Тарих факультети жаҳон тарихи кафедраси
Аҳамонийлар давлатини ташкил топиши ва юксалиши. Давлат тизими
Download 243.24 Kb.
|
ТЕКСТ ЛЕКЦИЙ
Аҳамонийлар давлатини ташкил топиши ва юксалиши. Давлат тизими.
Ўзининг социал-экономик уклади бўйича Аҳмонийлар даври ола-була аралашмани кўрсатади. Унга Кичик Осиё, Элам, Вавилон, Сирия, Финикия ва Миср областлари кирган, бу областлар форс империяси ташкил топмасдан олдин ўзининг ривожланган давлат институтларига эга эди. Бу санаб ўтилган иқтисодий ривожланган мамлакатлардан ташқари форслар яна кўчманчи араблар, скифлар ва бошқа қабилалар ҳам ўз хукмронлиги остида бўйсундирган. Шунинг учун форсларга қарам бўлган мамлакатлар устидан хукмронлик қилиш системасини тузишда улар кўп қийинчиликларга дуч келган. Лекин улардан илгари хукмронлик қилган мисрлик ассириялик ва вавилонлик шохлардан, Ахмонийлар қарам мамлакатлар устидан хукмронликни юргазишда катта ютуқларга эришганлар. Кайхисрав билан Қўмбиз, Вавилонда Мисрда ва Кичик Осийда ичдан бошқаришни сақлаб қолган хеч қандай ўзгаришсиз қарам халқларга маҳаллий бошқаришни топширганлар. Бироқ мил.ав. 522-521 йилдаги қўзғолон Ахамонийлар хукмронлиги мустаҳкам эмаслигини кўрсатди. Ғоятда кенг территорияни ўз ичига олган Эрон империяси бирлигини сақлаш жуда чўзилиб кетган, чегараларни қўриқлаш ва мамлакат ичидаги қўзғолонларни бостириш учун қўшин ва умуман бутун, ҳарбий ишларни ташкил қилиш зарур бўлган. Тинчлик вақтида доимий қўшин Эронлилар билан мидияли отрядлардан иборат бўлиб, улар асосий гарнизонларни ташкил қилган. Шох гвардияси доимий армиянинг ядроси бўлиб, у отлиқ аристократлари билан 10 минг кишилик «ўлмас» пиёдалардан иборат бўлган. Эрон шохининг 10 минг кишилик шахсий соқчилари бўлган. Уруш вақтида бутун давлат тупроғидан халқ лашкари тўпланган, шу билан бирга, айрим ўлкалар муайян миқдорда жангчилар юборишлари лозим бўлган. Армияни ва бутун харбий ишни қайтадан қуриш сохасида Доро бошлаб берган иш Эрон давлатининг харбий қудратини оширишга юрдам берган. Грек тарихчиси Ксенофонт қадимги Эронда харбий ишлар ғоят юксак даражада ташкил этилган эди, деб уни бир мунча идеаллаштириб тасвирлайди. Бирқанча ўлкаларни бирлаштирган катта-катта харбий округлар тузилиши харбий ишни ва асосан харбий идорани марказлаштиришда жуда катта ахамиятга эга бўлган. Эрон давлатини ички томондан мустахкамлаш учун махаллий бошқарманинг мунтазам бир системасини ташкил қилиш зарур бўлган. Кайхисрав замонидаёқ бўйсундирилган мамлакатлардан катта-катта ўлкалар, (вилоятлар) барпо қилинган ва бу ўлкаларни алоҳида хокимлар идора қилган. Бу хокимларни греклар сатроп деб атаган. (сатроп сўзи форсча «хишатранавон»-«мамлакат мутасаддилари» деган сўздан олинган.) Бу сатроплар шохнинг ўзига хос ноибларибўлиб, улар ўз ўлкаларидаги бутун идора ишларини ўз қўлларида тартиб ўрнатиб улардаги қўзғолонларни бостириб турганлар. Сатроплар маҳаллий судга ҳам бошлиқ бўлиб, улар жиноий ва гражданлик юрисдикциясига эга бўлганлар. Сатроплар ўлкадаги қўшинга қўмондонлик қилган харбий таъминот ишларини олиб борган ва улар ҳатто шаҳсий гвардия тутиш хуқуқига эга бўлган. Қўл остидаги аҳолидан солиқ йиғиш, янгидан-янги солиқлар ўйлаб топиш ва солиқлардан тушган ҳамма нарсани шох хазинасига топшириш вазифаси сатроплар қўлида бўлган. Бундан ташқари, ўлканинг хўжалик хаётини, жумладан, ундаги дехқончилик ишларининг ривожланишини ҳам сатроплар кузатиб борган. Дехқончиликнинг ривожлантиришни Эронлилар хўжаликнинг энг муҳим турларидан бири деб билганлар. Ниҳоят ўз ўлкаларидаги амалдорларни тайинлаш ва ишдан олиш ҳамда бу амалдорларнинг ишларини назорат қилиб бориш хуқуқи ҳам сатроплар қўлида бўлган. Шу тариқа, сатроплар жуда катта ваколатга эга бўлиб улар деярли мустақил подшочаларга айланган, уларнинг ҳатто ўз саройлари ва сарой ахллари ҳам бўлган. Эрон шохлари ғоят кенгайиб кетган давлатнинг хамма қисмларини ўз назоратлари остида тутишга ожижлик қилиб, маҳаллий подшоларнинг бир қанча хуқуқларини кўра -била туриб сақлаб қолдирган. Масалан, Киликия подшолари э.а. V аср охиригача ўз подшоликларини сатроп сифатида идора қилиб келган. Кичик Осиёда, Сурияда, Финикияда ва Фаластинда, Ўрта Осиёда ва узоқ шарқий ўлкаларда, ґиндистон чегараларида маҳаллий князлар ўз хокимиятларини сақлаб қолиб, улар Эрон «шаханшохи» номидан ўз ўлкаларини идора қилганлар. Бу маҳаллий хокимлар ёки сатропларнинг хаддан ошиқ мустақиллиги кўпинча бу ўлкаларда Эрон шохига қарши қўзғолонлар чиқишига сабаб бўлган. Бу қўзғолонлар Эрон шохларининг доимо аралашиб туришини талаб қилган. Доро I замонидаёқ Эрон подшолиги 23-24 сатропликка бўлиниб, бу сатропликлар Бехустун, Нақширусйам ва Сувайш ёзувларида санаб ўтилган. Сатрапликларнинг шохга тўлайдиган солиқлар миқдори ҳам кўрсатилган рўйхат Геродот асарларида ҳам келтирилади. Бироқ бир-бирига мувофиқ келмайдиган бу рўххатларнинг ҳаммасини ҳам маъмурий аҳамиятга эга бўлган рўйхатлар деб бўлмайди. Сатропликларнинг баъзан ўзбошимчаликка бориб етадиган хаддан ошиқ мустақилликларига чек қўйиш мақсадида Эрон шохлари томонидан бир қадар чоралар кўришишга қарамасдан сатроплар хар-холда ўзларига хос кўпгина маҳаллий хусусиятларни узоқ вақтларгача сақлаб қолганлар. Айрим сатропликларда маҳаллий хуқуқ, маҳаллий оғирлик ва узулик ўлочовлари, маъмурий бўлиниш, ибодатхона ва коҳинларнинг солиқлардан озод қилинганлиги ва бошқа имтиёзлари сақланиб қолганди. Айрим мамлакатларда расмий тил сифатида маҳаллий тиллар ҳам сақланиб қолган. Эрон давлатининг расмий «махкама тили» бўлиб қолган оромий тили юқоридаги маҳаллий тиллар билан бир қаторда аста-секин катта ахамиятга эга бўлаборган. Шох қўл остида маъмурий ва ҳарбий жиҳатдан битта кучли давлатга бирлашган ғарбий-эрон қабилалари Эрон давлатининг негизини ташкил қилган. Эронлилар бу давлатда хукумрон халқ сифатида имтиёзли мавқени эгаллаган. Кайхисрав ва Қўмбиз даврида гражданлар ва харбий хокимият бирга қушилган холда сатроплар қўлида бўлган. Доро эса сатроплар ва харбий бошлиқлар функциясини теппа-тенг қилиб бўлиб борди. Армияга келганда, у ҳарбий бошлиқларнинг ихтиёрида бўлган, улар сатроплардан қараш эмас эдилар ва фақат шохга бўйсунардилар. Доро ўлимидан кейин, харбий ва граждан функцияларни тергаб туришга унча аҳамият бермай қўйганлар. Э.а. V асрда ва ундан кейин баъзи сатраплар харбий бошлиқларга бўсунганлар, бошқа томондан баъзида сатраплар харбий хукмронликни бажарганлар бу нарса э.а. IV асрга келиб оддий холга айланган. Сатрапларнинг хукмронлиги чўзилиш хеч қандай вақт билан белгиланмаган, чекланмаган. Катта сатрапликнинг составига ички ишларда автоном бўлиб келган баъзи мамлакатлар ҳам кирган. Аҳмонийлар хукумронлигининг яшаб келиши армияга кўпгина боғлиқ эди. Давлат харбий топархияга бўлинган эди. Бу топархиялар ўзгариб турган. Масалан, Ксерксда 7 топархия Артаксеркс II - 4 топархия бўлган. Армиянинг ядросини мадайлар билан форслар ташкил қилган. Харбий армиянинг катта қисмини аҳолининг эркаклари ташкил қилган. Улар 20 ёшдан бошлаб хизматга чақирилган. Аҳманийлар олиб борган урушда шарқий эронийлар катта роль ўйнаган. Армия пиёдалар билан отлиқлардан ташкил топган. Кавалерия билан камончиларнинг тошдан фойдаланган холда қилинган харакатлар форсларга кўпгина урушларда ғалабани таъминлаган. Э.а. V асрдан бошлаб форсларнинг пиёдалари секин-аста грек ёлланмачилари томонидан алмаштириб борилган, бу уларнинг техникасини юқори даражадалиги катта роль ўйнайди. Қўлга киритилган мамлакатларда харбийлар жойлаштиришларди, улар қарам халқнинг қўзғолонларини бостиришга қолдирилган. Аҳмонийлар давлати ўз чегараларига харбийларига ер учаскалари ажратиб бериб жойлаштирарди. Харбийлар Элефантинада ўз оиласи билан яшаган. Харбий қўшинлар юз кишидан иборат бўлиб бўлинарди, улар ўз командирлари номи билан атаган. Қўшинларнинг бошида форс билан вавилонликлар турган. Гарнизон Командирининг резиденцияси Сиэнада (хозирги Асуанада) жойлашган, бу ерда яна гражданларнинг бошқармаси ва суд маҳкамаси, Мисрнинг жанубий административ округи жойлашган. Доро I вақтида форслар денгизда ҳам ўз хукмронлик ролини ўйнаган. Денгиздаги жанглар Аҳмонийлар Миср флоти-финикия кемаларининг, Кипрликлар, Эгей оролининг аҳолиси ва бошқа денгиз халқлари ёрдамида олиб бориларди. Саклар билан форсларни матрослар ўрнида ишлатганлар. Флотдаги юқори лавозимларда кўпинча мисрликлар эгаллаган. Доронинг ўлими Аҳмонийлар хукмронлигининг энг нотинч вақтига тўғри келади. Грекларга қилинган биринчи юриш муваффақиятсиз чиқади, Мисрда қўзғолон бошланади. Тахт ворислигига бўлган қатий интизомнинг йўқлиги ҳам вазиятни оғирлаштирарди. Доронинг бошқа ўғилларининг қаршилигига қарамай Ксеркс шох қилиб тайинланади. Энги шохни олдида бир қанча масалалар туради, бу масалаларни ечмасдан туриб у давлатни бошқара олмас эди. Биринчи бўлиб Мисрдаги қўзғолонни бостириш керак бўлади. Э.а. 484 йилда Ксеркс қўзғолонни бостиради ва Мисрнинг сатрапи қилиб ўзининг тутинган акаси Ахаменни тайинлайди. Ундан кейин, Грецияни босиб олиш учун янгидан юришни тайёрлаш керак эди. Ксеркс Хашсидика ярим ороли устидан канал қаздиришни буюради,чунки илгаригидек фоасларнинг флоти бўрон ва қаттиқ шамолнинг қурбони бўлишни олдини олиш керак эди. Қуруқликдаги армиянинг Европага Гелеспант яқинига юбориш учун иккита кўприк қурдирган. Бу ишлар 3 йил давомида чўзилган. Узоқ ва пуҳта кўрилган тайёргарликдан сўнг 480 йил бахорида Ксеркс каттагина армия бошчилигида Грецияга юришни бошлайди. Геродот бу хил қабилалардан ташкил қилинган армияни жуда кенг қилиб тарифлайди, уларнинг кийимларининию, қуролларини, командирларининг номини ва шунга ўхшаш маълумотларни келтиради. Э.а. VII асрнинг охирида Олд Осиёдаги асосий куч эгаси Мидия хукумдорлари бўлган ва у Ассирияга кучли зарба берган. Бир қанча вақт ёки давр мобайнида Мидия Авғонистоннинг жанубий областларига ҳам ўз таъсирларини ўтказган бўлиши мумкин. Мидиянинг қадимги Шарқда бўлган хукмронлиги узоққа чўзилмайди. Э.а. 550 йилда форсларга Аҳмонийлар сулоласининг асосчиси Куруш (Кайхисрав) охирги Мидия шохини асир олиб Мидия пойтахти Экбатанани забт этади. Янги сулола ўз территориясига Арея, Бақтрия, Дрангиана, Арахосия ва Гандхорани киритади. Шундай қилиб, янги давлатнинг ривожланиши бошланади. Бу территорияларни Кайхисрав ўзининг шарққа қилган юриши даврида э.а. 539-530 йилларда эгаллаган. Кичик Осийга э.а. 546йил кириб келиб Лидия давлатини оладилар ва унинг Шохи Крезни асир қиладилар. Кичик Осиёни олиб Кайхисрав- Бобилга юриш бошлайди. Э.а. 538 йил Бобил форс хукмдорлари қўл остига киради. Шундан сўнг Кайхисрав ўз олдига Мисрни қўлга киритишни мақсад қилиб қўяди. Лекин Мисрни олишдан олдин у ўзининг шарқий чегараларини кенгайтирмоқчи бўлиб шимоли-шарқдаги Бақтрия шохлигини ва Ўрта Осиё чорвачилик қабилаларини - саклар ва массагетларга юриш қилади. У Бақтрия, Сўғд, ва Хоразмни бўйсундиради. Лекин бу Ўрта Осиё давлатларидаги халқлар унга қаршилик кўрсатадилар ва шу жангларнинг бирида массагетлар билан бўлган жангда э.а.529 йил. Кайхисрав ўлади. 529 йил унинг Қўмбиз тахтга ўтиради. Э.а. 526 йил Қўмбиз отаси бошлаган сиёсатни давом эттириб Мисрга юриш қилади ва уни олади. Бу вақтда Эронда семдияликлар Гоумот бошчилигида қўзғолон кўтарилади. Эрон Қўмбиз йўлда халок бўлади. Мидияликларга қарши Доро қарши чиқади. Қисқа вақт ичида Доро қўзғолонларни бостирибгина қолмай, балки Кайхисрав ва Қўмбиз қўлга киритган ерларни қайтадан тиклайди ва янги ераларни: Фракия, Эгей денгизидаги оролларни ва грекларнинг шимолий Африкасидаги колонияларни қўлга киритади. Грекларнинг бирлашган кучлари бой Фессалияни ташлаб чиқишга мажбур бўлди, унинг аҳолиси форслар томонига ўтишга рози эди. Спартадан 300 кишидангина иборат отряди шоҳ Леонид бошчилигида қаршилик кўрсатишга юборилади. Фермонияни сақлашга йиғилган грекларнинг умумий сони 6500 кишига тўгри келарди. Улар 3 кун мардона туриб қаршилик кўрсатдилар. Лекин форслар сотқиндан айланиб ўтиладиган йўл борлигини билиб оладилар. Леонид бошчилик қилаётган грек қўшинларига асосий кучга чекинишни буюриб, ўзи 300 спарталик билан чекинаётганларни тўсиб қолади. Улар мардларча курашиб ҳалок бўладилар. Форслар Марказий Грецияга кириб келади. Греклар Беотияни ташлаб кетишга мажбур бўладилар. Бундан кейин Афинани ҳам мудофаа қилишга кучи етмаслигига кўзи етгач шахарни ташлаб чиқади. Жангга яроқли эркаклар қўшин билан чекинадилар аҳолининг ҳаммаси эвакуация қилиниб қўшни оролларга Саламин ва Эгинга юборилади. Форслар Аттикани эгаллаб, Афинани талайдилар ва ёқиб юборган. Греклар денгиздаги хужум тактикасига амал қилганлар, қуруқликда эса мудофаа тактикасини кўллаганлар. Афиналикларнинг талабига кўра бирлаштирилган грекларнинг флоти Саламин шахри билан Аттика қирғоқларидаги бухтада турган, у ерда форсларнинг флоти маневр қилишга имконият йўқ эди. Ксеркс биринчи хужумни ўзидаёқ душман флотини йўқ қилишга ва шу билан урушни ғалаба билан тугатишга ишонган эди. 480 йилнинг 28 сентябрида грек ва форслар флоти ўртасида Саламин яқинида жанг бўлади, бу жанг 12 соат давом этади. Форсларнинг флоти тор қўлтиғда сиқилиб қолиб кемалар бир-бирига халақит беради. Греклар жангда тўла ғалаба эришиб, форс флотининг каттагина қисми яксон қилинади. Ксеркс армиянинг бир қисми билан Кичик Осиёга қайтишга қарор қилиб ва кейин Сардга йўл олади. Фессалияда у қўмондон Мардонийни қўшинлари билан қолдиради. Мардоний Фессалияда қишлаб ва 479 й. Армияни қайтадан тиклаши керак эди. Мардоний Афиналиклар билан сенарот сулх тузишга харакат қилади, лекин афиналиклар бунга кўнмайди. 479 йилнинг кузида Кичик Осиё қирғоқларида каттагина денгизда кураш бўлади. Жанг вақтида форслар бутунлай мағлубиятга учрайдилар. Бу эса Кичик Осиёдаги грек шахарларининг ҳар томондан форсларга қарши қўзғолон қилиши учун сигнал бўлган. Грекларнинг ғалабаси форсларнинг Грецияни истило қилиш фикридан қайтишга мажбур қилган. 465 йил Ксеркс ва унинг катта ўғли Доро қўзғолончилар томонидан ўлдирилади. Тахтга Ксеркснинг ўғли Артаксеркс I ўтиради. Шундан кейин оз вақт ўтгач Бақтрия сатрапи Виштаспа томонидан қўзғолон кўтарилади. Бу қўзғолон тезда бостирилади. Тахт ворисларининг қўзғолонларидан эҳтиёт бўлиб Артаксеркс I ўзининг хамма акаларини йўқ қилишни буюради. 460й. Мисрликлар Инар бошчилигида қўзғолон кўтардилар ва Дельта бўйида ўз хукмронликларини ўрнатдилар. Афиналиклар буғдой олиш мақсадида қўзғолончиларга ўз флотини ёрдамга юборадилар. Пашпремис ёнида бўлган жангда форслар мағлубиятга учрайдилар ва Миср сатрапи Ахемен бу жангда халок бўлади. Қўзғолончилар Артаксерксни мазах қилиб Ахеменни жасадини унга юборадилар, чунки у Ахеменни жияни бўлган. Форс флотини бошқарган Сирия сатрапи Мегабиз грек кемалари устидан ғалаба қозонади. Шундан сўнг Мегабиз Сирияга қайтади, Миср страпи қилиб Аршаманни тайинлашади. У катта куч тўплаб миср қўзғолончиларига қарши курашади. Форслар Спартани Афиналикларга қарши қилиб қўяди ва афиналиклар мисрликларга ёрдам беришга ожизлик қилади. Инар ва унинг бошқа қўзғолончилари 454й қўлга олинади ва Форсга келтириб уларни осишга буюради. Сўнг Сириялик сатрап форс аслзодаларидан бўлган Мегабиз қўзғолон кўтаради. Артаксеркс бу қўзғолонни ҳам бостиради. Мсирдаги қўзғолон бостирилгандан сўнг Афиналик (Спарта) билан харбий иттифоқ тузади. Бу иттифоқ форсларга қарши қилинган иттифоқ бўлади. Афинанинг кучга тўлган пайти хукмронлиги форсларни Эгей денгизидан сиқиб чиқара бошлайди ва Артаксеркс I га улар билан тинчлик сулхи тузишга тўғри келади. 449 йилда Сузага афина томонидан посол бўлиб Каллий келади ва машҳур «Каллий сулхи»га биноан форслар кичик Осиёдаги грек шахарларини устидан игемониялик қилишдан воз кечади. Форслар харбий қўшинларини Ғарбда жойлашган Гелис денгизига юбормаслик ваъда берадилар, ўз навбатида афиналиклар ҳам Кипрни ташлаб чиқадилар. Ахмоний замонига оид қадимги Эрон тилидаги михсимон ёзув, Эрон ва Ўрта Осиё териториясида бадий расмлар қолдиқлар баъзи-бир ма'лумот Эрон ва Ўрта Осиё халқларини энг қадимги динини жуда умумий тарздагина тасаввур килишга имкон беради, холос. Қадимги ривоятлар асосида ёзилган . ''Авеста''ба'зибир энг қадимги қисмлариигина масалан ''Гата'' (муқаддас қушиқлар) Ахмонийлар давригача ва хатто ундан хам олдинроқ замонларига оид бўлган қадимги диний тасаввурларини акс этиради. Аҳмонийлар ўзларнинг ғарбдаги кучли, лекин кичик қўшинлари билан Грецияни бўйсундириш йўлида даҳшатли урушлар олиб бордилар. Лекин унга муваффақ бўла олмадилар. Қулдорлик даврининг бутун хусусиятларига эга бўлган грек жамоатчилиги ўз навбатида аҳмонийлар Эронни заифлатиш, унинг алоҳида вилоятларини ўзларига бўйсундириш чораларини ҳам кўриб келди. Э.а. IV асрда ахмонийлар империясида уруғ-аймоқ тузумининг емирилиши ҳам қулдорлик хаётининг кучайиши бошланди. Бу хол ички социал ўзгариши мамлакатнинг сиёсий ва харбий кучларини сусайтиришга олиб келмаслиги мумкин эмас эди. Сатрапликларда озодлик учун кураш ҳаракати бу катта, лекин омонат империянинг асосларини бўшаштириб юборди. Худди шу пайтда, яъни э.а.IV асрнинг ўрталарида Грециянинг шимол қисмидаги кичик македония давлати куч олиб, Эронга қарши қатий ҳарбий тайёргарликка киришди. Македония подшоси ФилиппII бошлаган бу ҳаракатни унинг ўғли Искандар охирига етказди. Искандар э.а. 334 йилда 30000 пиёда ва 5000 отлиқ аскар билан Кичик Осиёга ўтиб, бир-икки шиддатли жангда Аҳмонийлар империясининг дабдабали қўшинларини енгиб ва тўзғитиб юборади. Доронинг ўша даврдаги енгилмас армияси э.а. 490 йилда биринчи бор Марафон яқинидаги жангда мағлубиятга учрайди. Бу урушда афиналиклар форсларнинг сараланган жангчиларидан иборат бўлган қўшинига қарши зарба берадилар. Грекларнинг Аҳманийларга қарши олиб борган уруши Аҳмонийлар давлатининг қулаши билан тугайди. А. Македонский бошчилигидаги греклар э.а. 330 йилда Форснинг бош шахарларидан Суз, Персеполь ва Экбатанани ва уларнинг кетидан бутун аҳмонийлар давлатини қўлга киритади. Ғарбий Эронни А.Македонский осонлик билан олган бўлса ҳам, Шарқда у каттагина қаршиликка учрайди ва бу қашилик 3 йилга чўзилади. Македонияликларнинг юришлари фақатгина ички процеслардангина келиб чиқмай, балки Болқон ярим оролидаги вазиятдан ҳам келиб чиқади. Ижтимоий танглик, э.а. IV асрда Грецияга ўз таъсирини ўтказади. Мана шу аҳвол грек сиёсатчилари ва идеологларини Грецияни бу аҳволдан чиқишини Шарққа юришдан кўради. Бундай фикрни амалга оширувчилар орасида публицист Исократ ҳам бўлади. Форслардан тортиб олинган ерларда Исократ фикрича Грек шахарлари қад кўтариши керак эди. У грекларни бирлашишига ва қийин аҳволдан чиқиш йўлига чақиради. Аввалига бу ниятни Афиналиклар амалга оширадилар деб ўйлайди. Хаётининг сўнгги йилларида эса у Македония шохи Филип II катта умид бағишлайди. Исократнинг бу фикрни Аристотель ҳам қувватлайди, унинг фикрича «Шарқ варварлари» табиатан эминларнинг қуллари бўлиши керак. Бу фикрнинг амалга ошишига ишониб, Ксенофонт томонидан ёзилган «ўнг минглар юриши» жанги ҳақидаги (э.а. Vаср Ксеркс) Форснинг греклар билан бўлган жангдаги ҳарбий заифлигини кўрсатади. Айни вақтда Элладанининг шимолида Македония шохларининг кучайиши, Грецияни ўз хукмронлиги остига олгани натижасида панэллин иттифоқи тузилади. (Коринорсгуюлигуюлигу) Э.а. 333й ёзида Искандарнинг армияси Киликиядан ўтиб Шимолий Сурияга кириб келади Бу ерда форсларнинг асосий кучи жойлашган эди, Доро III ҳам шу ерда бўлган. Исса ёнида э.а. 333йда октябрда бўлган жанг форсларнинг мағлубияти билан тугайди. Доро Европага қочади, унинг оиласи эса Искандарнинг қўлида қолади. Бу маваффақият Кичик Осиёдаги хукмронликнигина таъминлаб қолмай балки, бой Сурия-финикия шахарларига ва Мисрга йўл очади. Бу шахарларнинг бир қисми жангсиз Искандарга бўйсунади, баъзилари қаттиқ қаршилик кўрсатади. Айниқса Тирни олишга кўп куч сарф қилинади. Миср сатрапи жангсиз бўйсунади. Ўртаерденгизи қирғоқларида, Нилга яқин жойда Александрия шахрини барпо қилади, бу шахар Мисрдаги янги хукмронларнинг марказига айланади. Бобил ва Суза шахарларини олиш. Искандарнинг қўшинлари Аҳмонийлар хукумронлигидаги энг йирик марказ ҳисобланган Бобилга юради. Бу ердан иккинчи марказ Суза шахрини олади, Ахмонийлар давлатининг бешиги бўлган Персепольни олади. Суза ва Нерсопольдан Ахмонийларнинг катта бойлигини эгаллайдилар. Искандар сиёсатидаги ўзгаришлар. Бу вақтга келиб Искандар сиёсатида ўзгариш пайдо бўлади. Юришларнинг биринчи босқичидаёқ у маҳаллий халқнинг юқори табақадагиларини бошқарув вазифаларига тайинлайди. Бу сиёсатни у биринчи бўлиб Бобил сатропи Мазелдан бошлайди. Кейинчалик Суза ва Персепольни кўлга олганда бу сиёсатни кенг тарғиб қила бошлайди. Лекин бу сиёсат македонияликлар армиясида зиддиятларни келтиради. Искандар Мидия юришидан илагари Персепольдаги саройни ёқиб юборади. Бунга сабаб деб икки хил назарияни аниқроқ дейиш мумкин: Персепольга келган вақтида Искандар Грециядаги ҳарбий харакатлар тўғрисида билади, Спартанинг Макодонияликларнинг империясига очиқдан-очиқ қаршилиги, ҳамда Афинадаги нотинчликларнинг бошланиши деб қаралса, бунда Эллада оммасининг фикрини ўзига қаратиш шу билан грекларнинг муқаддас жойларини грек-форс уруши даврида оёқ-ости бўлганидан олинаётган ўч бўлса, яъни Искандар юришининг бошидаги ишларига қайтганини кўрсатиш мақсадида бўлиб; Персеполь форсларнинг ва уларга тобе халқларнинг хар йили «Улуғ шоҳ»га таъзим бажо айлайдиган муқаддас жой бўлганлиги сабабли Персопольни ёқилиши эса бутун Шарқ халқига Ахмонийларнинг хукмронлигига бархам берилганлигини намойиш қилишдан иборат бўлган. Сўнгги Аҳмонийлар шоҳи Доро IIIнинг ўлимидан сўнг Македония шохи ва унинг иттифоқчилари греклар олиб борган урушга чек қўйилгандек бўлади. Гиркания пойтахти Чекатошпельда грек шахарларининг иттифоқчиларининг кучлари қўйиб юборилади, лекин юришда иштирок этган грекларга янги юришларда иштирок этиш таклиф қилинади. Юришни давом эттириш фикри Македония армиясида қаршиликларга учрайди. Узоқ бу урушдан чарчаган аскарлар мақсадга эришилганлигини биладилар. Лекин Искандар ўзининг Аҳмонийларнинг хуқуқий меросхўри деб билиб улар қўлга киритган сарҳадларнинг барчасига эришмоқчи бўлади. Унга Македония армиясини катта қийинчилик билан кўндириш ва юришни давом эттиришга тўғри келади. Download 243.24 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling