Тарих факультети жаҳон тарихи кафедраси


МАВЗУ: ҚАДИМГИ КИЧИК ОСИЁ ВА


Download 243.24 Kb.
bet15/36
Sana12.02.2023
Hajmi243.24 Kb.
#1191350
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   36
Bog'liq
ТЕКСТ ЛЕКЦИЙ

4 МАВЗУ: ҚАДИМГИ КИЧИК ОСИЁ ВА
ШАРҚИЙ ЎРТА ЕР ДЕНГИЗ БЎЙИ ЦИВИЛИЗАЦИЯЛАРИ.
РЕЖА:

  1. Кичик Осиё ва Шарқий Ўрта ер денгиз бўйининг қадимги маданият марказлари

  2. Хетт цивилизацияси

  3. Шарқий Ўрта ер денгиз бўйи цивилизациялари.



Мавзуга оид таянч тушунча ва иборалар: Анатолия, хеттлар, Фригия ва Лидия шоҳликлари, Фаластин, Сурия, Ливан, Библ, Алалах, Эбла, Ямхад давлати, гиксос бирлашмаси, Финикия, Карфаген, Дамашқ подшолиги, Исроил - Яҳудий подшолиги, яхудо дини, Библия.


1-саволнинг баёни:
Қадимги юнонлар Кичик Осиёни Анатолия деб аташган. XX асрнинг 20-йилларидан Туркиянинг Осиё қисми ушбу ном билан аталади. Анатолия дастлаб қадимги цивилизациялар тадқиқотчиларини жалб этмаган. Аммо Чатал-Гуюк манзилгоҳининг очилиши бу ҳудуд қадимги цивилизация марказларидан бири эканлигини кўрсатди. Анатолияда турли даврларда Хетт, Митанни, Осурия, Фригия, Лидия, Урарту каби давлатлар гуллаб-яшнади.
Митанни давлатига м.а. XVI асрда хуррит қабиласи митаннилар асос солади. Митанни пойтахти юқори Хабурдаги Вассоканда жойлашган эди. М.а. XVI аср Митанни Загрос ва Ниневиядан Шимолий Суриягача бўлган ҳудудни эгаллаб, улкан давлатга айланди. Шу вақтдан бошлаб бир юз эллик йил давомида Олд Осиёда Митаннидан кучли бўлган қудратли давлат йўқ эди. Митанни бу даврда Миср билан Месопотамия ва Шарқий Ўрта ер денгизи ҳавзаси учун узоқ кураш олиб борди. XV асрда халқаро вазият ўзгариб Миср билан Митанни ўртасида иттифоқчилик муносабатлари ўрнатилди ва сулолавий никоҳлар тузилди. М.а. XIV аср бошларидаги Митаннидаги сулолавий низо, сарой фитналари давлатни заифлаштирди. Хетталар ва Оссурия томонидан катта ҳудудлари истило қилинган Митанни шимолий Месопотамиядаги кичик бир давлатчага айланиб қолди. Қачонлардир қудратли давлат қолдиғи сифатида Митанни Оссурия томонидан тугатилди.
Қадимги Осурия маркази Ашшур бўлган кичик ҳудудни ўз ичига олган эди. М.а. XVIII аср ўрталарида Ашшур Бобилга қарам бўлиб қолди. М.а. XVI асрда Бобил сулоласи қулагач, Ашшур қудратли қўшни давлат Митаннининг тазйиқига қарши Миср билан дипломатик алоқа ўрнатади. Бунга қарши м.а. XV aср ўрталарида Митанни Ашшурни босиб олади. Кейинги даврда Ашшур Бобилнинг ҳукмронлигини тан олиш эвазига Митанни зулмидан озод бўлади ва бир қанча вақт ўтгач Бобилдан тўла мустақил бўлади.
М.а. XIV асрда Осурия қудратли давлатга айланди. Заифлашиб қолган Митанни хеттлар тазйиқига қарши Осурияга иттифоқчи сифатида чиқади. Тез орада Осурия хеттларни юқори Месопотамиядан ҳайдаб чиқариб, Фрот дарёсига чиқади. Натижада Митаннининг шарқий вилоятлари, бу ердаги диний марказ Ниневия босиб олинади. Митанни, кейинчалик Бобил ҳам Осурия таъсири остига тушиб қолди. Осурия шаҳар-давлатдан қудратли давлатга айланиб, етти юз йил давомида ўзининг юришлари билан қўшни ҳудудларга даҳшат туғдирди.
М.а. I минг йилликда Хетт ва Митанни каби қудратли давлатлар тарих саҳнасидан тушиб кетди, Бобил ва Миср ички ва ташқи сиёсатда тушкунликка юз тутди, натижада Яқин Шарқда Осурия етакчи ўринга чиқиб олди. Осурия м.а. Х-VII асрларда ўзининг иқтисодий, ҳарбий қудратини қайта тиклади, сиёсий марказлашув ва барқарорликка эришди. Осурия бу даврда фаол истилочилик урушлари олиб борди. М.а. VIII асрга келиб, Осурия давлати Шимолий Месопотамияда ўз ҳокимиятини мустаҳкамлайди. Осурия Кичик Осиё ва асосан, Ўртаер денгизининг шарқига ўз таъсирини кучайтиришга уринди. Бу даврда Осурия давлати чегаралари Нил дарёсининг биринчи остоналаридан Кавказ ортигача, Эрон паст тоғидан Кичик Осиёгача, Ўртаер денгизидан Форс қўлтиғигача чўзилади. М.а. VII –аср ўрталарида Осурия сиёсий тушкунликка учради ва м.а. VII асрда барбод бўлди.
Осурия катта-катта ҳудудларни босиб олиши натижасида ҳудудлар, шаҳарларда савдо-ҳунармандчилик, деҳқончилик ва чорвачилик ривожланади. Металлургия, қуролсозлик соҳалари юқори даражада тараққий қилади. Талончилик урушлардан олинган кўплаб ўлжалар ва қуллардан Осурия шаҳар ва қалъаларни қуришда кенг фойдаланилади.
М.а. ХIII аср ўрталарида Болқон ярим оролларидаги ўзини фригияли деб атаган қабилалар Кичик Осиёга кириб келдилар. Юз йилдан кейин бошқа Болқон қабиласи Қора денгиз бўйи бриглари Кичик Осиёга келиб бу ердаги биринчи тўлқин фригияликларни қисман ассимиляция қилиб, қисман сиқиб чиқарди. Янги бирлик фригияликлар Илион (Троя) шаҳрини тўла бузиб ташладилар. М.а. VIII аср ўрталарида Фригия давлати амалда бутун Кичик Осиёни Эгей денгизидан Тавр ва Урартугача босиб олиб ўзини гуллаб яшнаган палласига кирди. М.а. 675 йилда киммерий ва Урарту иттифоқчи қўшинларини зарбаси остида Фригия давлати қулади. Фригияда ўзига хос маданият шаклланган эди. Фригия мабудалари Аттиса ва Буюк она Кибела антик маданиятга кучли тасирини ўтказдилар.
Пойтахти Сард бўлган Лидия подшолиги тахминларга кўра эрамиздан аввалги ХII асрда Анатолияга эгей-болқон босқинларидан кейин хетт колонистлари, маҳаллий ливия қабиласи бўлган меонлар томонидан ташкил этилган. Эрамиздан аввалги VIII асрда Лидия Фригияга бўйсунади. 675-йилдан Лидия мустақил бўлди. Бироз вақт ўтмай Лидияга киммерийлар бостириб кирди. Лидия подшоси Оссурияга ёрдам сўраб мурожаат қилди ва унинг ҳокимиятини расман тан олди. М.а. 654-йил Лидия заифлашган Осурия таркибидан чиқиб Миср билан иттифоқ тузди. Эрамиздан аввалги 644 йилда киммерийлар Сардни босиб олдилар. Скиф-Осурия уруши Лидиянинг мустақил бўлишига имкон яратди. Лидия Ликиядан ташқари Галис дарёсидан ғарбдаги бутун Кичик Осиёни бўйсундирди. Лидия дунёда биринчи бўлиб олтин ва кумушнинг табиий қўшилмаси-электрадан (м.а. VII аср) танга зарб қилди ва олтин танга VI aсрда зарб қилинди. М.а. VI асрда Лидия форс давлати таркибига кирди.
Хурритларга қариндош бўлган Урарту қабилалари м.а. 1300-йиллар атрофида қабилалар иттифоқига бирлашганлар. М.а. IX аср ўрталарида бу иттифоқ Биайнели (“Ван”; осурлар Урарту деб атаган) номли давлатни барпо қилдилар. Унинг маркази Тушпа бўлиб, Ван кўлини шарқида жойлашган эди.
Давлат хўжалигининг асоси суғорма деҳқончилик бўлиб, экинзорларда эркин деҳқонлар меҳнат қилганлар. Асир қуллар кўп сонли бўлган. Улар подшоҳ хўжалиги, деҳқончилик ва ҳунармандчилик соҳаларида ишлаганлар. Урартуни давлат бошқаруви подшонинг якка ҳукмронлигига асосланган. Подшоларнинг энг биринчи вазифаси мамлакатни қудратли душман Осурия босқинидан ҳимоя қилиш эди.
Урарту давлати узоқ вақт Осурия давлатининг босқинига учради. Осуриянинг кўп сонли қўшинлари Урарту қалъа, шаҳарларини талон-тарож қилдилар. М.а. VIII аср охирида Урартуларнинг диний маркази Мусасин Осурия қўшинлари томонидан босиб олинган. Бундан ташқари кўчманчи киммерийлар Урарту шаҳар, қишлоқларини таладилар. Заифлашиб қолган Урарту м.а. VI асрда Мидия томонидан босиб олинди. Урартуни маданияти ва иқтисоди тўғрисида археологик қазишмалар бой маълумот беради. Тейшебани (Кармир Билур) ва Эрибуни (қадимги Ереван) шаҳарлари кучли фортификация иншоотлари билан ўраб олинган.

Download 243.24 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   36




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling