Кенинги иккинчи


Download 0.93 Mb.
bet6/18
Sana05.11.2023
Hajmi0.93 Mb.
#1748995
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18
Bog'liq
Извлеченные страницы из Т.В. Материклар табиий географияси

Замбези Жанубий Африкадаги энг катта дарё ва материкнинг Ҳинд океанига қуйиладиган дарёларидан энг йиригидир. Узунлиги 2 660 км, ҳавзасининг майдони 1 330 минг км2. Замбезининг ўртача йиллик сув сарфи жуда катта. (19 000 м3/сек). Бу эса Нигер дарёси сув сарфидан 1,5 марта ва Нил дарёсининг ўртача сув сарфидан бир неча марта ортиқдир.
Замбези Конго - Замбези сувайирғич платосида 1 000 м дан кўпроқ баландликдан бошланади. Дарё ўз йўлида ясси катловиналарни ва уларни ажратИб турган ясси тоғларни кесиб ўтади ва кўпдан- кўп остона ва шаршараларни ҳосил қилади. Замбезидаги энг йирик ва дунёдаги энг катта шаршаралардан бири Виктория шаршарасининг баландлиги 120 м, эни 1800 м. Шаршарада сув дарё ўзанига перпендикуляр жойлашган базальт дарага отилиб тушади. Шовқин билан отилиб тушган сув бир неча километргача эшитилади ва сув учқунлари оппоқ устунга ўхшаб. кўтарилади, шунинг учун ҳам маҳаллий халқ “Чинқириқ тутун”, яьни Гумбурловчи сув деб ном берган. Виктория шаршараси яқинида гидроэлектростанция ва Кариба сув омбори қурилган.
Шире дарёси орқали Ньяса кўлидан Замбезига сув келтиради.
Жанубий яримшарда ёз пайтида Замбезида сув кўпаяди. Қурғоқчил қиш даврида дарёда сув сатҳи кескин пасаяди. Сув миқдори кескин ўзгариб турганидан Замбезининг кемачиликдаги аҳамияти катта эмас. Дарёнинг қуйи оқимида 450 км масофадагина йирик кемалар қатнай олади.


ТУПРОҚ ВА ЎСИМЛИКЛАРИ


Африка учта флористик областда жойлашган. Унинг шимолий қисми Саҳрои Кабир билан биргаликда Голарктика областига, материкнинг экватордан шимол ва жанубдаги асосий қисми Палеотропик областига, материкнинг жанубий қисми Оранж дарёсидан жануби мустақил Кап флористик областига киради.
Африка шимолий қисми флорасн Жанубий Европа ва Ғарбий Осиё флораси билан айни бир- вақтда таркиб топган. Бу флора юқори кенгликларда музлик давридан кейин иқлимнинг ўзгариши таъсирида узил-кесил таркиб топган. Палеотропик область флораси материк доирасида анча қадимий бўлиб, унинг таркибида Австралия билан бўлган алоқа ўз аксини топган. Дарахтсимон папоротниклар ва баъзи бир протеилилар Африка билан Австралия учун умумий бўлган элементлардир.
Жанубий Америка ҳамда Осиё билан бўлган алоқа анча кейинроқ узилган ва Африка флорасида ана шу материклар билан умумий бўлган анчагина миқдорда ёпиқ уруғли ўсимлик туркумлари ва оилалари сақланиб қолган.
Йилига 1500-2000 мм ёғин ёғадиган экваториал иқлим минтақасида подзоллашган ва чириндига бой латерит тупроқли жойларда ўрмонлар ўсади. Сернам тропик ўрмонлар материк майдонининг тахминан 8 фоизини ташкил қилади. Бундай ўрмонлар Конго ҳавзасида экватордан шимолда ш. к. гача ва экватордан жанубда 5° ж. к. гача бўлган майдонларда тарқалган. Бундан ташқари ўрмонлар Гвинея соҳилини тахминан 8° ш. к гача ишғол қилган. Денгиз суви кўтарилганда сув босадиган дельталарда ва соҳилларда хусусан Гвинея қўлтиғи қирғоқларида мангра ўрмонлари асосий ўрин тутади.
Бирламчи ёмғир ўрмонлари Конго котловинасининг марказий қисмидагина сақланиб қолган; бошқа жойларда, хусусан, Гвинея қўлтиғидан шимолда бундай ўрмонлар ўрнини паст бўйли иккиламчи чакалакзорлар қоплаган. Ўрмонлар тарқалган ерларнинг шимолий чегарасида, афтидан, дарахтларнинг мунта-зам равишда куйдирилиб юборилиши натижасида саванналар вужудга келган. Африканинг сернам тропик ўрмонлари турларининг кўплиги ва майдонининт катталиги жиҳатидан Жанубий Америка тропик ўрмонларидан анча орқада. Бу ўрмонларда жуда баланд (80 метргача бўлган) фикуслар, мойли пальма (Yelaeis guineensis) вино пальмалари (Phaphia), сейба (Seyba tonningi), кола дарахти, (Sola nitiga) ва бошқалар юқори ярусларни ташкил этган. Қуйи
ярусларда бананлар, хилма-хил папоротниклар, Либерия кофе дарахти (Coffea Liberisa) кўплаб ўсади. Лианналар орасида ландольфия каучукли дарахтсимон лианаси алоҳида ўрин тутади; узун бўйли ротанг пальмаси (Salamus) ва бошқалар учрайди.
Африканинг сернам тропик ўрмонларидан кўпдан-кўп қимматди техника ва озиқ-овқат ўсимликлари келиб чиққан. Тникада (мева пўстидан) ва овқат учун ишлатиладиган (уруғидан) мой олинадиган мойли палқма ўсимлиги ана шулардан биридир. Бу ўсимлик мойи бевосита овқатга ишлатилади ва шунингдек, маргарин тайёрлашга кетади. Мойли пальма фақат ўз ватанида, тропик мамлакатлардагина эмас, балки Малай ар-хипелаги оролларида ҳам плантация ўсимлиги сифатида кенг тарқалган. Жанубий Америкадан келтирилган мойли пальма, какао дарахти, каучукли ўсимликлар плантациялари кўпгина жойларда табиий ўсимликларни суриб чиқарган. Маҳаллий аҳоли банан, маниок, батат етиштиради.
Экватордан шимол ва жанубга қараб тропик ўрмонлар ўрнини саванна олади. Ўрмонлар сийраклаша боради, уларнинг турлари камайиб кетади, яхлит ўрмонлар орасида саваннадан иборат майдонлар пайдо бўлади. Бора-бора сернам тропик ўрмонлар фақат дарё водийларидагина учрайли, сувайногичларда эса йилнинг қуруқ даврида барг тўкадиган ўрмонлар ёки саванкалар учрайди. Ўсимликлар сернам даврнинг қисқариши ва қуруқ мавсумнинг пайдо бўлиши таъсирида ўзгара боради. Экватордан узоқлашган сари қуруқ давр янада узая боради.
Ёмғир-ёғадиган давр 8 - 9 ой давом этадиган бошоқли саванналарда бўйи 2 - 3 м, баъзан эса 5 м га етадиган бошоқлилар: фил ўти (Pennisetum purpureum), сертук узун барглари бўлган чайир ва бошқалар ўсади. Яхлит бошоқлилар денгизи орасида айрим дарахтлар: баобаб (Adansonia digitata), дум пальмаси (Hiphaena), мойли пальмалар учрайди.
Экватордан шимолда бошоқли саванналар тахминан 12° ш. к. гача етади. Жанубий яримшарда, айниқса, Ҳинд океани соҳилида бошоқли саванналар зонаси анча кенг майдонни эгаллаб, баъзи жойларда тропиккача етиб борган. Бу ерларда бошоқли саванналар билан биргаликда йилнинг қуруқ даврида барг тўкадиган сийрак тропик ўрмонлари кенг тарқалган. Жанубий Африканинг шарқида бундай ўсимликлар бошқа ўсимлик типлари билан биргаликда тропикдан анча жанубгача учрайди.
Бошоқли саванналар ва сийрак ўрмонларда ўзига хос тупроқлар саванналарда қизил тупроқлар, ўрмонларда қизил-жигарранг тупроқлар учрайди.
Сернам давр қисқариб, 5 - 6 ойга тушиб қолган ва ёғин миқдори камая борган сари саванна ўсимликлари кўпроқ ксерофил шакл олади. Ўтлар тобора сийраклашиб, пакана бўла боради, дарахтлар орасида турли хил паст бўйли акациялар (Asasia I. albida, arabisa ва б.) кўпроқ ўрин олади. Бу дарахтларнинг шохшаббаси ясси бўлади. Булар типик ёки қуруқ саванналардир.
Сернам давр 3 - 5 ой давом этадиган районларда типик саванналар қуруқ ва сертикан буталар ҳамда сийрак дағал ўтлардан иборат чакалакзорлар ҳосил қилган. Чўлга айланган саванналар деб аталадиган ана шундай ўсимлик туркумлари шимолий яримшарда типик саванналардан шимолда камбар полоса ҳосил қилган. Бу полоса ғарбдан шарққа, йиллик ёғин миқдори камая борган томонга қараб кенгаяди.
Материкнинг шарқида чўлга айланган саванналар айниқса катта майдонни эгаллайди-Сомали яриморолини ишғол қилиб экваторгача ва ундан анча жанубгача давом этади. Чўлга айланган саванналарнинг тупроқлари қизил-қўнғир тупроқлардир. Асосий жинслар тараққий этган жойларда қора рангли тупроқлар тарқалган.
Саванналар ва тропик сийрак ўрмонларнинг барча типлари материк ер юзасининг 40% часини ишғол қилади. Африка саванналарининг катта қисми йўқ блиб кетган ўрмонлар ўрнида пайдо бўлган, деган фикр бор.
Иқлим ва тупроқ шароитларига кўра саванналар тропик деҳқончилик учун қулай. Ҳозирги вақтда саванналарнинг катта қисмлари тозаланган ва ҳайдаб экин экилади. Бу зонада пахта, ерёнғоқ, маккажўхори, тамаки, жўхори, шоли энг кўп экилади.
Саванналар чала чўллар билан чегарадош. Чала чўллар шимолий яримшарда камбар зона ҳосил қилса ҳам, анча яққол сезилиб туради. Жанубий Африкада эса материкнинг ички қисмларида кичикроқ районларни ишғол қилган. Чала чўлларда қуруқ давр деярли бутун йил бўйи давом этади. ёғин миқдори 250 - 300 мм дан ошмайди. Ўсимликлар ва тупроқларда ксерофил хусусият яққол сезилиб туради.
Шимолий ва жанубий яримшарларда чала чўлларнинг ўсмликлари турларининг таркибига кўра
фарқ қилади. Шимолий яримшарда ер юзаси сертикан буталар ва пастак дарахтлар, аксари кул ранг- яшил майда баргли акациялар ва юлғунлардан иборат сийрак чакалакзорлар билан қопланган. Булар орасида чим ҳосил қиладиган кўп йиллик дағал ўтлар ўсади. Булар бута бошоқли чала чўллардир.
Жанубий Африкада чала чўллар учун суккулент ўсимликлар: алоэ, иҳрож, тарвузнинг (Sitrullis vulgaris) бир неча турлари характерлидир. Бу ўсимликлар серсув бўлганидан маҳаллий аҳоли ва моллар учун кўпинча сув ўрнини босади. Шунингдек, ёстиқсимон сертикан ўсимликлар, илдизлари ёки илдизмевалари бақувват турли ўтлар ҳам кенг тарқалган. Бу ўсимликлар қисқа вақтли серёмғир даврда ранг-баранг чиройли (gulsapsar nilufar, amarillis) гуллайди. Шимолдаги каби бу ерда ҳам бошоқли-бутали чала чўлли жойлар учрайди.
Чала чўллар ўрнини бора-бора чўллар олади. Чўллар материкнинг шимолида, айниқса, катта майдонни эгаллаган. Жанубий яримшарда чўллар материкнинг ғарбий чеккаси бўйлаб камбар полоса ҳосил қилган ва қисман Калахари чўличинг жанубида ҳам учрайди. Чўлларнинг тупроқлари қадимги скелетли тошлоқ тупроқлар бўлиб, баъзан бу структурасиз кўчма қумлардан иборат. Катта майдонларда шўрланган тупроқлар учрайди.
Шимолий яримшарнинг чўлларидаги ўсимликлар кўпинча Осиё чўлларининг ўсимликларига ўхшаб кетади. Ёмғирдан сўнг эфемер ўсимликлар пайдо бўлади, булар қисқа вақт ичида ўсиб, гуллайди, мева қилади ва яна умри тугайди, осойишта даврга ўтади. Бундай давр кенинги ёғингарчилик давригача бир неча йил давом этиши мумкин.
Қумли ерларда янтоқ (Алҳаги маурорум), ретам (Ретам ретам) каби кўп йиллик сертикан буталар учрайди. Тошлоқ чўлларда тошларнинг юзасини ёппасига лишайниклар қоплаб ётади. Шўр босган ерларда шувоқ ва шўралар учрайди. Африканинг шимолидаги чўлларда Арабистондаги каби воҳалар кўп. Воҳаларнинг асосий ўсимлиги хурмо (Пҳоених даcтилифера).
Африканинг жануби-ғарбидаги чўллар учун кўпгина эндемик ўсимликлар характерлидир. Булар ораснда вельвичия (Тимбоа Баинесии) айниқса ажойиб ўсимликдир. Бу ўсимликнинг пояси қисқа ва йўғон бўлиб, иккита қалин сербар барги ер бағирлаб 3 метргача чўзилиб кетади.
Африкада чала чўллар ва чўллар ҳеч бир жойда Ҳинд океани соҳилигача етиб бормайди. Материкнинг шарқин қисмлари анча сернам бўлганидан экватордан жанубда шимолий яримшардаги худди шу кенгликларда жойлашган районларга нисбатан Жанубий Африканинг шарқий қисми саванналар ва барг тўкадиган ўрмомлар билан қопланган.
Материкнинг шимоли-ғарби ва жануби-ғарбида соҳилларда ва тоғ ёвбағирларининг қуйи қисмларида доимий яшил дағал баргли бутазорлар тагида субтропик жигар ранг тупроқлар тарқалган. Тоғ ёнбағирларинниг юқори қисмларида кенг баргли ўрмонлар тоғ ўрмон қўнғир тупроқларида ўсади.
Африканинг шимоли-ғарбий чеккасидаги флора таркибида Жанубий Европанинг яқинлиги сезилиб туради. Материкнинг Кап области жойлашган жануби-ғарбий қисми Африканинг қолган қисмидаги ўсимлик турларининг бойлиги билан фарқ қилади. Таркиби жиҳатидан Жанубий Европа ёки Шимолий Африка маквис ўсимликларига ўхшаб кетадиган бутазорлар, протей, верескагуллилар оилаларига кирадиган эндемик туркум ва турлардан иборат. Бундай ўсимликлар кўпинча сертук бўлади (масалан, кумуш дарахт) ва баргп кул ранг ёки ҳаво ранг бўлиб товланади. Ўтлар орасида нилуфарлар, гулсапсарлар, амариллислар оилаларига кирадиган пиёзбошлилар ёки илдизмевали ўсимликлар айниқса кўп учрайди.
Африканинг чекка жануби-шарқидаги субтропик иқлимли, лекин намгарчилик бир текисда тарқалган қисмида табиий субтропик ўсимликлардан қизил тупроқларда ўсадиган темир дарахтп (Олеа cаурифолиа), сариқ дарахт (Подаcарпус Тҳутибергии), ингичка баргли кап дарахти, дарахтсимон папаротниклар, улкан ўтлар (масалан, стерлициялар) дан иборат доимий яшил ўрмонлар асосий ўрин тутади. Қирғоқдан узоқда бўлган ва шунинг учун ҳам анча қурғоқчил ясси тоғларда қизғиш-қора тупроқларда субтропик даштларнинг ўт-бошоқли ўсимликлари асосий ўрин тутади, вулкан жинслари тарқалган асосий районларда қора рангли тупроқлар учрайди.
Кап флораси дунёга чиройли гуллайдиган кўплаб манзарали ўсимликларни берган, озиқ-овқат учун ишлатиладиган ўсимликларни эса Африканинг жанубий қисмига Европадан келтирилган. Ўрта денгизнинг Европа соҳили учун типик бўлган цитруслар, ток, буғдой ва бошқа бошоқлилар ана шулар жумласидандир.
Мадагаскар ороли флораси жиҳатидан Африкадан фарқ қилади, чунки бу орол материкдан
аллақачонлар ажралган. Мадагаскар ороли флора таркибига кўра Африка билан Осиё ўртасида оралиқ мавқеини эгаллайди ва эндемик турларга жуда бой (тахминан 75%). Шимоли-шарқдан жануби-ғарбга томон ёғин камая борган сари Мадагаскарнинг ўсимликлари ҳам ўзгара борадм: шарқий соҳилда ва тоғларнинг шарқий ёнбағирларида серпам тропик ўрмонлар асосий ўрин тутади. Ғарбга томон бу ўрмонлар ўрнини саванна ва сийрак ўрмонлар олади, жануби-ғарбдаги платода эса қурғоқчил бута дашт ўсимликлари ўсади.



Download 0.93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling