Тарих факультети жаҳон тарихи кафедраси
Download 243.24 Kb.
|
ТЕКСТ ЛЕКЦИЙ
2-саволнинг баёни:
Қадимги Хитой мифологияси тўғрисидаги манбалар асосан м.а. XI асрга оид. Бу афсоналар мазмунига кўра космогоник мифлар ичида илк, тартибсиз ҳолатдан табиат ва инсоннинг пайдо бўлиши тўғрисидаги асосий консепсия, бўлиниш ва айланиш берилган. Улардан биринчиси жонсиз ва тирик мавжудотлар тартибсизлиги, икки илк унсур (эркак)нинг бошланиши Ян ва қоронғулик (аёл) нинг бошланиши - Ин пайдо бўлган. Иккинчи концепсия барча мавжудотларнинг пайдо бўлиши бу трансформация натижасидир деб тушунтиради. Табиат кучлари ва улардан одамларни қутқарган қаҳрамонлар тўғрисида афсоналар кўпчиликни ташкил қилади. Тошқин ва қурғоқчилик ҳодисалари афсоналарда кўп тилга олинади. Қадимги хитойликлар у дунё тўғрисидаги тушунчаларида ерда мавжуд бўлган тартиб-қоидалар акс эттирилади. Ерда ҳокимият ванга тегишли, осмонда ҳамма жисмлар Олий худо (Ди)га буйсунади. Ди қудратли, у одамларга марҳамат қилади ёки уларни бахтсизлик билан жазолайди. У одамларга ҳосилни совға қилади, қурғоқчилик юборади, ёмғир ва шамол Дига боғлиқ. Дининг яқинларини Ваннинг вафот қилган аждодлари ташкил қилади. Ваннинг аждодлари Дининг топшириқларини бажаради ва улар Ваннинг ердам бериш тўғрисидаги илтимосини Дига етказади. Ваннинг олий коҳин сифатидаги вазифаси одамлар ва худолар дунеси ўртасида воситачи бўлган ўз аждодлари билан мулоқотни амалга оширишдир. II-III асрларда Хитойга будда дини кириб келди. Афсоналарга кўра, биринчи будда сутралари (матн ёки қоида) Хитойга оқ отда олиб келинган: бунга хотира сифатида Лоян шаҳри ёнида будда «Оқ от ибодатхонаси» қурилган ва ҳозиргача сақланиб қолган. Хитойда сутраларни таржима қилиш ва будда динини тарқалиши IV-VI асрларга тегишлидир. Илк Хитой ёзувининг энг қадимги ёдгорликлари м.а. XIV-XI асрларга оид фол кўриш ёзувларидир. Ин ёзувларининг кўпчилик қисми буюмлар тасвиридир. Ин белгилари буюмлар тасвири ёки мураккаб тушунчаларни ифодалайдиган кўпгина тасвирлар қўшилмаси - идеограмма кўринишидадир. Ин белгиларининг ҳозирги Хитой иероглифларидан 3 хил фарқли томони бор. Биринчидан, ҳар бир элементар белги қандайдир буюмнинг контурини тасвирлаган, иккинчидан бир белгилини ёзилишида кўп хилма-хиллик мавжуд. Учинчидан белгини қаторнинг нисбий йўналишига томон ҳаракати ҳали барқарор бўлмаган. Ин ёзувининг м.а. I минг йилликда Чжоулар томонидан ўзлаштирилиши, унинг тараққиётини узиб қўймади. М.а. II-I минг йилликларда иероглифларнинг маҳаллий вариантлари унификация қилинди, белгиларни ёзишнинг янги ҳуснихати пайдо бўлди. Қадимги Хитойда одатда юпқа ёғоч ёки бамбук тахтачаларига ёзилган. Тушли мўйқалам билан ёзув ана шу тахтачаларга туширилган ва ёзувлар металл пичоқ билан тозаланган. М.а. I минг йилликнинг ўрталарида ипак матога ҳам ёзилган. Янги эра бошида қоғоз кашф қилиниб ишлатила бошланди ва қоғоз бошқа материалларни сиқиб чиқарди. Чжаньго даври анъанавий равишда Хитой маънавий маданияти тарихида классик давр ҳисобланади. Манбаларда таъкидланганидек “Юз мактаб рақобати” даври бўлган бу даврда қадимги Хитойнинг асосий таълимотлари: конфуцийлик, легизм, даосизм вужудга келди. Конфуций (Кун-сизе м.а. 551-479-йиллар) таълимоти бўйича инсон табиатан эзгулик хислатига эга ва ўз бурчини сидқидилдан ўташга тайёр. Конфуций барча ижтимоий муносабатлар учун оилани намуна ҳисоблайди. Оилада катталар кичикларга ғамхўрлик қиладилар ва уларни тарбиялайдилар, кичиклар уларни ҳурмат қиладилар ва уларга бўйсунадилар. Давлатга халқ фарзандлар ўрнида, ҳукмдор ота ўрнида бўлади, ҳукмдор ўз шахсий манфаати эмас халқ фаровонлиги тўғрисида ғамхўрлик қилиши лозим. Энг қадимги Хитой шеърияти намуналари м.а. XI-VI асрларда жез кўзалардаги ёзувларда етиб келган. “Қўшиқлар китоби” қадимги Хитой адабиётининг ҳақиқий хазинасидир. Бу ёдгорлик 4 бўлимга бўлинган («Подшолик аҳлоқи», «Кичик одалар», «Буюк одалар», «Мадҳиялар») 305 поэтик асарлар мажмуасидан иборат. Мусиқа, поэзия ва рақс каби санъат жанрлари Хитойда юқори даражада шаклланган. Хитой меъморчилик санъатида ёғоч асосий хом-ашё эди. Хан даврининг ноёб меъморчилик ёдгорлиги империя пойтахти Чанян шаҳри 12 дарвозали девор билан ўраб олинган. Маъмурий бинолар сариқ рангда, император саройлари қизил рангда бўялган. Хан даврида портрет санъати юксак даражада бўлган, саройлар портрет фрескалари билан безатилган. Қадимги Хитойда илмий билимлар, айниқса, математика ривожланган. М.а. II асрда тўққиз китобдан иборат «Математика» трактати тузилди. Математика билан ёнма-ён астрономия фани ҳам ривожланди. М.а. 104-йилда бир йил 365,25 кунга тенглиги ҳисоблаб чиқилди ва календар ишлаб чиқилди. Қадимги Хитойда тиббиёт соҳасида катта ютуқларга эришилди. М.а. III асрда Хитой врачлари игна билан даволашни кашф қилганлар. Табиблар 52 касалликни даволашни билганлар, 280 даволаш усулини қўллаганлар. Download 243.24 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling