Тарих факультети жаҳон тарихи кафедраси


Download 243.24 Kb.
bet28/36
Sana12.02.2023
Hajmi243.24 Kb.
#1191350
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   36
Bog'liq
ТЕКСТ ЛЕКЦИЙ

3-саволнинг баёни:
Араб халифалиги маданияти антик маданият билан ўрта аср Ғарб маданиятини боғловчи халқа вазифасини бажарди. Ушбу маданиятнинг ўзига хослиги шундаки, унинг тараққиётига асос бўлган ислом нафақат жаҳон дини, балки ҳуқуқ ва давлат, фалсафа ва санъат, дин ва фанни ўз ичига олган яхлит, бетакрор маданиятдир.
Араб халифалигида араб тили давлат ва ҳукмрон синф вакиллари тили эди. Араблар босиб олган мамлакатларда араб тили мажбуран жорий этилди. Қадимги юнон ва шарқ халқларининг асарлари араб тилига таржима қилина бошлади. Араб тилида фақат араб олимлари эмас, халифаликка қарам бўлган мамлакатлар олимлари, ёзувчилари ва шоирлари ҳам ўз асарларини ёздилар.
Араб халифалиги қўл остидаги мамлакатларда илм-фан соҳасида жуда катта ўзгаришлар юз берди. Фаннинг турли соҳаларида араб тилида жаҳон аҳамиятига эга бўлган буюк асарлар яратилди, қадимги юнон фанининг дурдоналари араб тилига таржима қилинди.
Араб фани тараққиётидаги биринчи босқич VII-VIII асрга тўғри келади, маркази Ироқдаги Басра ва Куфа шаҳарлари бўлган. Ислом тарқалган турли мамлакатлардан жуда кўп истедодли олимлар шу шаҳарларга келиб, фаннинг турли соҳаларидан таълим олганлар. Араб тили давлат ва ҳукмрон дин тили, муқаддас (яъни Қуръон тушган) тил сифатида ҳам назарий ҳам амалий жиҳатдан ўрганилган. Машҳур араб-форс тилшуноси Сибавайҳ (796 йил атрофида ўлган) биринчи бўлиб араб тили грамматикасини тузди.
Араб фани тараққиётида иккинчи давр VIII асрдан, халифалик маркази Бағдодга кўчирилгандан сўнг бошланади. Бу даврда қадимги юнон ва Шарқ халқлари яратган асарларни йиғиш ва уларни араб тилига таржима қилишга киришилди. IX-X асрларда Бағдод ва бошқа фан марказларида араб халифалиги тарихи ва умумий тарихга оид кўплаб асарлар яратилди. Бу асарларнинг кўпчилиги форсий тилида ёзилган манбалар асосида араб бўлмаган тарихнавислар томонидан ёзилди. Абу Жаъфар Муҳаммад Табарийнинг (923 йил вафот этган) «Тарихи умам ва мулук» номли тарихий асари ва Қуръон тафсирига бағишланган «Жомеъ ал-баён фи таъвил ал-Қуръон» китоби, Али ибн Ҳусайн Масъудийнинг (вафоти 956) «Муруж аз-заҳаб ва маодин ал-жавҳар» асарида араб халифалиги сулоласи тарихи билан бир қаторда бошқа Шарқ халқлари ҳаёти ҳақида ҳам қимматли маълумотлар берилган. Бу даврда география соҳасида ҳам кўплаб асарлар яратилди. Уларнинг энг машҳур халифаликда алоқа ишлари бошлиғи Ибн Хўрдадбаҳ ва Ибн Ҳавқалнинг «ал-Масолик ва ал-мамолик» асари, Масъудий ва Мақдисийларнинг жуғрофий асарларидир.
Тиббиёт фанлари соҳасида бу давр янги ихтиролар даври хисобланади. Математик ва астроном ал-Баттоний (858-929) тригонометрик функциялар (синус, тангенс ва котангенс) ни ишлата бошлайди. Кимё соҳасида бир қанча ихтиролар араб алхимиги Жобир ибн Ҳайёнга (VIII аср) тааллуқлидир. Бу даврда қурилган расадхоналарда араблар билан бир қаторда Марказий Осиёлик истеъдодли олим ва астрономлар ҳам фан билан шуғулландилар.
Араб илм-фани тараққиётининг учинчи даври XI-XV асрларни қамраб олади. Бағдод билан бир қаторда араб маданиятининг янги марказлари Қурдоба (Кордова), сўнг Севиля ва Дамашқ каби илм-фан марказлари пайдо бўлди. Тарихшунослик, табиий фанлар, табобат, астрономия ва бошқа қатор фанлар тараққий этди.
Араб ёзма адабиётининг биринчи йирик обидаси Қуръондир. Қурьон мусулмонларнинг асосий муқаддас китоби, йирик диний-фалсафий ва ҳуқуқий асар, араб-мусулмон ва жаҳон маданиятининг ўзига хос нодир ва муҳим ёдгорлигидир. Жаҳон халқлари маънавий ва ижтимоий тараққиётига кўрсатган таъсирининг кўлами нуқтаи назаридан Қуръон бутун инсониятнинг маданий мероси бўлиб ҳисобланади.
Муҳаммад (с.а.в.) ва унинг тарафдорлари Исломнинг бошланғич даврларида шеъриятга қарши чиқдилар. Улар шеърият ўша замонга хос кўпхудолик гояларини ифода этувчи восита деб қарадилар. Кейинчалик араб адабиёти яна ривожлана бошлади. Араб адабиётининг бу босқичи Уммавийлар сулоласи салтанати билан боғлиқ. Адабиёт янги халифалик марказлари Сурия ва Ирокда ривожлана бошлади. Араб мумтоз адабиётининг гуллаган даври VIII-XII асрлар, яъни аббосийлар сулоласи даври ҳисобланади. Бу давр шеъриятида араблар босиб олган мамлакатлардан чиққан шоирлар адабиёт йўналишини белгиладилар. Араб адабиёти тараққиётида Эрон, Озарбайжон, Марказий Осиё халқлари орасида етишиб чиққан ва ўз асарларини араб тилида ёзган шоирлар ижоди самарали таъсир кўрсатди.
VIII-IX асрлар араб насрий адабиёти катта ютуқларга эришди. Қадимги ривоятлар ёзма равишда тўпланди. Араб насрий адабиёти учун паҳлавий тилидан қилинган таржималар ҳам алоҳида аҳамиятга эга. XII аср бошларида араб адабиётида янги насрий жанр-қаҳрамонлик ривоятлари пайдо бўдди. Бунинг энг йирик ёдгорликларидан кўп жилдли «Сийрат Антара» (Антара саргузаштлари) ва «Минг бир кеча» эртакларини кўрсатиш мумкин. Бу асарлар араб адабиётига хос бўлса ҳам, уларнинг мундарижасини турли халқлар оғзаки ижоди ташкил этади.
Араб халифалиги давлатларининг санъати ҳам ўзига хос йўлдан ривожланиб борди. Ўрта аср араб санъати равнақига ислом динининг таъсири жуда кучли бўлди. Бу айниқса, меъморчилик, амалий-декоратив санъатда яққол кўринади. Халифалик даврида фуқаролик ва дин билан боғлиқ бўлган бинолар қурилиши авж олди. Шу даврдаги шаҳарлар қатор янги типдаги бинолар билан бойиди. Масжид ва мадрасалар, карвонсарой ва миноралар, тим ва саройлар мусулмон шаҳарининг ўзига хос томонини белгиловчи муҳим ва ажралмас элементига айланди.
VII асрда араб масжиди типи юзага келди. Қуддусда Умавийлар даврида 688 йилда барпо этилган Умар масжиди, Дамашқдаги Умавийлар масжиди (705-715) араб меъморчилигининг дастлабки намунаси ҳисобланади. Илк араб меъморчилигининг ўзига хос томони, айниқса, Қоҳирадаги Ибн Тулун (87-879) масжидида намоён бўлади. Қурилган иншоотлар ғиштларни нақшсимон териш, ганч ўймакорлиги, нақшлар лентаси ва ёзувлар билан безатилган. Араб халифалиги меъморчилиги турли халқлар меъморчилиги таъсири остида ривожланди: Эрон, Византия, Олд Осиё ва бошқалар.
Араб реалистик санъати, рассомлик ва ҳайкалчилиги дин таъсирида бўлди. Дин уларнинг кенг ривожланишига йўл қўймади. Реалистик санъатнинг монументал шакллари деярли яратилмади. Қўлёзмалар учун ишланган миниатюраларда, декоратив рельефларда ҳамда амалий санъатда реал воқелик, унинг “жонли образлари” кенг учрайди. Бунга сабаб, албатта ҳукмдор синф орасида диний қарашлар бир хил эмаслигидир. Воқелик шартли, баъзан рамзий шаклларда ифодаланади.
Араб санъатида каллиграфия ва нақш (орнамент, арабеска) алоҳида ўрин эгаллайди. Реал борлиқ шу сирли, чигал бўлиб кўринган нақш тасвири билан аралашиб кетгандек туюлади. Унинг мазмунини оширади. Бу санъатда халқнинг ҳаёт мазмуни ва моҳияти ҳақидаги дунёқараши ва тушунчалари ўз ифодасини топди.
Испанияси меъморчилигининг нодир ёдгорликлари қаторида Қурдоба (Кордова) даги жума масжиди (785 –X аср), Ал Гранададаги Ал-Гамбра саройини кўрсатиш мумкин.
Араб халифалигининг сўнгги даврлари учун қурилишларнинг кенг кўламлилиги, бутун бир меъморий мажмуаларнинг яратилиши хосдир. Шаҳарларнинг марказида регистон – шаҳарнинг асосий майдони жойлашар эди. Мадраса ва масжидларнинг пештоқи регистонга қаратиб қурилган.
Халифалик даврида юртимизда барпо этилган меьморий обидалар сирасига Бухородаги Исмоил Сомоний мақбараси (X аср), Самарқанд яқинидаги Тим қишлоғидаги қурилган Араб ота мақбараси (977-978 йй), Узун (Сурхондарё) туманидаги Хўжа Нахшрон мақбараси (IХ-Х аср), Намозгоҳ, Марвдаги Султон Санжар (XI аср), Бухородаги Минораи Калон (1127), Вобкент минораси (1192), Жарқўрғон миноралари ва бошка кўркам меъморчилик иншоотларини нисбат бериш мумкин.



Download 243.24 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   36




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling