Тарих факультети жаҳон тарихи кафедраси


Ҳўжалик ҳаёт ва ижтимоий муносабатлар


Download 243.24 Kb.
bet19/36
Sana12.02.2023
Hajmi243.24 Kb.
#1191350
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   36
Bog'liq
ТЕКСТ ЛЕКЦИЙ

Ҳўжалик ҳаёт ва ижтимоий муносабатлар. Ҳозирга қадар Элам тилининг кайси тиллар гурухига оид эканлиги аникланмаган. Қадимий Суза шаҳридаги узок йиллик қазиш ишлари бу ерда катор маданий катламлар мавжудлити аникланди.
Сузи I номини топган катлам энг муҳим. Бу катламнинг пастки чегараси (хронологияси) хали аник топилмаган. Унинг устки чегараси, яъни кейинги Сузи II катламининг бошланиши милоддан аввалги III минг йиллик охирига оид. Сузи I катламида манзилгоҳ излари билан бирга кабристон хам сакланиб колган булиб, бу хол манзилгохнинг кадим ахдининг мархумга бағишланган маросимларидан далолат беради. Суза I катламида топилган буюмлар энеолит даврига оид деб хисоблаш керак. Пишик-пухта ясалган ва силликланган тош куроллар билан бир каторда бу ерда мисдан ясалган буюмлар камдан-кам учрайди. Меҳнат куроллари, уларни ясаган одамлар ўтроқ бўлганлиги ва ов билан бир каторда зироатчилик билан хам шугулланганлиги хакида далолат беради. Арпа ва эммер (буғдой ва арпа) билан бирга улар зигир хам устирар эдилар. Лой хайкалчалар орасида аёл хосилдорлик худоси тасвири учрайди. Мархум билан дафн этиш учун мулжалланган махсус идишлар яхши пишитилган лойдан, кулолчилик чархисиз кулда ясалган. Улар геометрик накш ва одам, куш, уй ва ёввойи хайвонлар сурати хамда мехнат куролларининг шартли тасвирлари билан безатилган. Буларнинг бари кора буёкда ишланган. Баъзи белгиларга кура, Суза I манзилгохи ёнгинда нобуд булган. У жанговар, кушни тоглик кабилалар курбони булган деб тахмин килинади.
Суза I маданий катламидан фаркли равишда, ундан кейинги Сузи II катлами маданияти, нафакат Сузада, балки жануби - шаркий Эроннинг бошка нукталарида хам таркалган булиб, Эламнинг гарбидаги мамлакатлар, биринчи навбатда Шумер маданияти билан туташган. Шумер шахарлари - Эриду, Уре, Кишу ва бошка шахарлардаги казилма натижалари хам шундан гувохлик беради. Суза II маданияти давридаёк мисдан ясалган мехнат асбоблари ва куроллар мавжуд булган. Мис Эламнинг узида казиб олинган деб фараз килинади. Будеа уз ёзувларидан бирида Кимаша тогларида мис казиб олинганидан хабар беради. Элам билан чегарадош худуддаги Суза II катламида олтин хам топилган. Бу юртда бронза пайдо булгани хам айнан шу вактга оид. Темирчилик билан бир каторда-сопол идишлар ишлаб чикариш кам мухим ахамиятга эга булган. Ҳакикатан, Суза I катламида топилган идишлар Суза II катламидаги каби пишик ишланмаган, аммо улар ранг-баранг ва улардаги суратлар нисбатан хилма-хил: рассом манзара чизиб, хайвон ва одамларни тасвирлайди. Йирик корамолнинг расмига қараганда, у вакт хужалигида чорвачилик анча ривожланган деб айтиш мумкин. Illy даврда Эламнинг иероглиф асосидаги узига хос ёзуви пайдо булади.
Ишлаб чикариш кучлари усган сари, айникса, тош, металл куроллардан фойдаланишга утиш билан, мамлакатда ишлаб чикариш кутарилди ва бунинг окибатида кулчилик тузуми таркиб топди.
Эламда кулчилик жамияти дастлаб даре водийларида ривожланди. Бу ерларда ишлаб чикариш кучлари яхши тараккий этиб, мол алмашиши тезрок усган. Бу улкалар ахолиси тогли худудларга нисбатан, Шумернинг кушни шах,ар - давлатлари, масалан Лагаш билан аввалрок муносабат урнатган эди. Тогли худудлар ах,олиси милоддан аввалги III минг йилликнинг иккинчи ярмида ва ундан кейин х,ам ибтидоий жамоа тузумида яшайверган. Бу ахоли водийнинг бой улкаларини талаш максадида доимо безовта килиб турар эди.
Давлатнинг гуллаб яшнаши ва инкирозга учраши. Элам давлати милоддан аввалги II минг йил олдин катта мавкега эга булган. Урни III сулоласи пайтида х,ам Элам бошка давлатлар каби Шумер-Аккод давлати таркибига бутунлай кирмай, балки Эламнинг турли шахар ва вилоятларини махдллий хукмдорлар бошкариб турганлар. Эламитлар иштирокидаги Урни III сулоласи давлати инкирозга юз тутганидан сунг, Элам давлати яна мустакилликка эришди. Шу вактда унда Бобилдаги каби кулдорлик кучайиб, буни шу вактгача етиб келган купдан - куп хукукда оид хужжатлар хам тасдиклайди. Айрим вилоятларда шох, ёки "ота" лар (адда) хукмронлик килганлар. Аммо тахт отадан" угилга эмас, балки тогадан жиянга яъни синглисининг углига утган. Шу билан "сингилни угли" ибораси "меросхур авлод" ни маъносини ифода этган.
Элам вилоятларига "буюк вакил" (шумер тилида суккаль-шах) унвонини олган буюк хукмдор хукмронлик килиб, вилоят хукмдорлари эса купинча "буюк вакил" нинг якин кариндошлари булганлар.
Хулоса килиш мумкинки, ушбу жамиятда бошкариш она тарафидан авлоддан-авлодга утган. Элам хукмдорлари сулоласи тог водийларидан келиб чиккан деб тахмин килинади. Умуман, давлат бошкаруви вилоятларни бошкарган уруг - кабилавий зодагонлар кулида булган.
Хаммураппи бошкарган давлат гуллаб-яшнаган даврида у эламликларни Эмутбалдан сикиб чикарган. Бу ҳол Эламни анча кучсизлантириб, Бобил шоҳига тобе килиб куяди. Кейинчалик Эламнинг мустакиллигини тиклаган сулола (касситлар) ва ундан кейинги шохлар аввалги Элам давлатининг кудратини тиклашди. Бу давлатга эндиликда Неренданинг бир кисми (хозирги Форс Эронни шаркида) ҳам кирди. Эламитлар яна Бобилга юриш киладилар. Бу юришлар милоддан аввалги XIII асрда яна кайталанди. Элам тахтида утирган янги сулола вакиллари худудларни бошкарган зодагонларни каршилигини синдириб, марказий ҳокимиятни мустаҳкамлашга эришдилар.
Милоддан аввалги XII аср бошида эламликларнинг янги боскинчилик даври бошланди. Улар Дажла дарёси воҳаси вилоятларини ва Эшкуппа шаҳрини босиб олишади. Шу улкадан Эрон оркали муҳим карвон йуллари утар эди. Эламликлар хатто Бобил шимолида жойлашган Сиппар, Бобил ва Ичинур шахарларини босиб олишга эришган.
Бу галабалар Бобилда касситлар хукмдорлигига чек куйди. Элам давлати гуллаб-яшнаган давр шох, Шильхакиншушинак хукмронлигига тугри келади. Бу шох, Элам ерларини анча кенгайтириб, Загрос тоглари ва унинг шаркий ерларини, Оссурияга бостириб кириб, шаркий Оссуриядаги Эхаппате шахрини хам истило килади.
Милоддан аввалги XII асрда Навохудоносор I тарафидан Элам кушини маглуб этилгач, \амда Бобилга Оссурия шох, и Тиглатпаласар I зарба берганидан сунг икки давлач-' - Элам ва Бобил инкирозга юз тутди. Эламда мах, аллий зодагонларнинг хокимияти тикланди. Аммо бу мамлакатда милоддан аввалги 1-мингинчи йилликда баркарор ва марказлашган давлат булмай, шоҳлар ҳокимияти анча заиф булган.
Шумернинг жанговар кабилалар билан тукнашувлари, шубҳасиз, кадим замонларда руй берган. Лагаш х,укмдорларининг милоддан аввалги XXV асрдаги ёзувлари пайдо булган вактдан бошлаб бу урушлар тугрисида маълумотлар мавжуд. Элам уз ғарбий кушниси - Икки даре воҳаси билан якин алокада эди. Милоддан аввалги XXIV-XXIII асрларда Сузи аккод давлати таркибига киритилиб, натижада Икки даре маданиятининг Эламга таъсири анча кучайди. Ур III сулоласи шохлари даврида Элам яна Икки даре ҳукмронлигида колиб, сулоланинг энг забардаст вакили Шульги Сузида "Сузи худоси ва хукмдори", яъни Кутик -Иншушинак шарафига макбара куради.
Ур давлати кучсизланган вактда Элам хукмдорлари уз мустамлакачиларини тор -мор килишга муяссар булдилар. Бу вокеалар шох Кутирнаххунт даврида рун беради
Милоддан аввалги 2024 йилда Кутикнаххунт Урни босиб олиб, вайронага айлантирган, Элам бундан сал аввалрок Фрот окимининг урта кисмидаги Мари манзилгох,ида жойлашиб олади. Аморейлар томонидан берилган зарбалар натижасида Ур III сулоласи барпо этган давлат кулади. Мидия маданияти. Эрон ясситекислигида ташкил топган кадимги давлатлар ичидан озми - купми аник маълумотга эгамиз, факат Мидия салтанати хакида. Мидия шохлиги хозирги Эроннинг шимоли-гарбий ва хозирги Озарбайжон худудида жойлашган эди. Шаркшунос олим В.И. Авдиев "Кадимги Шарк тарихи" асарида Мидия Загроснинг тогли улкаларида ва ундан Шаркда жойлашган хосилдор ерлардаги худудни эгаллайди деб ёзади. Оссур ёзувларида милоддан аввалги IX асрда мадай кабилалари хакида хам айтилиб, улар оссурияликлар билан шиддатли жанглар олиб борганлиги хакида сузланади. Оссурияликлар билан мадайлар уртасида савдо-сотик алокалари асосида Мидияга оссур -бобил маданияти элементлари кириб келганлиги аникланган.
Мидия хакидаги дастлабки маълумотлар милоддан аввалги Х - IX асрларга оид булиб, унга кура махаллий халк чорвачилик билан хам кучма, х,ам утроклашган тарзда шугулланганликлари маълум. Шу билан бирга, улар де.\кончилик х,ам килганлар. Мидия шохлигида бу даврда ривожланган синфий давлат булмай, балки бир нечта кабилалар бирлашмасидан (конфедерация) иборат эди. Геродот асарларида улар олти кабиладан ташкил топганлиги эслатилади. Муаллиф улардан турттасини "номадлар" деб атайди.
Милоддан аввалги VII асрда Мидияда том маънода давлат эмас, балки кабилалар иттифоки мавжуд булган, холос. Бу иттифокда олий хукмдор билан бирга унга тобе бошка хукмдорлар (аслида кабила бошликлари) хам булганлиги тилга олинган.
Милоддан аввалги IX - VIII асрлардаёк мидияликлар жамоасида уругчилик тузумининг емирилиш жараёни бошланган ва синфий ажралиш юзага келган. Бир томондан, уруг ичидан зодагонлар ажралиб чикиб, бошка томондан эса дехкончилик ва утрок чорвачиликнинг ривожланиши билан кулчилик пайдо булган. Милоддан аввалги IX-VIII асрлардаги оссурияликларни мидияликлар боскинидан мунтазам равишда мухофаза килиш учун кулчилик мухим урин тутадиган булиб борди. Бу \ол мидияликларнинг кабила иттифокига бирлашиб. Мидияда кулдорлик давлатининг ташкил топишини тезлаштиради.
Бунга мулкий тенгсизлик хамда куллар сонининг ошиб бориши хам сабаб булган. Лекин шунга карамай, бу давлат эндигина шаклланаётган шаклда эди. Оссур ёзувлари ва бошка манбаларда кайд этилишича. Мидия давлатини шохлар бошкарганлар.
Милоддан аввалги VII асрда Мидия шохлиги анча кучли шарк салтанатига айланади. Унинг маркази Экбатана (хозирги Хамадон) ша\ри эди. Мидия пойтахтига оид нисбатан тулик маълумот сакланиб колган ва уларни бошка манбалар билан киёслаб унинг хакикатга тугри эканлиги аникланган. Бу даврда Мидия кабила иттифокини узида жамлаб, унда кадимги харбий демократия анъаналарига кура шох жамоа мажлисида сайланган.
Киаксар Оссурийлар билан хал килувчи жанги арафасида харбий ислохотни амалга оширган: мамлакат ва халқлардан ёппасига олинадиган қўшин мунтазам отликлар, камончилар ва қалқончилар ташкил топган эди.

Download 243.24 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   36




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling