Риск ва таваккалчилик тушунчаларининг фаркли жихатлари


Download 0.55 Mb.
bet1/3
Sana24.12.2022
Hajmi0.55 Mb.
#1051505
  1   2   3
Bog'liq
Сугурта Мустакил иши


РИСК ВА ТАВАККАЛЧИЛИК ТУШУНЧАЛАРИНИНГ ФАРКЛИ ЖИХАТЛАРИ.
РЕЖА:

  1. Халқаро тажрибада риск тушунчасининг вужудга келиши.

  2. Таваккалчилик хатари ва уни камайтириш.

  3. Риск ва Таваккалчиликда Суғуртанинг тутган ўрни.

Халқаро тажрибада риск тушунчасининг вужудга келиши.
Риск ҳақида сўз кетганда авало ушбу сўзнинг луғавий маъносига эътибор қаратиш лозим. Чунки кўпчилик мутахасислар ушбу сўзни ўзбек тилига таваккалчилик, хавф-хатар каби жумлалар билан алмаштириб таржима қилишади. Лекин бу жумлаларнинг бирортаси рискларнинг асл мазмунини ифодалай олмайди. Яъни риск сўзининг ўзи мутлақо бошқа маънони англатган ҳолда йиллар давомида ишлаб чиқариш ва молиявий жараѐнларда қўллана бориб бугунги кунда кенг қамровли маъно касб этмоқда. Аслида «риск» сўзи испан, португал тилларидан олинган бўлиб, «сув остидаги қоя» маъносини англатади. Халқаро тажрибада риск билан боғлиқ муаммолар Н.И.Бабенконинг “Саноат ҳолдингида интеграциялашган риск-менежментини ташкил этиш”, Д.Б.Помелов “Ташкилотда рискменежментининг назарий ва ахборот таъминотидаги жиҳатлари”, Н.Н.Скрибанинг “Риск менежментини махсус фанлараро таълимот сифатидаги Иқтисодиётда шундай тушунча мавжудки, иқтисодиёт мавжуд бўлмасидан олдин бу тушунча амалда бўлган. Аммо эътибор қаратилмаган бу тушунча, ҳали ҳануз аҳамиятини йўқотгани йўқ. Бу тушунча рискдир! Унга дунё миқёсида катта эътибор берилаётган пайтда, Ўзбекистондаги миллий ишлаб чиқарувчилар, хўжалик юритувчи субъектлари эътиборидан четта қолаётгани, балки йирик корхоналарнинг, корпорацияларнинг вужудга келишига тўсқинлик қилаётган бўлса ажаб эмас! Аммо, бу муаммони бартараф қилиш учун қуйидаги саволларга жавоб топмоғимиз даркор: “Риск” ўзи нима? Унинг фаолиятга таъсири қандай? У қаердан пайдо бўлади? Ундан қочиш ёки унинг таъсирини камайтириш имкони борми? Е.Холмснинг “Риск-менежмент” ва бошқаларнинг илмий тадқиқот ишларида ўз ифодасини топган бўлиб, риск тушунчасига, яъни, компаниянинг риск-менежменти асосида ётувчи: исталган натижадан огишувчи риск-йўқотиш, рискимкон, риск-четланиш каби ёндошувларга эга бўлган турлича қарашлар ва парадигмалар борлигини кўрсатади. Шунга кўра, Россиялик олим В.Т.Севрук рискка қуйидагича таъриф беради: “Риск - бу зарар кўриш ёки манфаатни қўлдан чиқариш билан боғлиқ эҳтимоллар ўлчовидир”. Профессор В.М.Усоскин ўзининг изланишида “Риск доимо ноаниқлик билан келиб, охири ўз навбатида олдиндан кўра билиш ёки мумкин бўлмаган воқеалар билан боғлиқ бўлади”, деб изоҳ беради. Агар адабиётларда берилган таърифларни умумлаштирилса қуйидаги маънони олиш мумкин: Риск - бу иқтисодий категория бўлиб, у жамиятнинг ривожланишидаги ижтимоий-иқтисодий жараёнларда,техника ишлаб чиқаришда аниқ бир ечимга эга бўлмаган ҳолатнинг миқдор ва сифат жиҳатдан маълум зарар кўриш эҳтимолига айланиши мумкин бўлган воқеликдир. Риск - бу, миқдор ва сифат жиҳатдан йўқотишлар эҳтимолини кўрсатса, унга ҳаётнинг ҳар бир жабҳасида дуч келишимиз ҳеч кимга сир бўлмай қолди. Хусусан, риск иқтисодиёт, техника ва техноген субектлари олдида ечими топилмаган муаммолардан бўлиб ҳисобланиши, унга бўлган эътибор йилдан йилга кўпаётганлигидан далолат беради. Ўзбекистонда рискменежменти, рискни таҳлил қилиш стандартлари мавжуд эмас, уни миллий ишлаб чиқаришга татбиқ этишдан олдин, халқаро андозаларни кўриб чиққан маъқул ҳисобланади. Бу ўз навбатида йўлимизни ойдинлаштиради, чунки халқаро стандартлар юқоридаги саволларга тўлиқ жавоб бера олади!
Риск, таваккалчилик бу - ноаниқлик вазиятидан ўтиб, қўйилган мақсад учун, кутилаётган натижа қандай якунланишидан қатъий назар, фаолият бошлашга муқобил вариаантлардан бирини танлаб қарор қабул қилиш ва уни амалга оширишни ифодалайди. Режали иқтисодиётда риск муаммосига етарли аҳамият берилмаган. Бу термин жуда кам ишлатилган. Хозирги пайтда кўриб ўтганимиздек, бозор иқтисодиёти шароитида ноаниқлик унинг йўлдоши бўлар екан, мувофиқ равишда риск сўзи ҳам тез-тез ишлатилмоқда. Риск сўзи мураккаб маънога ега бўлиб, машҳур рус олими, Петербург Фанлар академиясининг фахрий аъзоси (1863) В.И. Далнинг рискни тадбиркорлик билан боғлаб, охири яхшилик билан тугашига умид билан таваккал қилиб иш юритиш тарзида талқин қилади. Тилшунос олим Ожегов С. И. еса юз бериши мумкин бўлган хавф, муваффақиятли натижага хавф солувчи хатар сифатида таърифлайди. Риск сўзи ўзбек тилида 1) хавф, хавф-хатар, таҳлика, қалтис иш; 2) таваккал, таваккалчилик тарзида таржима қилинади. Биринчиси бўйича фалокат, ҳалокат, бахциз ҳодисанинг юз бериш хавфи маънолари устун даражада бўлиб, иккинчисида узоқ мулоҳаза қилиб ўлтирмай, нима бўлса бўлди қабилида иш юритиш,ёки бутун умидни худога боғлаб, ҳар иш худодан деб, яхшилик билан тугашига умид қилиб, худога ишониб иш юритиш маъносида қўлланилади. Лекин бир сўз билан натижаси ноаниқ фаолият, яхшилик билан тугашига умид қилинган таваккалчилик, муваффақиятли натижага хавф солувчи хатар, зарар келтириши мумкин бўдган фаолият сифатида айнан зарур тарзда ифодалаш имконияти бўлмаган ҳолларда иқтисодий адабиётларда ифодаланаётган фикрнинг маъносига кўра ўзбек тилида ҳам риск сўзи ишлатилмоқда. Бозор иқтисодиёти шароитида ахборот ассимметрияси доимо мавжуд бўлар екан, унинг салбий оқибатларини олдини олиш ёки юмшатиш учун чора-тадбирлар белгилаш зарур. Биринчидвн, республикамизда, айниқса вилоятларда хўжалик юритувчи субъектларни ахборот билан таъминланишини яхшилаш лозим. Хозирги пайтда ахборотлар турли-туман манбалардан олинади. Уларнинг манбалари расмий ва норасмий бўлиши мумкин. Ахборотга бўлган талабни расмий каналлар билан таъминлаш учун республикада, айниқса вилоятларда ҳали кўп ишлар қилиниши керак. Расмий ахборотлар фонд биржалари, товар, хом ашё биржалари газета, журнал, радио, телквидение, турли махсус реклама нашрлари, глобал компютер тармоғи интернет, Ўзбекистон Давлат статистика қўмитаси, Ўзбекистон ахборотлаштириш ва алоқа агентлиги чоп етадиган махсус маълумотлар тўплами ва бошқалардан олиш мумкин. Хозирги кунда айниқса интернетдан фойдаланишга катта аҳамият берилаяпти. Интернет тармоғидан фойдаланаётганлар 2003 йили аввалги йилга нисбатан 2 баравар ўсиб, 0,5 млн кишига етди. Лекин ҳали республикамизда ахборот бозори тўла шаклланиб улгургани йўқ. Шунинг учун туманларда хизмат кўрсатишнинг шакли сифатида ахборот марказлари ташкил қилиш керакки, улар мурожаат қилувчиларни қизиқтирган барча ахборот билан таъминлаш имконига ега бўлсинлар. Иккинчидан, таваккалчилик натижасида катта зарар, танг аҳволдан чиқишга ёрдам олиш чорасини кўриш зарур. Бу таваккалчилик хатари бошқача айтганда рискни суғурталаш орқали амалга оширилади. Бу суғурта тури хўжалик субъектлари қийин аҳволга тушиб қолган тақдирда уларни зарарларини қоплашга ёрдам беради. Шу билан бирга суғурта фаолиятида юз берадиган ахборот асимметрияси давлатни суғурта фаолиятини ташкил етиш ва амалга оширишга аралашувини тақозо етади. Учинчидан, республикамизда ахборот асимметрияси туфайли келиб чиқадиган салбий оқибатларни камайтирш учун антимонопол, истеъмолчиларни ҳуқуқини ҳимоя қилувчи қонунлар қабул қилинган. Лекин олинадиган фойда, нафдан кўра трансакцион харажатларни юқорилиги ана шу қонунлар асосида истеъмолчиларни ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилишга ундамайди. Шунинг учун бу соҳада фаолиятни ташкил етиш ва амалга оширишда Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг фаол аралашувини талаб етади.

Download 0.55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling