Тарих факультети жаҳон тарихи кафедраси


МАВЗУ: ҚАДИМГИ ВА ИЛК ЎРТА АСРДА ЭРОН


Download 243.24 Kb.
bet18/36
Sana12.02.2023
Hajmi243.24 Kb.
#1191350
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   36
Bog'liq
ТЕКСТ ЛЕКЦИЙ

5 МАВЗУ: ҚАДИМГИ ВА ИЛК ЎРТА АСРДА ЭРОН
РЕЖА:

  1. Қадимги Эрон худуди ва аҳолиси.

  2. Қадимги Эрон маданиятининг жаҳон маъданиятида тутган ўрни.

  3. Эронда илк давлатчилик. Қадимги Элам ва Мидия давлатларининг ташкил топиши ва тараққиёти.

  4. Аҳамонийлар давлати.



Мавзуга оид таянч тушунча ва иборалар: «Эрон», «Арийанам»,
Суза I, касситлар, Гудеа, мадай, “ Империя, сатрапликлар , ( др. иран. хшатрапаван ), топархия, Дарик 8,4 грамм.т.з., сикль 5,6 грамм.с.к., курташлар, гарда.

Эрон Яқин ва Ўрта Шарқдаги қадимий маданият ёдгорликларга эга ва табиий ресурсларга бой йирик давлатлардан бири ҳисобланади. Эрон территорияси 1648 минг кв. км. Денгиз сатҳидан ўртача 1000-1200м тепаликда жойлашган.


Территориянинг катталиги жиҳатидан Осиёда Хитой ва Ҳиндистондан кейин туради. Эрон иқлими ўзининг жуда қуруқлиги билан ажралиб турди. Шунинг учун ҳам ишлов бериладиган ерларнинг кўп қисмига сунъий суғориш орқали сув берилади. Ер ости бойликларига бой. Айниқса, нефтга бой. Капиталистик дунёдаги Ўрта Шарқдаги нефт захираларининг 25% ташкил қилади.
Бундан ташқари мамлакатда табиий газ, темир ва мис рудалари, қўрғошин, цинк ва рангли металларга, тошкўмирга, тилла, кумуш, феруза ва бошқаларга бойдир.
«Эрон» - сўзи, илмий адабиётларда тарқалган фикр бўйича қадимги Эрон қабилаларининг номидан, қайсики ўзларини «орийлар» деб, улар яшаган ерни «Арийанам» деб атаганлар. XIX асрнинг 30-йилларигача Европа ва Америкада Эронни одатда Фарс деб деб номлашган. Мамлакатнинг бу номи Эроннинг Жануби-ғарбий қисмини – Фарс ёки Фарсуанинг қадимий юнон номидан келиб чиққан. Эроннинг мазкур қисми дастлаб қадимги Эрон давлатлари - Ахамонийлар ва Сосонийларнинг маркази бўлган. Кейинчалик, антик оламда – Византияда, Европада, Америкада ва ер куррасининг бошқа кисмларида Фарс деб Эронни ҳамма номлай бошлаган. Қадимги Эрон сўзи бўлган – “форсдан” ўзининг келиб чиқишини “парс” ҳамда “фарс” сўзлари топган (охирги сўзни “ф” харфи билан шакли араб талаффузи таъсирида пайдо бўлган), шу жумладан, “фарси” – янги эрон тилидир. Европа ва Америкада XX асрнинг 30-йилларигача Эрон “Форс” («Персия») деб аталган. 1935 йилдан Эрон ҳукумати чет-эл давлатларига расман мурожаат этиб эндиликда мамлакатни Эрон деб аташларини эълон қилади.
Эрон қадимги мамлакат. Унинг территориясида одам пайдо бўлиши қуйи палеолит (кадимги тош даври) га, яъни мил.ав. 3-2 млн. йилларига тўғри келади. Шу сабабли Эрон тарихи ҳам кўҳна, маданияти ҳам қадимий ва бойдир. Эроннинг маданияти қадим замонларда ҳам, ўрта асрларда ҳам қўшнилариникига нисбатан бирмунча юқори бўлган. Эрон маданияти ўзининг мавқеи ва аҳамияти жиҳатидан ўз даврида юнон маданияти ва тилидан қолишмас эди. Эронда ҳукмрон миллат форслар саналиб, улар мамлакат аҳолисининг ярмини ҳам ташкил этмайди. Форс тили Эрон давлат тилидир. Эрон аҳолисининг қолган кўп қисмини миллий камчиликни ташкил қиладиган миллатлар, халқлар ва қабилалар, форс тилидан фарқи бор бўлган тилда сўзлашувчилар, эрон тилида сўзлашувчилар (курдлар, лурлар, белунлар, мозандаронлар, ғилонликлар ва бошқалар) турли турк тилида, араб тилида, бундан ташкари арман, еврейлар, оссурлар ташкил қилади.Турк тиллари системасида сўзлашувчи миллий камчиликни ташкил қилган энг кўп аҳоли Эрон Озарбайжонларидир. Эрон аҳолисининг 1/5 қисмини ташкил қилади. Эрон қадимий маданияти ва давлатчилиги бўлган мамлакатдир.
Қадимги Элам давлатининг тарихи. Иккидарё кулдорлик жамиятининг тарихи билан чамбарчас боғлик. Бу мамлакат (шумерларда "Ним", аккадларда - "Эламту" номини олган) Шумердан шарқда жойлашган. Элам тоғли ерда жойлашиб, аммо фақат мол боқишга ярайдиган тоғлар билан бирга, Эламнинг икки катта дарёси-ғарбда Хоасл (ҳозирги Керхе) ва шарқда Эвлея (ҳозирги Карун) бўйида серҳосил водийлар ҳам бўлган. Хоаслнинг шарқий соҳилида (бу ерда унинг оқими Эвлея яқинидан ўтади) Сузи манзилгоҳи бўлиб, у ерда эътиқод қилинган бош худо Шумерда ҳам қадрланган. Эламдан ўтган энг муҳим йўллар чоррахасидаги Суза, мамлакат тарихида ғоят муҳим ўрин тутган. Эламнинг жануби-шарқида, чамаси қора танли қабилалар яшаган бўлса керак. Бу қабилалар Ҳиндистоннинг дравид қабилаларига қардош бўлган деган фараз мавжуд.

Download 243.24 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   36




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling