёки мосламаси “Истеъмолчи” да йук булган такдирда; 7.3.3. Ичимлик сувидан узбошимчалик билан фойдаланиб сугоришда, автомашиналар ювилганда; 7.3.4. Сув улчаш асбоби, мосламаси ишдан чиккан, синган, бузилган холатда, сарфланган сув хажми ушбу Шартнома V кисмининг 7.3. банди 7 кичик бандида курсатилганига мувофик, энг сунгги тузилган далолатнома муддатидан янги сув улчаш асбоби урнатилиб, (руйхатдан утказилган) кунгача хисобланади; 7.3.5. “Истеъмолчи” нинг ичимлик суви тизими коммуникацияларида сув исроф булиши холатлари аникланган холатларда; 7.3.6. “Таъминотчи” нинг сув улчаш бугинини диаметри кичикрок булган мосламага алиштириш тугрисидаги талабномаси кондирилмаган, бажарилмаган холатларда; 7.3.7. Сув улчаш асбобини давлат назоратидан утказиш муддатлари (икки йилда бир марта) га амал килинмаганда; 7.3.8. Сув улчаш асбобининг хисоб-китоб олиб бориш бугинидаги куйилган химоя копламига рухсатсиз тегилиш натижасида, ичимлик суви соф сарфини аниклаш имкониятини чегараланганда; 7.4. Ичимлик сув ва канализация тармоклари хамда курилмаларига узбошимчалик билан уланиб олинганлик аникланган такдирда, сарфланган сув микдори мазкур Кридаларнинг 87-бандига мувофик, уланишнинг сув узатиш куввати буйича куйидаги кундан бошлаб хисоб-китоб килинади: узбошимчалик билан уланиш аниклангунга кадар охирги текшириш далолатномаси тузилган кундан; агар узбошимчалик билан уланиш ИСКХ ташкилотига тегишли тармок ва курилмаларга нисбатан булган булса, узбошимчалик билан уланиш кунидан бошлаб у аниклангунга кадар, бирок даъво муддатидан куп булмаган холда хисобланади. Агар узбошимчалик билан уланиш санасини хужжат билан тасдиклашнинг имкони булмаса, у холда узбошимчалик билан уланиб фойдаланиш даври даъво даври муддатига тенг булади. 7.5. Техник шартлар 2 йил муддатга берилади. Белгиланган муддат тугагач буюртмачи (объектни лойихалаштириш ва куришни бошлаш учун) лойиха муддатини чуздириши ёки янги техник шартларни олиши зарур. Техник шартлари ма'вжуд булмаган холда еки муддати утган холларда «Тамиънотчи» томонидан сув тамиънотини тухтатиш учун асос булади. 7.6. Истеъмолчи коммунал сув таъминоти тармокларига уланиш санаси хакидаги хужжатларни такдим этмаган холатларда Таъминотчи томонидан хоким карори, кадастр хужжатлари ва шу кабилар асосида, хужжат билан тасдикланган уланиш санаси буйича хисоб-китоб килишга хаклидир. 7.7. Ишлатилган ичимлик суви учун туловлар “Таъминотчи” томонидан такдим этиладиган тулов талабномалари асосида, уларга хизмат килувчи банклар оркали амалга оширилади. Бу туловлар “Истеъмолчи” томонидан 3 кун муддат ичида, акцепсиз тартибда амалга оширилади. Туловлар уз вактида амалга оширилмаган такдирда, «Таъминотчи» кечиктирилган хар бир кун учун 0,4% пеня ёзади ва унинг умумий киймати асосий туловнинг 50%идан ошмаслиги лозим. 7.8. “Истеъмолчи” нинг хисоб раками булмаган такдирда, туловлар банк булимларининг кирим кассалари оркали, хисобот давридан кейинги 30 кун муддат ичида туланади. 7.9. “Таъминотчи” туловнинг хар бир даври учун, аввалги ой туловининг 15% гача аввалдан туловлар (предоплата) ни белгилайди ва бу тулов кейинги ой хисобига кушилади. Борди-ю, абонент икки хафта ичида туловларни амалга оширмаса, “Таъминотчи” хеч кандай огохлантиришларсиз ичимлик сувини етказиб беришни карзларни ундирмагунга кадар тухтатиб куйиш хукукига эга. Бундай холларда ёнгиндан сакланиш ва санитария холатлари учун жавобгарлик тулик “Истеъмолчи” зиммасига юклатилади. 7.10. Хисоб-китобларнинг нотугри килинганлиги (тарифларнинг нотугри хисобга олинганлиги ва шу каби холатлар) тугрисида ёзиладиган эътирознома тулов хужжати олингандан кейин 5 кун истеъмолчини тулов хужжатида курсатилган суммани тулик ва белгиланган муддатда тулашдан озод килмайди. Download 43.77 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling