Тарих факультети жаҳон тарихи кафедраси


Download 243.24 Kb.
bet16/36
Sana12.02.2023
Hajmi243.24 Kb.
#1191350
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   36
Bog'liq
ТЕКСТ ЛЕКЦИЙ

2-саволнинг баёни:
М.а. ХХ-XVIII асрларда Кичик Осиёдаги Неса (Каниш), Бурусхан, Куссар ва Хаттуси каби шаҳарларни ўз ичига олган сиёсий бирлашмалар вужудга кела бошлайди. Кичик Осиёнинг бу сиёсий бирлашмаларининг илк бирлашуви эрамиздан аввалги XVIII асрнинг биринчи ярмида юз беради.
Қадимги Хетт давлатида уруғ-жамоа қолдиқлари ҳали кучли бўлган. Хетт подшолари ўз ҳокимиятларини халқ кенгашларига таяниб амалга оширганлар. Қурол кўтаришга қобилиятли бўлган барча эркаклар подшо чиқарадиган «панкус» деб аталадиган йиғилишга мунтазам иштирок этганлар. Зодагонлар давлат бошқарувда фаол қатнашиб, ўзларини кучли таянчи бўлган зодагонлар кенгаши (Тулия) орқали халқ йиғинига бошчилик қилганлар.
Хетт давлатининг ҳукмдорлари мамлакатни бирлаштириб, истилочилик юришлари олиб борадилар ва давлат чегараларини “денгиздан-денгизгача” кенгайтирадилар. Пойтахт хеттларнинг собиқ бош маркази Хаттусига кўчирилгач кейин давлат расмий равишда “Хатти”, замонавий фанда “Хетт” деб атала бошланди.
М.а. XVIII- XVI асрлар қадимги Хетт подшолиги даври деб аталади. Хетт давлатининг тушкунлик даври бўлган м.а. XV аср ўрта Хетт подшолиги даври деб ном олди. М.а. XIV аср бошларида Олд Осиёда Миср, касситлар Бобили ва Митанни давлатлари заифлашиб, халқаро муносабатларда Хетт давлатининг кучайиши учун қулай шарт-шароит туғилади. Янги Хет подшолиги даври саналган м.а. XIV -XII асрларда ушбу давлат яна юксалди.
Янги сулола подшолари қадимги хетт буюк давлатчилиги ғояларини қайтаришга даъво қилиб, ҳарбий-бюрократик монархияни ташкил қилдилар. Подшо илоҳийлаштирилган мутлақ ҳукмдорга айланди. Хетт ҳукмдорлари бу даврда Шарқий Ўртаер денгизи қирғоғи майда давлатчаларини ва Митанни давлатини босиб олдилар. Митаннига тегишли Сурия вилоятларини ва шаҳарларини, Кичик Осиёдаги жанубий Фригия ва Лидия, Милаван (Милет) ҳокимларини бўйсундирадилар.
Аммо Миср ХIX сулола даврида янада кучайиб ва Шарқий Ўртаер денгизи қирғоги учун Хетт давлати билан яна рақобат бошлайди. Хеттлар Фаластин, Финикия ва Сурияни катта қисмидан сиқиб чиқарилади. Охир оқибатда Миср ва Хетт давлати эрамиздан аввалги 1280 йилда тинчлик шартномасини имзолайдилар. Шартнома бўйича Суриянинг бир қисми, Шимолий Финикия Хетт давлати таъсири остида қолади.
Эндиликда Хетт давлати кучайиб бораётган Осуриянинг ҳарбий тазйиқига қарши Бобил билан иттифоқ бўлишга ҳаракат қилади, лекин Осурияни Юқори Месопотамиядан сиқиб чиқара олмади. Хетт давлати кучли қўшинга эга бўлган Осурия тазйиқини қийинчилик билан қайтаради.
Сўнги хетт подшолари даврида ахейлар, Болқондан келган фригияликларни Кичик Осиёнинг ғарбида ҳужумини зўрға қайтарадилар. Ахейлар тор-мор қилинганидан кейин Кичик Осиё ғарбидаги Илион шаҳри босиб олинади. М.а. ХII аср охирида Эгей денгизи қирғоқлари ва оролларининг «денгиз халқлари» Хетт давлатини тор-мор қиладилар. Шундай қилиб, янги Хетт давлати тарих саҳнасидан абадий тушиб кетди. Марказлари Кархамеш ва Мелида бўлган сўнгги Хетт подшоликлари қолдиқлари м.а. VIII аср охирларида Осурия томонидан тугатилади.
Хеттлар хўжалигининг асоси деҳқончилик, чорвачиликнинг қўйчилик соҳаси бўлган. Деҳқончиликда сунъий суғориш сезиларли бўлмаган. Ҳунармандчиликнинг тараққиёти тўғрисида қонунлар ва бошқа ҳужжатларда темирчи, кулол, дурадгор ва тикувчи касблари тилга олинади. Меҳнат қуроллари ва ҳарбий аслаҳалар ишлаб чиқариш учун асосий хом ашё дастлаб мис, кейинчалик қалай эди. Темирдан фақат диний маросимлар учун ҳайкалча ва бошқа буюмлар ясашда оз миқдорда фойдаланилган. Хетт давлатида подшо оиласи ва подшо бош кохин сифатида жуда катта миқдорда ерга эгалик қилган. Подшо ва ибодатхона ерларида ишловчилар ўз ерларига беркитиб қўйилиб, турли солиқ ва мажбуриятларни ўтаганлар.
Хетт жамиятида барча аҳоли икки гуруҳга бўлинган. Солиқ тўловлари ва бошқа мажбуриятларни ўтовчи (подшо, ибодатхона еки хусусий шахс фойдасига) кишилар эркин бўлмаган мавқега эга бўлиб, камситилганлар. Тўла маънода эркин кишилар деб зодагонлар, амалдорлар, коҳинлар ва катта ер эгалари ҳисобланганлар. Хетт давлати босиб олган ҳудудларни бошқармаган, фақат улардан хирож олиш билан чеклаган.
Хетт жамияти ўз маданий тарққиётида Миср ва Месопотамиянинг юксак маданиятлари таъсири яққол сезилади. Хетт дини ўзига хос белгиларга эга эди. Хеттларнинг минг маъбуд ва маъбудалари тўғрисида манбаларда эслатишлар мавжуд. Амалда эса, чекланган миқдорда илоҳларга сиғинилган. Подшо қуёшга ўхшатилиб илоҳийлаштирилган.
Хетт подшолигининг бошқа халқлар билан яқин алоқаси мавжудлигидан далолат берадиган яна бир маданий ютуқ уч тилли шумер-бобил-хетт луғатларининг тузилишидир.
Хетт ҳайкал ва релъефлари вазмин ва улуғворлиги билан ажралиб туради. Мамлакатда айниқса, мудофаа иншоотлари қалъа деворлари қуриш юқори даражада бўлган. Хетт маданияти кўп асрлик шимолий Месопотамияда ва унга яқин бошқа ҳудудларда яшаган қабила ва халқларнинг маданиятини ўзида акс эттирган ва бошқа маданиятларга хам ўз таъсирини ўтказган. Хеттларнинг маданий мероси Хетт давлати ҳалокатидан кейинги асрларда ҳам бошқа қўшни мамлакатлар маданиятига ижобий таъсир ўтказади.

Download 243.24 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   36




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling