Кенинги иккинчи


Download 0.93 Mb.
bet1/18
Sana05.11.2023
Hajmi0.93 Mb.
#1748995
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18
Bog'liq
Извлеченные страницы из Т.В. Материклар табиий географияси




II қисм


А Ф Р И К А
Африка - Ер шарида майдонининг катталиги жиҳатидан Евросиёдан кенинги иккинчи материк. Атрофдаги ороллар билан биргаликда унинг майдони 30,3 млн. км2, оролларни қўшмаганда эса 29,2 млн. км2.
Африка материги Евросиё билан чамбарчас боғлиқ. Бу материкларни Қизил денгиз билан Ўрта денгизгина ажратиб туради. Африка билан Евросиё шарқий ярим шардаги яхлит қуруқликдан иборат бўлиб, уни бошқа материклардан жуда катта майдондаги океанлар ажратиб туради.
Материкнинг энг чекка нуқталари:









шимолий: Ал - Абьяд бурни (37°2' ш. к.); жанубий: Игна бурни (34°52' ж. к.); ғарбий: Альмади бурни (17°33' ғ. уз.);



шарқий: Рас- Хафун бурни (51°24' шқ. уз.).
Материк шимолдан жанубга 8 минг км га чўзилган бўлса, энг кенг қисми экватордан шимолда 10° ва 16° шимолий кенгликлар орасидадир (Альмади ва Рас - Хафун ораси) 7500 км га етади.
Африка қирғоқлари яқинида ороллар у қадар кўп эмас. Ороллардан энг каттаси Мадагаскар. Бундан ташқари, Ҳинд океанида Сокотра, Занзибар, Пемба, Мафия, Комор, Маскарен ороллари бор. Бу оролларнинг деярли ҳаммаси материк ороллари бўлиб, материкдан у қадар узоқда эмас.
Атлантика океанида материк ва вулкан оролларидан Мадейра, Канар, Яшил Бурун, Масиас- Нгемабийого, Принсипи, Сантоме, Аннобон ороллари жойлашган.
Евросиё орографияси жуда парчаланган, паст-баланд ва хилма-хил бўлса, Африка рельефи эса, аксинча анча текис ва ер юзасининг тузилиши ҳам мураккаб эмас. Африка рельефида баландлиги 200 м дан 1000 м гача бўлган текисликлар ва ясси тоғликлар асосий ўрин тутади. Майдонининг 10% дан камроғн пасттекисликлардан, 20% дан кўпроғи тоғли ўлкалардан иборат. Материкнинг чекка қисмлари кўпинча ички районларга нисбатан бир оз баландроқ. Ўртача баландлиги 750 м.
Африка экваторнинг ҳар икки томонида жойлашган. Асосий қисми тропик - экваториал кенгликларда. Шунинг учун ҳам температура кўпинча жуда баланд бўлади. Материк ички қисмларининг рельефи анча текис ва атрофи берк бўлганидан Африка иқлими ўзига хос континенталдир. Текислик рельефининг кўпчиликни ташкил этиши ва географик ўрни материкда географик зоналликнинг яққол намоён бўлишига шароит яратган. Табиий шароити нисбатан бир хил бўлган ва деярли кенглик бўйлаб чўзилган кенг полосалар қонуний равишда экватордан шимол ва жанубга томон алмашина боради. Зонал структура материкнинг каттагина ва рельефига кўра бир хил бўлган шимолий қисмида, айниқса, яққол намоён бўлган.


ЎРГАНИЛИШ ТАРИХИ


Африка материги дастлаб Ливия деб аталган. Олимларнинг фикрича, Африка сўзи эрамиздан аввалги II асрдан қўлланилган. Олимлар(масалан, франсуз олими Гаффарел)нинг фикрига кўра, материк номи унинг Шимоли - ғарбий қисми (Тунис, Марокаш ерлари)да яшаган қадимги берберларнинг афарик қабиласи номидан олинган.
Африка сивилизациянинг бешиги ҳисобланади. Унда 3 - 4 млн йил аввал одамлар яшаганлиги археолог олимлар томонидан аниқланган. 6000 йил аввал Нил дарёси водийсининг ҳосилдор ерларида илк сивилизация таркиб топган.
Милоддан кўп асрлар илгариёқ материкнинг соҳилига ва ички районларига Осиё ва Шимолий Америка халқлари: финикияликлар, мисрликлар, карфагенлар келиб туришган. Илк ўрта асрларда Шарқий ва Шимолий Африкага Арабистон яриморолидан араблар келган.
Африка табиатини, аҳолисининг урф - одатларини, хўжалигини ўрганишда машҳур марокашлик сайёҳ Ибн Баттутанинг алоҳида ўрни бор. У Африканинг шимолий ва шарқий соҳилларини, Нил ҳавзасини (1325—1349 й.), Саҳройи Кабирнинг ғарбий қисмини, Нигер дарёсининг юқори оқимидан ўрта оқимигача ўрганган.
ХV аср европаликларнинг Африкани ўрганишида муҳим босқич бўлса-да, унга қора кунларни
қуллар савдосини келтирди. 1487 йилда Бартоломеу Диаш Африканинг жанубидаги Яхши Умид бурнига қадар Атлантика океани соҳилларини ўрганди. 1497 - 1498 йилларда португалиялик Васко да Гама Африкани жанубдан айланиб ўтиб, 1498 йил 20 майда Ҳиндистоннинг Калкутта (Колката) портига етиб келди. У европаликлар учун Ҳиндистонга борадиган денгиз йўлини кашф этди.
XVIII аср охирида ва ХIХ асрда Англия билан Франция материкнинг ички қисмларида бир қанча мустамлакалар забт этдилар. Шундан кейин кашфиётлар ва тадқиқотлар бошланиб кетди. 1788 йилда инглизлар Африка ички қисмларини кашф этишга ёрдам ассоциациясини туздилар. Бу ассоциация йирик экспедициялар ташкил қилди. Африкадаги энг йирик дарёлар: Нигер, Нил, Конго ва Замбези дарёлари ҳавзаларининг тадқиқ этиши билан боғлиқ асосий географик муаммоларнинг ҳал қилиниши ХIХ асрдаги тадқиқотларнинг ижобий самараси эди. Марказий ва Жанубий Американи ўрганишга инглиз олими Д. Ливингстон катта ҳисса қўшди. Бу олим 30 йил давомида (1843 - 1873 йилларда) Атлантика океанидан Ҳинд океанигача, Кейптаун бурнидан деярли экваторгача бўлган катта майдонларни ўрганди. У Калахари чўлини, Замбези дарёсини, Конго дарёсининг юқори оқимларини, Ньяса, Танганика кўлларини ўрганди. Замбези дарёсидаги шаршарага Виктория номини берди.
Инглиз - Америка экспедициясининг бошлиғи Г. М. Стенли (1817—1877 й.) Занзибар оролини, Виктория кўлини ва Нил дарёсининг бошланиш ирмоғи Кагера эканлигини аниқлади, Луалаба ва Конго дарёларини қуйи оқимига қадар ўрганди.
Африка табиати ва халқлари ҳаётини рус олимларидан В. В. Юнкер, Й. П.Ковалевский, А. А. Елисеев, Н. И. Вавиловлар текширдилар. Хусусан, ХIХ асрнинг иккинчи ярмида Нил дарёси билан Конго дарёсининг сувайирғичидаги ўлкаларни 1876 1886 йилларда рус олими В. В. Юнкер ўрганди. Шунингдек, ХХ асрнинг биринчи ярмида бутун континент ёки унинг айрим қисмлари ва ўлкалари географияси бўйича йирик асарлар пайдо бўлди. Н. И. Вавилов ташкил этган экспедиция (1926 — 1927 й.) 6 000 дан ортиқ маданий ўсимликлардан намуна олди. У Эфиопия қимматли қаттиқ буғдой навининг ватани эканлигини аниқлади.
1960 йилдан Африкани тадқиқ этишда жиддий қизиқишлар бошланди, чунки бу даврга келганда собиқ мустамлакалар ўрнида ёш мустақил давлатлар пайдо бўла бошлаган эди. Бу давлатларнинг кўпларида социалистик мамлакатлар, биринчи галда Собиқ Иттифоқнинг фаол ёрдамида жуда бой табиий ресурслар: фойдали қазилмалар, гидроэнергетика ресурслари, чучук ер ости сувлари запаслари ва бошқаларни қидириб топиш ҳамда улардан фойдаланиш соҳасида катта ишлар қилмоқдалар. Бундан ташқари, Африканинг турли районларида билимнинг хилма - хил соҳалари учун катта назарий аҳамиятга эга бўлгантадқиқотлар олиб борилмоқда: Шарқий Африка рифт зоналари области комплекс ўрганилмоқда. Антропоген палеогеографияси, жумладан инсоннинг дастлабки тарихи ўрганилмоқда ва ҳоказо.

Download 0.93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling