Тарих факультети жаҳон тарихи кафедраси
МАВЗУ: ЯПОН ЦИВИЛИЗАЦИЯСИ
Download 243.24 Kb.
|
ТЕКСТ ЛЕКЦИЙ
- Bu sahifa navigatsiya:
- Мавзуга оид таянч тушунча ва иборалар
9 МАВЗУ: ЯПОН ЦИВИЛИЗАЦИЯСИ
РЕЖА: Тарихи Япония ҳудудида илк аҳолининг пайдо бўлиши. Япон цивилизациясида бирнчи давлатларни вужудга келиши. Япон цивилизациясини жаҳон тарихидаги ўрни. Мавзуга оид таянч тушунча ва иборалар: палеолит, муғул, шоли, каноп, тут, татуировка, қозиқли уй, протояпон қабилалари, Ямато, протодавлат бирлашмалари, камикадзе, сёгун. Япония ҳудудида қадимий одам излари палеолит даврига оид. тахминан мил. ав. 8000—300 йилларда неолит даври маданияти — дзёмон (идишларга битилган ипсимон нақшларга қараб номланган) мавжуд бўлган. Ўша давр моддий ёдгорликларини ўрганиш Япониянинг қадимий аҳолиси, асосан, Жанубий Шарқий Осиёдан кириб борганини кўрсатади. Мил.ав. 2-минг йиллик мобайнида жан. мўғул типидаги қабилалар келган. Мил.ав. 1 минг йиллик арафасида Японияда асосий қисмини айнлар ташкил этган этник аҳоли таркиб топади. Япония оролларда жойлашган бўлсада, қадимги Шарқий Осиё билан фаол алоқада бўлган. Япония оролларида эрамиздан аввалги ИИИ минг йилликда қадимги неолит маданияти тарқалган. Эрамиздан аwалги И минг йилликнинг иккинчи ярмида япон оролларига Корея ярим ороли орқали қабилалар мигратсияси бошланган. Бу қабилалар Кюсю шимоли, Хонсю оролининг жанубида кўпгина қабрлар қолдирганлар. Мигрантлар ўзлари билан жез қуролларини, энг муҳими суғорма шоликорлик техникасини плиб келадилар. Японияда деҳқончилик сўнгги неолит давридан маълум бўлиб, у асосан тариқ, гречиха ва бир қисм қуруқ шоликорлик бўлиб, унча катта бўлмаган хўжалик фаолиятидан иборат бўлган. Аҳоли қииғоқ бўйи балиқчилиги, теримчилик ва ов билан шуғулланган. Суғорма шоликорликни тарқалиши жиҳатдан янги хўжалик маданиятини шаклланишига олиб келади. Ер. аw. И асрларда жез қуроллар тарқалган бўлсада, қишлоқ хўжалигида асосан меҳнат қуроллари ёғоч ва тошдан қилинган. Ер мотига билан ишланиб, ҳосил ярим ой шаклида тош ўроқлар билан ўрилган. Мигрантлар билан Япон оролларига от ва сигирлар кириб келади. Протояпон қабилаларининг хўжалиги ва моддий маданиятига оид археологик маълумотлар билан бирга қадимги Хитой йилномалари ҳам қизиқарли маълумотлар беради. Ер. аw. Илл аср охирида тузилган «Вей Чжи» асарида шоли экишга ўтиш жараёни турли ҳудудларда интенсив юз бергани тўғрисида маълумот берилади. «Вей Чжи» муаллифи Японияда «екинлар шоли, каноп, тут дарахтлари ўстирилади», «Ики, Сусима ороларининг аҳолиси жанубга борадилар» деган маълумотларни беради. Шу манба Японияда одамларни ўз баданини бўяш (татуировка қилиш) анъанасини кенг тарқалганини балиқчилик касби билан боғлайди: «Улар сувда балиқ тутадилар, чиғандқларни терадилар ва катта балиқ, қушларни қўрқитиш учун татуировка қиладилар». Қадимги Хитой манбаларида кўрсатилган маҳаллий аҳолини кийимларининг ўзига хос хусусиятлари, уй-жойларнинг қурилишидаги жиҳозлар, қозиқлар устидаги уйларнинг тасвирлари, бу давр протояпон қабилалари маданиятининг жанубдан келиб чиққанлиги белгилари кўринади. Эрамиздан аwалининг охирги асрларида Япония ҳудудида турли хил маданий экинлардан, унсурлардан секин-аста сўнги давр японларига тегишли ўзига хос хўжалик кўриниши шаклланади. Хитой тилидаги ёдгорликлар протояпонларни «Ва одан лари» деб атайди. Манбада уларнинг ижтимоий тузумида табақаланишнинг чуқурлашгани кўринади. Манбада «Халқ ичида тенгсизлик мавжуд. Бир киши иккинчисига бўйсунади» деб уқтирилади. Ман-баларга кўра жамиятда зодагонлар, оддий аҳоли ва қуллар мавжуд бўлган. Қулчилик манбаларидан бири жамоада, қариндошлами қул қилиш бўлган. Жез даври Японияда кўп сонли протодавлат бирлашмалари ташкил топган вақт бўлиб, улардан энг кичиклари фақат бир неча минг «ҳовли»дан иборат бўлган. Шу билан бир вақтда уларнинг бир-лашуви жараёни боради, агар эрамиздан аwалги И асрда дав-латчалар сони юздан ортиқ бўлса, эрамизнинг ИИИ асрида «Вей Чжи» манбаси фақат 30 тасини эслатади. Бу «давлатлар» ҳокимият учун курашда Хан империясини қўллаб-қуwатлашига умид қилиб, у билан алоқа ўрнатганлар. Қадимги Хитой хроникалари эр. аw. И асрда «Ва одамлари» Корея ярим оролидаги Хан округи амалдорларига совғалар билан келганлиги тўғрисида маълумот беради. Кейинчалик Япониядан Хан саройига элчилар кела бош-лайди. Эрамиздан аwалги 56-йилда Лояндаги Гуан У-ди саройида шундай элчилардан бири қабул қилиниб, унга муҳр тақдим қиладилар. Муҳрда «Ханга бўйсунувчи «Ва давлати ҳокими»« ё-зуви битилган. Бу қадимги Хитойнинг Хан типидаги муҳрдир. Эрамизнинг И асрларида Япония ҳудудида шимолий Кюсюда Ематай давлати, марказий Хонсюда Ямато номли давлат кучлироқ бўлган. Ематай маликаси 238-йилда шимолий Хитойдаги Вей империяси билан алоқа ўрнатади ва юборилган совғалар учун «Вейга дўст «Ва маликаси* деб ёзилган олтин муҳрини олади. Ематай давлатида маъмурий тизим шаклланган бўлиб, асосий ҳудудий бирлиги провинсия бўлган. Манбада «Ҳар бир провинсияда бозор бўлиб, у ерда ҳукумат амалдори назорати остида савдо қилинади» дейилади. Ематай ҳудудида ягона солиқ тизими жорий қилинганлиги тўғрисида маълумотлар мавжуд. Яна бир япон давлати Яматони бошқа япон давлатлари ўртасида алоҳида ўрин тутгани тўғрисида маълумотлар мавжуд. Ямато ҳукмдорини келиб чиқиши илоҳийлаштирилган, у Қуёш маъбудаси Аматерасу авлоди ҳисоблан-ган. Унинг ҳокимиятини муқаддас рамзи қилич, яшма безаги ва жез ойна бўлган. Япониянинг қадимги тарихини археологик даврлаштиришда ИВ—ВИИ асрлар «қўрғонлар даври» деб аталади. Бу илгари Япония учун номаълум бўлган, ИИИ аср охиридан ҳудудда пайдо бўлган дафн қилишнинг ўзига хос қабр қўрғонлари билан боғлиқ. «Қўрғонлар даври»да Япония ҳудудида жез меҳнат қуроллари билан бир вақтда темир қилич ва темирдан ясалган бошқа қуроллар кенг тарқалади. Шу билан бирга ИВ—ВИИИ асрлар маданиятини ўтган даврлар маданиятидан ажратиб турадиган яна бир хусусият мавжуд. Бу даврда суворийлик, отда юриш санъати билан боғлиқ ўзига хос анъаналар япон оролларига кириб келади. Бу даврга оид Япон орол-ларидаги археологик топилмалар: узанги, эгар ва бошқа от анжомлари Корея ва шимолий Хитойдан топилган буюмларга ўхшайди. Жилов-ланган от зодагоннинг фахр, ғурури бўлган. Жиловланган от кичик ҳажмда жуда табиий кўринишда кичик лой ҳайкалчаларда ифодалан-ган. Одатда қабрга қўйилган бу ҳайкалчалар «ханива» деб аталган. Япон тарихчиларининг фикрига кўра, «қўрғонлар даврида» Япони-яга марказий Осиёдан кўчманчи қабилалар кириб келади ва улар илк давлатларни барпо этадилар. Ямато ҳукмдори Сётоку-тайси ВИИ аср бошларида давлат ап-парати ва бошқарув тизимини асосий шаклларини вужудга келтиради. У 603-йилда зодагонлик рангини (даража) янги тизимини киритади. 604-йилда эса давлатни мафкуравий асоси қилиб конфутсийлик олинади. Ҳукмрон Сётоку-тайси Конфутсий таълимотига кўра барча фуқаролар ҳукмдорга бўйсунишлари лозимлиги тўғрисидаги қонунни эълон қилади. Сётоку-тайси даврида, Яматода буддавийлик эътиқоди кенг тарқалади, будда ибодатхоналари ва монастирлар қурила бошланади. (Нара шаҳри яқинида илк будда ибодатхоналаридан бири. Харюдзи ҳозир-гача асл ҳолида сақланиб қолган). 607-йилда Сётоку-тайси Хитойга элчи билан мактуб жўнатади. Мактубда шундай ёзилган: «Қуёш чиқадиган осмон мам-лакат ўғли қуёш ботадиган мамлакат ўғлига мурожаат қилади». ВИИ аср охиридан бошлаб Япон давлати эски Ямато номи ўрнига Ниппон деб атала бошланади. Ҳозирги «Япония» сўзи шундан келиб чиққан. Мил.ав. 5—4-асрларда деҳқончилик, чорвачилик ривожланган, металл қуроллар қўлланилган. Мил.нинг бошларида ижтимоий табақаланиш кучайди; қулчилик пайдо бўлди. 4-аср ўрталарида ташкил топган йирик қабилалар иттифоқи — Ямато асосида илк япон давлати таркиб топди. 5-асрдан иероглиф ёзуви, 6-асрдан буддизм тарқалди. Ямато ҳукмдорлари ташқи алоқаларда "тенно" унвонини қўллай бошлаган. Бу унвон ҳозиргача ҳам сақланган ва Европа тилларига "император" сўзи билан таржима қилинади. 646 йил ер давлат мулки деб эълон қилинди, аҳоли эса давлат чек ерлари эгасига айланди. Ярим эркин деҳқонлар зодагонга қарам деҳқонлар билан тенглаштирилди. Хитойдаги Тан давлати типида марказий маъмурият тузилди. 710 йилда биринчи доимий пойтахт — Нара қурилди, 794 йилда пойтахт Киото (Хеян)га кўчирилди. 8-асрда мамлакат жан.даги австронезларнинг сингдирилиши натижасида япон миллати шаклланди. 10-асрда давлат чек ер эгалиги тизими барҳам топиб, аслзода ва ибодатхоналарнинг ермулклари (сёен) ерга эгаликнинг асосий шаклига айланди. 11-асрдан сардорлар бошчилигида ҳарбий зодагонлар гуруҳлари ташкил топа бошлади. 12-асрнинг ўрталарида Хонсюдан шим.шарқда Минамото, жан.ғарбда Тайра улардан энг йириги эди. Бу хонадонларнинг ўзаро кураши 1185 йилда Тайранинг мағлубияти билан тугади. 1192 йилда шим.шарқликлар ўз сардорлари Ёритомо Минамотони сёгун (саркарда) унвони билан давлатнинг ҳукмдори деб эълон қилдилар. Император сулоласи сёгунлар ҳукмронлигини халқ олдида қонуний бўлишини кафолатлаб туриш учун номигагина саклаб қолинди. Қароргоҳи Камакура шаҳрида жойлашган сёгунларга ҳарбийлар табақаси (буси) ва шахсий вассаллар (улар маъмурий мансабларни эгалладилар) асосий таянч бўлди. Буси табақасининг қуйи қисми майда ҳарбий дворянлар — самурайлардан иборат эди. Хитой ва Кореяни забт этган мўғуллар 1274 ва 1281 йилларда Японияга қарши экспедитсиялар уюштирдилар, лекин бу юришлар муваффақиятсиз чиқди. Денгизда пайдо бўлган кучли тайфун мўғул қўшинларини ҳалок қилди. Япония тарихида бу тайфун "камиказе" ("илоҳий шамол") номини одди. 13-асрдан савдо ва ҳунармандчилик корпоратсиялари (дза) сони орта бошлади. 14—16-асрларда сёендан йирик заминдорлик — князликка ўтилди. 15—16-асрларда деярли узлуксиз деҳқонлар қўзғолонлари бўлиб турди. 1485—93 йилларда бўлиб ўтган Ямаширо қўзғолони улардан энг йириги эди. 15—16-асрларда Япония билан Хитой ва Корея ўртасида савдосотиқ авж олди. 16-асрнинг ўрталаридан Японияга кириб келган европалик миссионерлар христианликни тарқата бошладилар. 1603 йил Иеясу Токугава (1542—1616) сёгун деб эълон қилинди ва унинг қароргоҳи эдо (ҳоз. Токио)га кўчирилди. Токугава сёгунлари сулосаси мамлакатни 1867 йилгача бошқарди. Уларнинг ҳукмронлиги даврида Япония марказлашган монархия давлатига айланди. Ҳукумат қатъий қоидалар билан 4 табақа тизими (самурай, деҳқон, ҳунарманд ва савдогарлар)ни ўрнатди. Токугава ҳукуматининг европаликлар экспансияси ва христианлик халқ ҳаракатининг мафкурасига айланаётганлигига қарши қатор тадбирларни кўриши натижасида Япония қарийб 2,5 аср мобайнида "ёпиқ" давлатга айланди. Шу йўл билан мамлакат мустамлака бўлишдан сақланиб қолди. 17-аср охири — 18-аср бошлари Токугавалар Японияси учун энг юксалиш даври бўдди. Бу даврда аҳолининг саводхонлик даражаси жаҳон миқёсида ҳам илғор ўринга чиқди. 18-аср охири — 19-асрнинг 1-ярмида мануфактуралар пайдо бўла бошлади. 1854—58 йилларда АҚШ, Буюк Британия, Франсия билан тузилган Ансей шартномаларига кўра, Япония ўз ҳолича ажралиб яшаш сиёсатидан воз кечишга мажбур бўдди ва суверенитети чекланган ҳолда жаҳон бозорига қўшилди. 1867—68 йилларда Японияда деҳқонлар, шаҳар камбағаллари, савдосаноат корчалонлари, дворянларнинг қуйи табақалари, сарой аслзодалари ва мухолифатдаги баъзи йирик зодагонлардан иборат кенг омма сёгунларга қарши чиқди. Натижада буржуа инқилоби — Мейдзи исин содир бўлди, сёгун ҳукумати ағдарилди ва ҳокимият император Мутсухито (1867—1912 йларда ҳукмронлик қилган) қўлига ўтди. Шу даврдан бошлаб Япония император ва унинг ҳукумати бошчилигида туб ижтимоийсиёсий ва иқтисодий ислоҳотлар йўлига ўтиб, тезлашган модернизатсия орқали ғарб давлатлари даражасига етишни ўз олдига мақсад қилиб қўйди. 1869-йилда пойтахт расман Токиога кўчирилди. 1871—72 йилларда князликлар тугатилиб, ўрнига префектуралар ташкил этилди, аввалги 4 табақа ўрнига 3 табақа [олий дворянлар (собиқ зодагон князлар, сарой аслзодалари), дворянлар (барча собиқ самурайлар), оддий халқ (бунга савдосаноат корчалонлари ҳам киритилди)] таъсис этилди. Барча табақаларнинг тенглиги, касб танлаш ва мамлакат бўйлаб кўчиб юриш эркинлиги ҳақида қонунлар қабул қилинди. 1872 —73 йилларда ўтказилган ер ислоҳотидан кейин ер, асосан, дворян ер эгалари ва бой деҳқонлар қўлига ўтди. 1873 йилдан мамлакатда йил санасини белгилашда император ҳукмронлик қилган давр номи билан бир қаторда григорий календари ҳам жорий этилди. 1879 йил биринчи сиёсий партия тузилди. 1868—85 йилларда хусусий сармоя ёрдамида қ.х. хом ашёсига ишлов берадиган 1300 корхона қурилди. 1889-йил императорга мутлақ ваколатлар берувчи конститутсия қабул қилинди, 1890 йилда парламент таъсис этилди. 19-аср охири — 20-аср бошларида Япониянинг ҳукмрон доиралари агрессив ташқи сиёсат тута бошлаб, 1894 йилда Кореяда қўтарилган деҳқонлар қўзголонини бостириш ниқоби остида у ерга қўшин юборди ва Хитой билан бўлган уруш (1894—95) натижасида Тайван ва Пенхуледао о.ларини, русяпон уруши (1904—05) оқибатида эса Шим. Сахалинни эгаллади. Япония ва Буюк Британия ўртасида 1902, 1905 ва 1911 йилларда имзоланган шартномалар асосида ўзаро ҳамкорлик ҳарбий-сиёсий иттифоқ даражасига қўгарилди ва икки томон Корея ҳамда Хитойда ўз мавқеларини янада мустаҳкамлади. 1910 йил авг .да Япония Кореяни ўз мустамлакасига айлантирди. Япон монополиялари Жанубий Манжурияни, кейинроқ Хитойнинг бошқа р-нларини ўз таъсир доирасига киритди. 1-жаҳон уруши бошланишидан Япония ҳукмрон доиралари Узоқ Шарқдаги ўз мавқеларини янада мустаҳкамлаш ва кенгайтириш учун фойдаландилар. 1914 йил 23 авг .да Япония Олмонияга қарши уруш очди ва октябрда Олмонияга қарашли Маршалл, Мариана, Каролина о.ларини, шунингдек, Хитойнинг Шанъдун провинсиясини у ерда Олмония ижарага олган ҳудуд билан бирга босиб олди. Япониянинг мустамлакачилик сиёсати кучайиб 1918—22 йилларда Узоқ Шарқдаги Россияга қарашли бир қанча ўлкаларни ишғол этиб турди. 1920 йилдан Япония иқтисодиётида тушкунлик бошланиб, у 1925 йилгача давом этди. 1925 йил 20 янв. дан Япония билан собиқ СССР ўртасида ўзаро муносабатларнинг асосий тамойиллари тўғрисида Пекин конвенсияси имзоланди. 1926 йил 25 дек.да Япония тахтига император Ҳироҳито (1901—89) ўтирди. 1929—33 йилларда бўлган жаҳон иқтисодий инқирози натижасида вужудга келган ҳолатда Японияда ҳарбийфашистик диктатура ўрнатишга интилувчи ўта реаксион "ёш офитсерлар" гуруҳи фаоллашди. 1931 йил Япония Манжурияни босиб олишга киришди. 1933—36 йилларда Хитойга қарши агрессияни кучайтирди. 1936 йил 25 нояб.да Япония фашистлар Германияси билан "Антикоминтерн пакти"ни имзолади. 1937 йил июлда Хитойни босиб олиш учун уруш бошлади ва 1938 йил унинг бутун шарқий қисмини босиб олди. Япония қўшинлари шўро армияси томонидан Ҳасан кўли ёнида (1938) ва ХалхинГол жанги (1939)да тормор келтирилгач, Япония ҳукумати Европа давлатлари ва АҚШ нинг Жанубий Шарқий Осиёдаги мустамлакаларига ҳужум қилишга ўтди. 1940 йил Ҳиндихитойнинг шим. қисмини босиб олди. Шу йил 27 сентябрда Олмония, Италия ва Япония ўртасида "Учлар пакти" имзоланди. 2-жаҳон урушида Олмония ва Италия иттифоқчиси сифатида қатнашди. 1941-йил 7 дек.да Япония АҚШнинг ПёрлХарбордаги ҳарбий базасига ҳужум қилиши билан 2-жаҳон урушига кирди. 1942 йилЯпония империяси Буюк Британия ва Франсиянинг Жанубий Шарқий Осиёдаги кўплаб мустамлакаларини эгаллаб улкан ҳудудни ўз назоратига олди. Аммо 1943 йилдан эгаллаган ҳудудларини йўқота бошлади. 1945 йил АҚШ ҳарбийҳаво кучлари Япониянинг Ҳирошима (6 авг .) ва Нагасаки (9 авг .) шаҳриларига атом бомбаси ташлади. Совет ҳукумати 1945 йил 9 авг .да Японияга қарши Манжурия стратегик оператсиясини бошлади. 1945 йил 2 сентябрда Япония сўзсиз таслим бўлганлиги тўғрисидаги актга имзо чекди ва унинг ҳудудини иттифоқчилар номидан АҚШ қўшинлари оккупатсия қилди. 1946—48 йилларда бўлиб ўтган Токио суд жараёнида асосий япон ҳарбий жиноятчилари жазога тортилди.Урушдан сўнг Японияда туб сиёсий ва ижтимоийиқгисодий ислоҳотлар ўтказилиб, қуролли кучлар ва ўнг ташкилотлар тарқатиб юборилди, дворян ер эгалиги тугатилди, аввалги монополистик консернлар қайта ташкил этилди. 1947 йилги конститутсияга биноан мамлакат халқаро можароларни қурол кучи билан ҳал қилишдан ва шу мақсадда қуролли кучлар тузишдан воз кечди. 1951 йил 8 сентябрда Япония билан АҚШ, Буюк Британия, Франсия ва бошқалар давлатлар ўртасида СанФрансиско сулҳ шартномаси имзоланиб, мамлакат суверенитети тикланди ҳамда Япония босиб олган барча мустамлакаларидан воз кечди. Шу йили Япония билан АҚШ ўртасида имзоланган хавфсизликни кафолатлаш тўғрисидаги шартномага кўра, Японияда АҚШ ҳарбий базалари жойлаштирилди. 1956 йил 19 октябрда СССР билан Япония ўртасида уруш ҳолатига барҳам бериш, дипломатия муносабатларини тиклаш тўғрисида қўшма баёнот имзоланди. 1950-й.лар бошидан Япония иқтисодиёти тез суръатлар билан ривожланди. 1960-й.ларнинг охирига келиб "япон мўъжизаси" атамаси пайдо бўлди ва у ялпи миллий маҳсулот ва саноат ишлаб чиқариш ҳажми бўйича капиталистик дунёда 2-ўринга чиқди. 1990-й.ларда Япония жаҳон миқёсидаги энг катта сармоядор давлатга айланди. Япония — 1956 йилдан БМТ аъзоси. Миллий байрами — 23 дек. — император туғилган кун (1933). ЎзР суверенитетини 1991 йил 28 дек.да тан олган ва 1992 йил 26 янв.да дипломатия муносабатларини ўрнатган. Сиёсий партия ва касаба уюшмалари. Либералдемократик партия, 1955 йил асос солинган; Япония демократик партияси, 1996 йил тузилган; Янги Комейто партияси, 1964 йил ташкил этилган; Япония Сотсиалдемократик партияси, 1945 йил асос солинган; Япония Коммунистик партияси, 1922 йил ташкил этилган; Янги консерватив партия, 2002 йил тузилган. Япония касаба уюшмалари конфедератсияси — Синренго, 1989 йил 21 нояб.да Япония касаба уюшмалари Бош кенгаши (1950 йил тузилган) ва Умумяпон хусусий корхоналар ходимлари касаба уюшмаси (1987 йил ташкил этилган)нинг қўшилиши натижасида тузилган. Download 243.24 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling