Кенинги иккинчи
Download 0.93 Mb.
|
Извлеченные страницы из Т.В. Материклар табиий географияси
ТАБИАТНИНГ ТАРКИБ ТОПИШИДАГИ АСОСИЙ БОСҚИЧЛАР
Африканинг шимоли-ғарбий ва жанубий тоғли чекка қисмларини истисно қилганда, материкнинг деярли бутун территорияси ягона платформадан Гондвана қадимги материги (суперплатформаси) таркибига кирган Африка платформасидан иборатдир. Гондвана бутун архей ва протерозой эралари давомида таркиб топган. Палеозой эрасининг бошларига келганда, Байкал тектоник эпохаси тугагандан сўнг, Гондвана Ер шаридаги энг катта яхлит қуруқлик бўлиб қолган. Африка платформасининг бундан кенинги тараққиёти Гондвананинг парчаланиб ке-тиши ва дастлаб яхлит Африка-Арабистон платформасининг ажралиб чиқиши, сўнгра унинг Африка платформаси ва Арабистон платформасига ажралиб кетиши билан боғлиқдир. Уша даврлардаёқ Африка платформасининг ҳозирги шимолий чегараси Тетис океанининг геосинклинал зонаси билан белгиланган. Палеозой эрасининг охирларида Гондвана парчалана бошлаган ва ҳозирги материкларнинг қиёфалари таркиб топа бошлаган. Лекин ўшанга қадароқ платформанинг асосий структура элементлари (массивлар ва синеклизалар) аниқ кўрина бошлаган ва Африка-Арабистон платформасининг шимолий ва жанубий қисмлари тараққиётида тафовутлар вуж)дга кела бошлаган. Унинг кичикроқ шимолий қисми палеозой эрасининг бошларидан асосан денгиз чўкиндилари, мезозой эрасида эса қуруқлик чўкиндилари тўпланадиган ўлка ҳисобланган (Саҳрои Кабир плитаси). Каттароқ жанубий ва шарқий қисми бутун постротерезой тарихи давомида аксари кўтарила бошлаган. Бу қисмлар орасидаги чегарани турли авторлар турли жойлардан ўтказадилар. Бу чегара тахминан Камерун билан Қизил денгизнинг шимолий қисми орасидан ўтади. Африканинг шимолий қисмида палеозой эрасининг биринчи ярмида денгиз айниқса катта майдонни эгаллаган. Карбон даврининг ўрталаридан бошлаб денгиз чекина бошлайди ва арид шаррит бошланиб, қизил рангдаги чўкиндилар тўплана боради. Карбон даврида Ўрта денгиз геосинклинал областида тоғ пайдо бўла бошлаган. Саҳрои Кабир синеклизаларининг чўкинди қатламлари бурмалана бошлайди. Африканинг жанубий қисмида бу даврда кўтарилма ҳаракат устун турган. Кап зонасидагина чўкиш ва чўкинди жинслар тўпланиши рўй берган ва қалин Кап континентал формацияси таркиб топган. Палеозой охирларида бутун платформа бошдан-оёқ кўтарила борган ва музликлар пайдо бўлган. Музлик ва музлик сувлари ётқизиқлари қалинлиги баъзи жойларда 300 м гача етадиган Двейк сериясини ҳосил қилган. Бундай жинслар континентнинг жанубий ярмидаги букилмаларникарру, Калахари ва Конго ботиқларини тўлдирган. Бу жинслар устига қалин карру континентал формациялари тўплана борган. Асосий музлик марказлари қадимги массивларда Конго синеклизасидан шарқда, шунингдек Нубия-Арабистон қалқонида бўлган. Карру формацияси бутун триас даври давомида вужудга келган. Айни вақтда жанубда Кап формацияси жинслари бурмаланган ва кўтарилган ҳамда Кап тоғ системаси пайдо бўлган. Юқори триас ва юра бошларида тектоник ҳаракат кучайган. Бу заракат Африка жанубида, шарқида ва шимоли-ғарбида кучли вулканизм билан тугаган. Юра даври давомида ва бўр даврининг бошларида Африканинг катта қисми кўтарилган. Ботиқларда континентал ётқизиқлар тўпланган ва гранитлар ҳамда карбонатитлар ер пўстига кириб келиб, кимберлит трубаларини вужудга келтирган. Африканинг ҳозирги контурлари (шакли) худди ана шу даврда вужудга келган. Бу эса, дастлаб, Ҳинд океани областида, сўнгра Атлантика океани областида ер пўстининг чўкиши ва ёрилиши (разлом) ҳамда у океан атрофидаги букилмаларнинг вужудга келиши билан боғлиқ эди. Шимолда Тетис океани оралиғида цлатформа атрофидаги (перикратон) букилма вужудга келган. Бўр даврининг иккинчи ярмида ва эоценда Саҳрои Кабир плитасида яна трансгрессиялар бўлган, оқибатда Ўрта денгиз Гвинея қўлтиғи билан қўшилган. Денгиз, шунингдек, Нубия-Арабистон қўлтиғининг чеккаларигача етиб борган ҳамда материкда ва Мадагаскар оролида Ҳинд океани соҳилининг кенг полосасини ишғол қилган. Бу даврдаги денгиз ҳосилалари орасида карбонатли терриген чўкиндилар кўпчиликни ташкил қилган. Материкнинг ички районларида бўр даври охирида кўтарилишлар рўй берган ва вулкан фаолияти кучайган. Бўр даврининг иккинчи ярмида ва кайнозой эраси бошларида Африка учун сернам ва иссиқ тропик иқлими характерли бўлган. Бу эса дарахтлардан иборат бой тропик флораси ҳамда умуртқали ҳайвонлардан иборат тропик фаунасининг тарқалишига имкон берган. Қуруқлик юзасида қизил рангли гидроморф нураш пўстлари пайдо бўлган. Материкнинг марказий районларидагина эмас, балки шимолий ва жанубий районларида ҳам худди шундай шароит вужудга келган. Африка билан Мадагаскар, Австралия ўртасида бўлган ва бўр давридаёқ узилиб қолган алоқалар, сўнгра Жанубий Америка билан бўлган ва кайнозой бошларига келгандагина узил-кесил узилган алоқалар, шунингдек, Евросиё билан деярли бутун кайнозой давомида Арабистон орқали бўлиб турган алоқалар материк органик дунёси турларининг таркиб топишига таъсир кўрсатган. Лекин, бошқа қуруқлик участкаларининг таъсири флоранинг таркиб топишига айниқса кучли таъсир кўрсатган. Африка фаунаси палеогендан то ҳозирги давргача кўп жиҳатдан ўзига хосдир. Эоцен охирида ва олигоцен бошларида деярли бутун Африкада айниқса унинг жанубий ва шарқий қисмларида тектоник ҳаракат кучли бўлган. Буни материк тараққиёти босқичидаги ҳозирги табиий шароитнинг вужудга келишида энг муҳим ва сўнгги даврнинг бошланиши дейиш мумкин. Интенсив кўтарилишлар, вулканизм, эоцен охири ва олигоцен бошларида раз-ломларнинг пайдо бўлиши бу материк учун неотектоник босқичнинг бошланиши ҳисобланиши мумкин. Айни вақтда шу билан биргаликда тропикдан ташқари районларда иқлим аста-секин қуруқлаша борган, тропик органик дунё экваторга чекина бошлаган, гидрофитлар камайиб, қуруқликни яхши кўрадиган ўсимликлар ва ҳайвонлар кўпая бошлаган. Қизил рангли гидроморф нураш пўстлари ўрнини карбонатли нураш пўстлари эгаллай бошлаган. Тектоник активлик пароксизмлари ўрнини нисбатан тинч даврлар олган. Бундай даврларда ер юзаси текисланган, ботиқларга чўкиндилар тўлган ва материк чеккаларига денгизлар босиб келган. Африка платформасида , кўтарилишлар ва тектоник активлик фазалари Ўрта денгиз геосинклинал областидаги ва Евросиёнинг бошқа қисмларидаги худди шундай фазалар билан бир вақтда рўй берган. Эфиопия, Мадагаскар, Тибести ва бошқа районлардаги кенг гумбазсимон кўтарилмалар бўйлаб ҳосил бўлган ёриқлардан базальтлар оқиб чиққан бир даврда, неотектоник фаолиятнинг бошланиш фазасидан сўнг тектоний: процесслар миоцен даврининг иккинчи ярмида намоён бўлган. Платформада тектоник активлашишнинг ана шу фазаси Альп минтқасидаги бош тоғ ҳосил қилиш процессининг бошланишига тўғри келган. Ана шу даврда Атлас тоғлари системаси пайдо бўлган ва платформага қўшилиб кетган. Ана шу фаза даврида Қизил денгиз, Сувайш ва Адан қўлтиқлари грабенлари вужудга келган, Эритрея ва Шарқий Африка ғарбий рифт зонаси пайдо блган, булар ёнида вертикалига ҳисоблаганда 2 километргача фарқ қиладиган горст полосалари кўтарилган, нордон ва ишқорли лавалар оқиб чиққан, жуда катта вулканлар вужудга келган. Ўрта плиоценда Қизил денгиз грабени узил-кесил таркиб топган ва разломлар шарқий зонаси вулудга келган. Ахаггар, Тибести, Камерун массивларида ва бошқаларда кўтарилишлар рўй берган. Тоғларнинг кўтарилиши билан бир қаторда йирик ботиқлар чуқурлашган ва ҳозирги кўллардан анча катта бўлгам кўллар пайдо бўлган. Айни вақтда Атлантика ва Тинч океанлари ботиқлари чўккан. Йирик ички ботиқларга сув тўлиши ва океан чўкиши билан бир қаторда дарё эрозияси кучайган, дарёлар ёрларни чуқур ёриб кирган ва катта шаршаралар пайдо бўлган. Айниқса қурғоқчил районларда сувнинг кўпайиши иқлимнинг умуман сер-нам бўла бориши билан боғлиқ бўлиб, Евросиёни ёппасига муз қоплаши даврининг бошланишига тўғри келади. Африка тоғларида катта музликлар пайдо бўлган, қор чизиғи эса тахминан 3000 м да бўлган. Кейинчалик антропоген даврнинг бутун биринчи ярмида Африкада нисбатан сернам даврлар билан қуруқ даврлар алмашиниб турган. Бу эса музлик даврлари ва музликлариро даврлар билай боғлиқ эди. Плейстоцен охирларида океанлар сатҳининг умуман кўтарила бориши муносабати билан дарёларнинг қуйилиш жойларини сув босади, лагуналар ва эстуарийлар пайдо бўлади. Экваториал районларнинг иқлим шароитида жиддий ўзгаришлар рўй бермади. Плейстоцен даври давомида тектоник ҳаракат ва вулканлар отилиши сусайиб қолган. Бундай жараёнлар Африка платформасининг шарқий қисмидагина ҳозиргача сақланиб қолган. Баъзи вулканларнинг отилиши ва тез-тез зилзила бўлиб туриши ана шундан дарак беради. Музлик давридан кенинги вақтларда Африка территориясида ҳозирги замон иқлим шароити таркиб топган. Лекин материкнинг шимолий ва жанубий қисмларида ўтган даврларга нисбатан иқлим-анча қуруқ. Африка фаунаси палеоген даври бошларидан эътиборан жуда ўзига хос бўлган. Евросиёда кайнозой бошларидаёқ қирилиб битган архей ҳайвонлари шу қитъа фаунаси таркибида учрайди. Палеогеннинг биринчи ярмида Африка фаунаси приматлар отряди вакиллари билан бойиди. Бу ҳайвонлар орасида олигоцен даврида ингичка бурунли маймунлар, шундан кейин эса одамсимон маймунлар ажралиб турган. Бу маймунлар миоцен даврида материк бўйлаб кенг тарқалган. Одамсимон маймунларнинг кенинги эволюцияси гоминидларнинг пайдо бўлишига олиб келган. Бу маймунлар инсон билан бир биологик оилани ташкил этади. Инсон тараққиётининг биринчи босқичидан иборат бўлган гоминидларнинг қолдиқлари Жанубий ва Шарқий Африканинг континентал ва вулканоген жинслари орасида кенг учрайди. Кўпгина тадқиқотчиларнинг фикрларига кўра, қадимги одамнинг пайдо бўлиши Шарқий Африка билан боғлиқдир. Бу одамларнинг қолдиқлари 2-2,5 млн. йилга тенг. Африкадаги бошқа районларнинг тўртламчи давр ётқизиқлари орасида инсон аждодларининг кенинги даврлардаги қолдиқлари ҳам учрайди. Ана шу фактларга асосланиб, кўпгина тадқиқотчилар инсон дастлаб Африкада пайдо бўлган бўлиши мумкин деб ҳисоблайдилар. Download 0.93 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling