Кенинги иккинчи
Download 0.93 Mb.
|
Извлеченные страницы из Т.В. Материклар табиий географияси
ТЕКТОНИК ТУЗИЛИШИ ВА РЕЛЬЕФИНИНГ ТИПЛАРИ
Африка ер юзаси тузилишининг характерли хусусиятлари унинг тараққиёт хусусиятлари билан боғлиқдир. Материкнинг катта қисми Африка платформасидан иборат. Бу платформа рельефи текис бўлиб, унда пермькарбоп ва триас даврларида иайдо бўлган текисликлардан тортиб, неоген ва ҳатто антропоген даврларида пайдо бўлган текисликларгача кенг тарқалган. Буларда палахсали тоғ массивлари ва вулкан тоғлари унда-бунда кўтарилиб туради. Платформанинг ҳозирги асосий структура элементлари палеозой бошларида вужудга келган. Шимолий, Саҳрои Кабир-Арабистон қисми учун плиталар ва синеклизалар характерли бўлиб, буларнинг устини палеозой ва фанерозой чўкинди жинслар қатлами қоплаб ётади (Саҳрои Кабир плитаси, Тауденни, Малинигерия, Чад синеклизалари ва бошқалар), булар орасида эса архей- протерозой фундаментининг бир оз кўтарилиб қолган қисмлари жойлашган (Архаггар, Регибат Леонлиберия массивлари ва бошқалар). Платформанинг Камерун-Қизил денгиз шимолий учи чизи-ғидан жануби-шарқдаги қисми кўпроқ кўтарила борган ва айниқса шарқий қисмида тектоник ҳаракат кучли бўлган. Жанубий субконтинентнинг ички қисмларинигина синеклизалар банд қилган, уларнинг ўқи 20- меридиан бўйлаб ўтади. Энг шимолда жойлашган ва экватор яқинидаги энг йирик (Заир) котловина ўрнини жанубда кичикроқ Окованго ва бошқа котловиналар эгаллаган. Шарқ ва жанубда Қизил денгиз рифти ажратиб турган Нубия-Арабистон қалқони, Мозамбик протерозой бурмали минтақаси ва бошқалар йирик кўтарилмалардир. Шимол ва жанубда платформани бурмали зоналар ўраб туради. Булар жанубда палеозой Кап области, шимолда эса Ўрта денгиз бўйи минтақасининг бир қисми ҳисобланган Атлас бурмали зонасидир. Қуйидагилар Африкадаги текислик-платформа морфоструктураларнинг асосий типларидир: архей ва протерозой замини устидан текисликлар ва ясси тоғликлар. Уларнинг баландлиги Африка шимолида одатда 500 метрдан ошмайди ва камдан-кам ҳоллардагина 1000 метрга етади. Салгина пасти-баланд кристалли майдонларда энг мустаҳкам ва емирилмайдиган жинслардан тузилган қолдиқ тоғлар ва кряжлар кўарилиб туради. Рельефнинг бундай типи қадимги синеклизаларни ажратиб турган кам актив массивларда таркалган; қадимги синеклизаларнинг атрофларида ва материкнинг чеккаларида (масалан, Конго ёки Калахари синеклизалари) чўкинди жинс қоплами тарқалган районлар учун характерли бўлган қатқат текисликлар ва қирлар; улар горизонтал ёки қия шаклида жойлашган, ёйинки зинапоялар ҳосил қилган. Бундай районлар мезозойда ва кайнозойнинг биринчи ярмида чўккан. Бундай рельеф типи фундамент (замин) нинг ер остидан туртиб чиққан қисмларида ёки йирик кўтарилмалардаги қадимги букилмаларда ҳам учрайди. Қатқат текисликлар ва қирлар ёш бўлиб, эрозия натижасида кам парчаланган ва қадимгилари эса эрозия натижасида чуқур ўйилиб кетган; юзаси неоген ва антропоген денгиз ёки континентал чўкиндиларидан таркиб топган аккумулятив текисликлар. Бундай текисликлар қадимги синеклизаларнинг марказий қисмларини ишғол қилган ёки материкнинг кейинчалик трансгрессияларга учраган чекка қисмларида жойлашган. Тоғ рельефи Африка платформасининг тектоник ҳаракат кучли бўлган қисмларида ҳам, материкнинг шимол ва жанубидаги ёш бурмали зоналар учун ҳам характерлидир. Платформада мезокайнозой кўтарилмалари ва неотектоник кўтарилмалар натижасида пайдо бўлган ва ёшарган эпиплат-форма тоғлари ва тоғликлари учрайди. Ьундай кўтарилмаларда ер ёриқлари ва вулканизм ҳодисасини кўриш мумкин. Бундай тоғлар асосан Африканинг шарқий чеккаси учун, унинг кесиб ўтган рифт зоналари учун характерлидир. Лекин тоғ рельефининг айрим участкалари текислик-платформа областларида ҳам учрайди. Бу эса тектоник ҳаракат активлашган массивлар билан боғлиқдир. (Архаггар, Тибести, Дракон тоғлари ва бошқалар.) Қуйидагилар қайтадан пайдо бўлган тоғларнинг морфоструктура типларидир: фундамент (замин) ер юзасига чиқиб қолган областларда пайдо бўлган палахсали тоғлар ва тоғликлар; Чўкинди жинслар ва вулкан қопламалари тарқалган областлардаги супасимон тоғлар; ёриқлар системаларида учрайдиган вулкан тоғлари ва вулкан платолари; рифт зоналарининг ёш букилмаларида ва тубларида учрайдиган аккумулятив текисликлар. Кап тоғлари қайтадан кўтарилган тоғларнинг жуда кам учрайдиган типига киради. Бу тоғларда ҳозирги рельефда учрайдиган бурмали структура яққол кўриниб туради. Герцин структуралари Атлас тоғлари областига киради. Бу структуралар мезокайнозой ҳаракатлари билан шу қадар қайта ўзгарганки, уларни Ўрта денгизбўйи бурмали зонасининг бир ҳисми деб қарайдилар. Ана шу қадимий структуралар Атлас тоғлари облэстининг ўрта ва жанубий қисмларини ишғол этади. Ҳолбуки, бу областларнинг шимолий тоғ занжирлари аксари миоцен охирларида-плиоцен бошларида пайдо бўлган тоғлардир. Бу область доирасида морфоструктураларнинг қуйидаги типлари учрайди: бурмали ва бурмали-палахсали ўртача баландликдаги ва баланд тоғлар, вулкан тоғлари платфррманинг кейин қўшилган қисмларидаги палахеали массивлар, текисланиб кетган ҳамда палеозой структураларининг чўкинди жинслари билан қопланган тоғлариро платолар, тоғолди букилмалари ҳамда тоғлар орасидаги букилмаларнинг аккумулятив текисликлари. Африка материгида хилма-хил фойдали қазилмалар учрайди, улар асосан платформа ҳамда платформа ва бурмали минтақалар орасидаги чегара зоналарда учрайди. Платформанинг энг қадимги ядросида Шарқий ва Жанубий Африкада темир рудаси, хромит, олтин ва уран рудаларининг жуда катта запаслари бор. Юқори протерозой структураларида, хусусан Шарқий Африкадаги Заир республикаси территориясида мис, қалай, қўрғошин ва бошқа рангли металл рудалари конлари бор. Платформа бурмали фундаментининг турли районларида мезозой давридаги кимберлит трубаларида туб олмос конлари пайдо бўлган. Жанубий ва Шарқий Африканинг олмос конлари айниқса машҳур. Худди шу даврда пайдо бўлган интрузив гранит жисмлари чегараларида нодир металларнинг конлари пайдо бўлган. Платформадаги қадимги кристалли жинсларнинг нураши натижасида ҳосил бўлган ва платформа устидаги қатламларда учрайдиган чўкинди фойдали қазилмаларнинг конлари ҳам катта. Ғарбий ва Шарқий Африкадаги боксит конлари қадимги кристалли жинсларнинг нурашидан ҳосил бўлган. Яқиндагина топилган ҳамда ҳозирнинг ўзидаёқ ишга солинган-Саҳрои Ка бир плитасидаги, Жазоир, Ливия ва Миср территориясидаги Йирик нефть ва газ конлари чўкинди жинслар орасида учрайди. Жанубий Африкадаги лагуна-континентал карру формацияси қатламларида тошкўмирнинг катта запаслари топилган. Атлас бурмали областининг синклинал зоналарида нефть ва фосфорит конлари топилган. ИҚЛИМИ Африка Ер юзида шимолий ва жанубий ярим шарларда тахминан бир хил масофага чўзилган ягона материкдир. Материкнинг ана шу хусусияти ҳар иккала яримшарда бир хил кенгликларда бир хил иқлим пайдо бўлиши учун шароит яратган. Африка территориясида деярли барча иқлим минтақалари икки мартадан учрайди. Бироқ, Африканинг шимолий қисмининг майдони жанубий қисмининг майдонидан, яъни (экватордан жанубдаги қисмидан) икки марта катталиги муҳим аҳамиятга эга. Африкадан шимол ва шимоли-шарқда жуда катта Евросиё қуруқлиги жойлашган. Континентлар орасидаги илиқ денгизлар Ўрта денгиз билан Қизил денгиз Африкани Евросиёдан ажратиб туради. Жанубий субконтинент Атлантика океани билан Ҳинд океани орасидадир. Шунинг учун ҳам экватордан шимол ва жанубда иқлимнинг вужудга келиш шароити бир хил эмас. Материкнинг асосий қисми тропиклар орасида бўлиб, бутун йил давомида қуёшдан кўплаб иссиқлик олади ва жуда қизиб кетади. Шимолий яхлит қисми эса айниқса кучли қизийди. Бутун Африка (бир озгина территорияни истисно қилганда) йилига 160 ккал. см2 дан кўпроқ иссиқлик олади. Шимолий қисмида эса ялпи радиация 200 кал. см2 дан ошади. Бундай юқори температуралар Африканинг Ер шаридаги энг иссиқ материк эканлигидан далолат беради. Материк ер юзасининг анча текислиги ва чекка қисмининг ички қисмларга нисбатан бир оз кўтарилганлиги сабабли Африка иқлимига океанлар у қадар катта таъсир қилмайди ва Африка иқлими ўзига хос континентал иқлимдир. Шимолий қисми жуда катта бўлганидан ва Евросиёга яқин жойлашганлигидан иқлими айниқса континенталдир. Африканинг катта қисми ҳар иккала яримшарнинг субтропик антициклонлари ва пассат циркуляцияси таъсиридадир. Шимолий яримшарнинг қуруқликдан эсадиган пассатлари нисбий намлиги кам бўлган континентал ҳаво олиб келади. Ҳинд океани томонидан эсадиган жанубий яримшар пассатлари материкнинг шимолий чеккасига беқарор сернам ҳаво массалари келтиради. Материкнинг ғарбий чеккалари шимолий ва жанубий ярим-шарларда Атлантика субт.ропик антициклонларининг шарқий чеккаси таъсирида бўлиб, улар учун пассат инверсияси характерлидир. Бу инверсия Атлантика океанининг совуқ оқимлари таъсирида анча кучаяди. Бу эса ёғин ёғиши учун ноқулай шароит яратади. Материкнинг экватор атрофидаги қисмларида ҳаво массадарининг бир яримшардан иккинчи яримшарга кўчиши жуда катта аҳамиятга эга. Шу билан биргаликда материкнинг шарқида бошқа яримшардан пассатларнинг ўтиб келиши шу ярим-шардаги ёз пайтида рўй беради. Ғарбда эса босим градиенти Жанубий Атлантика максимумидан Африканинг шимолий суб-континенти томонига доимий йўналгани учун бутун йил. давомида жанубий пассат (жануби-ғарбий муссон) шимолий яримшар-фа ўтиб туради. Шунинг учун 17° ш. к. билан 20° ж. к. орасидаги полосада ҳар иккала яримшарда ёз пайтида беқарор сернам экваториал ҳаво олиб келадиган ва серёмғир даврни вужудга келтирадиган экваториал муссонлар таъсир этиб туради. Материкнинг субтропик минтақалар ичига кириб борадиган чекка шимол ва жануб қисмлари ҳар иккала яримшарда қиш пайтида ўртача кенгликлардаги ғарбий циркуляция шароитида бўлади. Ҳаво массаларининг циркуляция шароити ёғин-сочин ва температураларнинг тақсимланиши январь ва июль ойларида ҳар иккала яримшарда бир хил эмас. Январда материкнинг жанубий қисми иссиқ бўлади, шимолий қисми эса анча салқин келади. Шунинг учун юқори босимли субтропик минтақа Саҳрои Кабирнинг шимолини кесиб ўтади ва Шимолий Атлантика максимуми билан қўшилади. Материкнинг чекка шимоли-ғарби қишда ўртача кенгликлардаги ғарбий циклон циркуляцияси таъсирида бўлади. Ана шу пайтда жанубий яримшарда кенг депрессия ҳосил бўлади. Қўшни океанлардан ҳам, шимолий яримшар томонидан ҳам ҳаво ана шу депрессияга томон эсади. Шимолий пассат 25° ш. к. дан экваторга қараб нисбий намлиги 30% дан 15% гача бўлган учта асосий иссиқ ҳаво оқими шаклида эсади. Булардан бири материкнинг каттароқ шарқий қисмида эсадиган шимоли-шарқий йўналишдаги Миср оқимидир. Бу оқим Конго ҳавзасининг шимолий қисмигача кириб боради, лекин экваторни кесиб ўтмайди. Ундан шарқроқда янада қуруқроқ Арабистон пассати эсиб, Сомали яриморолини ўз ичига олади ва экватордан жануброққача кириб келади. Бу ерда у Жанубий Ҳиндистон максимумининг чеккаси бўйлаб Ҳинд океанидан келадиган жануби-шарқий пассат билан қўшилиб кетади. Миср оқимидан ғарбда Гвинея соҳили томонига харматтан деб аталадиган шамол-эсади. Бу шамол Гвинея қўлтиғининг шимолий қисмида Жанубий Атлантика антициклонининг шарқий чеккаси бўйлаб оқиб келадиган жануби-ғарбий муссон билан учрашади. Одатда ҳарматтан Гвинея қўлтиғи соҳилига етиб бормайди ва у ерда кучсиз жануби- ғарбий шамоллар эсиб туради. Лекин, бир оз юқорида пассат оқимй ҳийла жануброққа кириб боради ва жануби-ғарбий муссокдаги кўтарилма ҳаво оқимларига ва ёғин ёғишига қаршилик кўрсатади. Шунинг учун ҳам Гвинея соҳилида январь энг қуруқ ойдир. Жанубий Ҳиндистон максимуми январь ойида анча жанубга сурилади. Бу максимум Африканинг чекка жанубини ўз ичига олади ва жануби-шарқий пассатнинг бошланишига имкон беради. Бупассат Ҳинд океанидан Африканинг баланд тоғликлари шарқий енбағирларига мўл-кўл ёғин олиб келади. Ёғин миқдори материк ичкарисига томон кескин камая боради ва Калахари чўлининг марказий қисмида ёғин айниқса кам ёғади. Африканинг ғарбий соҳили Жанубий Атлантика антициклонининг шарқий чеккаси таъсиридадир. Жанубдан эсадиган шамоллар таъсирида баланд кенгликлардан келадиган анча совуқ ҳаво массаларининг иссиқ материк устига келиши натижасида Ғарбий соҳилдан то экваторгача чўзилган полосада ёғин ҳосил бўлмайди. Атлантика ҳавоси Ҳинд океанидан келадиган ҳаво массалари билан тўқнашган районда фронт ҳосил бўлади. Ана шунинг учун ҳам Калахарининг ғарбида материкнинг анча ғарбий ва шарқий районларидагига нисбатан ёғин бир оз кўпроқ бўлади. Июль ойида шимолий яримшар кўпроқ қизийди, шунинг учун ҳам барча барик зоналар шимолга томон сурилади. Шимолий яримшарнинг субтропик максимуми Ўрта денгиз ва Жанубий Европага сурилади, Африканинг чекка шимоли-ғарбинигина ўз ичига олади. Африканинг шимолий қисми устида ҳавонинг кучли цизиб кетиши натижасида паст босим области ҳосил бўлади. Бу босим экватордан жанубда ҳам давом этади. Жанубий Африка қўшни океанлар билан биргаликда жанубий яримшарнинг барик максимуми зонасига киради. Африканинг фақат чекка жанубий қислигина жанубий яримшарнинг ўртача кенгликларининг ғарбий циркуляцияси таъсирида бўлади. Шимолий Африкада (Саҳрои Кабирда) шимоли-шарқий ва шимоли-ғарбий қуруқ шамоллар эсади. Бу шамоллар Қизил денгиз ва Нил водийси бўйлаб 20° ш. к. гача, ғарбда эса 18° ш. к. сача кириб келади. Жанубий Атлантика максимуми томонидан ана шу шамолларга қараб жануби-ғарбий муссон эсади. Бу муссон Судан ва Гвинея соҳили территориясига ёғин олиб келади. Эфиопия, Сомали ва Африканинг экватордан шимолдаги бутун шарқий қисми Ҳинд муссони таъсирида туради. Бу муссон экваторни кесиб ўтиб, мўл-кўл ёмғир олиб келадиган жануби-шарқий пассатнинг давомидир. Африканинг деярли бутун жанубий қисмида, хусусан ички районларида бу даврда ҳаво қуруқ бўлади, чунки бу ерда босим баланд бўлиб, пассат таъсири сусайиб қолади. Кап области бундан мустаснодир, чунки бу ерда циклон фаолияти кучлидир. Африканинг асосий қисмида, бутун йил давомида темпера туранинг баланд бўлиши қуёшнинг горизонтдан жуда баланд туриши ва инсоляциянинг кучли бўлиши билан боғлиқМатерикнинг анчагина қисмида йиллик ўртача температура +20°С дан юқори бўлади. Африканинг шимолий қисми яхлит бўлиб, катта территорияни ўз ичига олади, шунинг учун ҳам бу қисм жанубий қисмга нисбатан жуда қизийди ва бу ерда ойлик ўртача температура энг юқори ( + 35, +40°С) бўлади, шунингдек, Ер шаридаги энг максимал температура ( + 58°С гача) ҳам шу ерда қайд қилинган. Бутун Африкада иқлимнинг континентал бўлиши билан бирга, температуранинг суткалик ўзгариши ҳам каттадир, масалан, Саҳрои Кабирда темгфратуранинг суткалик амплитудаси 50°С га етади. Материк территориясида ёғин жуда нотекис ёғади. Материкнинг экватор яқинидаги қисмида тахминан 5° ш. к. билан 10° ж. к. оралиғида мунтазам равишда конвектив ёмғирлар кўплаб ёғади. Африкада энг кўп ёғин (10 000 мм атрофида) Камерун тоғ массивининг ҳукмрон жануби-ғарбий шамолларга рўпара ёнбағирлари(Дебунжа)да ёғади. Экватордан шимол ва жанубдаги областларда, ҳар иккала яримшарда тахминан 17° гача бўлган майдонда, ёғин шу ярим-шарда ёз бўлган пайтдагина экваториал муссонлар томонидан келтирилади. Жойнинг географик ўрни ва рельефига қараб йиллик ёғин миқдори катта фарқ қилади. Экватордан янада шимол ва жанубга томон (30° гача) бутун йил давомида ёғин жуда кам тушадиган областлар жойлашган. Материкнинг чекка шимоли ва чекка жанубида, субтропик минтақада ёғин миқдори яна ортади, шимоли-ғарб ва жануби-ғарбда ёғиннинг кўпчилик қисми қишда, жануби-шарқда эса ёзда ёғади. Ана шунинг учун ҳам Африкада иқлим жуда хилма-хилдир. Экваториал иқлим минтақаси Конго ҳавзасининг анчагина қисмини, тахминан 5° ш. к. билан 5° ж. к. оралиғини, шунингдек, Гвинея соҳилини 7 - 8° ш. к. гача ўз ичига олади. Конго ҳавзасида Ер юзаси кучли қизиб кетганлигидан ҳаво массалари зоқорига кўтарилади ва бутун йил давдмида конвектив ёмғирлар ёғади. Африкада қуёшнинг горизонтдан энг баланд кўтарилишига қараб йилига икки марта ёғин энг кўп тушадиган фасл бўлади. Гвинея соҳилида ёғинларни ҳукмрон жануби-ғарбий шамоллар келтиради ва бу ерда йилига жуда кўпкамерун тоғ массиви ёнбағирларида 9 600 мм гача ёғин тушади. Температуранинг деярли йил бўйи юқори бўлиши ( + 24, +28°С), буғланишдан кўра 1,5 - 2 марта ортиқ даражада ёғиннинг кўп ёғиши ва ҳаво нисбий намлигининг юқори бўлиши туфайли намгарчиликнинг керагидан ортиқча бўлиши учун шароит яратилган. Ана шунинг учун ҳам Африканинг экваториал қисми иқлими унга ўрганмаган европаликлар учунгина эмас, балки маҳаллий аҳоли учун ҳам оғирлик қилади. Шимолий Африкада субэкваториал минтақа шимолда 17° ш. к. гача давом этади. Жанубий яримшарда субэкваториал иқлим минтақаси Атлантика океанигача етиб бормайди. Жанубда у деярли 20° ш. к. гача давом этади. Материкнинг шарқида шимолий яримшар билан жанубий яримшарнинг субэкваториал минтақалари қўшилиб кетади. Экваториал минтақа эса Ҳинд океанига етиб бормайди. Ҳар иккала яримшарда ёз пайтида муосон ҳукмрон бўлиб, кўплаб ёғин берадиган серйам экваториал ҳаво келтиради. Қиш пайтида бу область қуруқ тропик ҳаво массаси келтирадиган пассат таъсирида бўлади. Бу даврда умуман ёмғир ёғмайди ва нисбий намлик жуда кам бўлади. Сернам даврнинг узоқ давом этиши йиллик ёғин миқдори ва намгарчилик минтақа доирасида экватордан тропиклар томоНга ва ғарбдан шарққа ўзгариб боради. Экватордан тропикларга қараб сернам давр қисқариб, 10 ойдан аста-секин 2-3 ойгача тушиб қолади. Муссон сусайиши муносабати билан ёғин миқдори ғарбдан шарққа томон камая боради. Шимолий яримшарнинг субэкваториал минтақаси доирасида намгарчилик етарли бўлмайдиган энг қурғоқчил районлар Сомали яриморолидадир, чунки бу яриморолни экваториал муссондан Эфиопия тоғлиги тўсиб туради, Шунингдек, Суданнинг шимолий қисмида тропик минтақа чегарасида ҳам энг қурғоқчил район жойлашган. Субэкваториал минтақада йилнинг кўп қисмида температура юқори, лекин, экваториал минтақага нисбатан йиллик тафовут анча катта бўлади. Ёғингарчилик мавсуми бошларида ҳаво айниқса иссиқ бўлади, бу пайтда ўртача температура +30°С дан ортиқ бўлади. Бироқ, энг салқин ойларда ҳам ўртача температура +20°С дан пастга тушмайди. Сўнгги классификацияларда субэкваториал иқлим минтақалари алоҳида ажратилмайди ва субэкваториал иқлимни ёз сернам бўладиган тропик иқлим деб қарашади. Африкадаги катта майдонлар, айниқса шимолий яримшардаги жойлар қуруқ тропик иқлимга эга. Шимолий яримшарда иссиқ қуруқ тропик иқлим Саҳрои Кабирнинг катта қисми учун характерлидир. Ёзда Шимолий Африканинг ер юзаси кучли қизийди ва бу ерга шимоли-шарқий пассат эсиб, нисбий намлиги 15 – 30 % бўлган ҳаво олиб келади. Қиш пайтида Шимолий Африка устида антициклонал режим таркиб топади ва бинобарин, бутун йил давомида Саҳрои Кабир устида ёғин ёғишига имкон бермайди. Ҳавонинг қуруқ ва булутнинг жуда кам бўлиши, шу билан биргаликда деярли ўсимлик ўсмаслиги температуранинг сутка давомида кескин ўзгариб туришига шароит яратган. Бу ерда потенциал буғланиш ёғинга нисбатан 20 - 25 марта кўп. Жанубий яримшарда қурғоқчил тропик иқлим Қалахари котловинаси учун характерлидир, бироқ Ҳинд океанидан эсадиган жануби-шарқий пассат таъсирида Саҳрои Кабирдагига нисбатан ёғин бир оз кўпроқ. Бу пассат Мозамбик бўғози соҳилига ва Дракон тоғлари ёнбағирларига айниқса кўп ёғин олиб келади. Ана шунинг учун ҳам Африканинг жанубий яримшаридаги тропик минтақанинг шарқий чеккасида сернам пассат иқлими области ажралиб туради. Шимолий ва жанубий яримшарларнинг тропик минтақасида, яъни қирғоқлар яқинидан совуқ оқим ўтадиган ва Атлантика антициклонларининг шарқий чеккаси таъсир этадиган территорияларда материкнинг ғарбий чеккаларида соҳил чўллари иқлими характерлидир. Атлантика антициклонларининг шарқий чеккаси таъси.ридаги нисбатан совуқ ҳаво материкнинг исиган ер юзасига оқиб келади ва температура инверциясини вужудга келтиради. Океандан келадиган ҳавода кўп мйқдорда сув буғлари бўлади, лекин инверция оқибатида бу сув буғлари тўйинмайди ва ёғин жуда кам ёғади, ҳолбуки, ҳавонинг нисбий намлиги катта. Температура паст (ўртача ойлик температура одатда +21°С дан паст) ва суткалик температура амплитудаси континентал чўллардагига нисбатан анча кичик. Африканинг жануби-ғарбий қисмида (Намиб чўлида) Саҳрои Кабирдагига нисбатан ҳам ёмғир кам тушади, лекин, шудринг ва туман тез-тез бўлиб турганидан баъзи бир ўсимликлар у билан тўйиниб, ривожланади. Қирғоқ яқинидаги чўлларда иқлимнинг рутубатли ва диқ-қинафас бўлиши континентал чўллардаги қуруқ, жазирама иссиқ ҳаводан кўра ҳам кишиларга оғирлик қилади. Қизил денгиз соҳилида ва Адан қўлтиғи соҳилида ҳам иқлим жуда қуруқ. Қишда эсадиган шимоли-шарқий пассат Қизил денгиз устидан ўтиб, деярли намлик билан тўйинмайди ва соҳилнинг ўзига бир озгина ёмғир ёғади. Судан областига ёғин олиб келадиган ёзги муссонни Эфиопия тоғлигининг ғарбий ва жануби- ғарбий ёнбағирлари тўсиб қолади ва бу ерда кўплаб ёғин ёғади. Шарқий соҳилга эса бу муссон фён шаклида етиб келади ва ёғин бермайди. Ана шунинг учун ҳам, Қизил денгиз ва Адан қўлтиғи соҳиллари Ер шаридаги энг иссиқ ва энг қуруқ жойлар ҳисобланади. Субтропик иқлим минтақалари Африканинг чекка шимоли ва жанубини ўз ичига олади. Материкнинг шимоли-ғарби ва-жануби-ғарбида ёзи қуруқ субтропик иқлим областлари ажралиб туради. Ана шу пайтда Африканинг субтропик кенгликларидаги чекка қисмларида атмосфера ҳолати муҳим, тсмпература юкори ва ёмғир ёғмайдиган тропик антициклон таъсирида бўлади. Қиш пайтида циклон фаолияти ҳукмрон бўлади ва ёғин ёғади. Африканинг шимоли ғарбида жануби-ғарбдагига нисбатан мавсумларга қараб температура тафовути анчагина катта бўлади. Ўрта денгиз соҳилида июлнинг ўртача температураси +27, +28°С, январнинг ўртача температураси +11, +12°С бўлади. Кап соҳилида энг иссиқ ойнинг ўртача температураси +21°С дан, энг салқин ойнинг температураси эса +13, +14°С дан ошмайди. Африка жануби-шарқининг субтропик иқлими бошқача қо-нуниятлар билан характерланади. Қишда ғарбий шамоллар жануби-шарқий соҳилга деярли кириб келмайди, чунки тоғлар тўсқинлик қилади ва шунинг учун ҳам қиш даврида бу ерда ёғин анча кам ёғади. Ёзда бутун жануби-шарқий соҳилда Ҳиндокеанидан шамоллар эсиб, Дракон тоғларининг шарқий ёнбағирларига кўп миқдорда ёғин келтиради. Download 0.93 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling