Кенинги иккинчи


Download 0.93 Mb.
bet9/18
Sana05.11.2023
Hajmi0.93 Mb.
#1748995
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   18
Bog'liq
Извлеченные страницы из Т.В. Материклар табиий географияси

Атлас ўлкаси
Атлас ўлкаси табиати хусусиятларида Ўрта денгизбўйининг субтропикларидан Саҳрои Кабирнинг тропик чўл ландшафтла- рига ўтиш характери сезилиб туради. Африканинг шимоли- ғарбий соҳили кўп жиҳатдан Испаниянинг жанубий соҳилини эслатади, ўлканинг ички қисмлари эса ўз табиатига кўра Саҳрои Кабирнинг чекка шимолига ўхшаб кетади.
Шимол ва шарқда ўлкани Ўрта денгиз, ғарбда Атлантика океани ўраб туради. Жанубда унинг Саҳрои Кабир билан чегараси ҳамма жойда ҳам аниқ сезилмайди. Умуман олганда бу чегара Атлас тоғ тизмаларининг жанубий этагига тўғри келади. Лекин баъзи бир жойларда Саҳрои Кабирга хос ландшафтлар тоғлар оралиғидаги пастликлар бўйлаб шимолга, шу ўлка ичига кириб келган.
Атлас ва Атлас тоғлари деган номлар Европада қабул қилинган. Лекин бу тушунчаларни маҳаллий аҳоли билмайди. Умуман олганда бутун тоғ системасини маҳаллий аҳоли ягона бир ном билан атамайди. Айрим тоғ тизмалари ва платоларнинг ўз номлари бор.
Ўрта денгиз соҳили бўйлаб қирғоқ шаклига қараб баландлиги 2000 - 2500 м бўлган ёш бурмали тоғлар кўтарилган. Бу тизмалар Жанубий Испания ва Сицилия тоғларининг бевосита давомидир. Ғарбдаги Риф Атласи ёки Арриф ва шарқдаги Телл-Атлас тоғлари ана шулардир. Ўлканинг Ўрта денгиз соҳили парчаланиб кет.ган. Бунда тоғлар денгизга тик тушган ва кемачилик учун қулай бухталар ҳосил қилган ёки денгизнинг қирғоқ бўйидаги камбар текислиги билан ажралган.
Ўлканинг жанубида Атлантика океанидан шимоли-шарққа томон Баланд Атлас тизмаси чўзилган. Бу тизманинг анча қисми герцин циклида таркиб топган. Тубкал массивида баландлиги 4 165 м чўққи бор. Бу эса бутун ўлканинг энг баланд нуқтасидир. Саҳрои Кабир атласи Баланд Атласнинг шимоли-шарқдагй давомидир. Баланд Атласдан бир оз жануброқда Антиатлас тизмаси жойлашган. Бу тизма платформанинг кайнозой эрасида кўтарилиб қолган чекка қисмидир.
Тоғ тизмаларининг иккита зонаси орасида тоғлар орасидаги букилмаларга тўғри келадиган ички текисликлар ва баланд.платолар (месеталар) полосаси жойлашган. Платолар Атлантика бўйи чекка пасттекислигидан зинапоясимон кўтарила бориб, шимоли-шарққа Ўрта денгиз соҳилигача давом этади.
Бутун тоғли ўлка, жумладан, шимолдаги ёш янги пайдо бўлган тизмалар неоген охирида кучли вертикал ҳаракатларга учраган. Ана шу ҳаракат оқибатида унинг ҳозирги қиёфаси ҳосил бўлган ва Жанубий Европа тоғларидан ажралган. Ана шу вертикал ҳаракатлар натижасида айрим тоғ тизмалари кўтарилтан ва вулканлар отилган. Кўпгина баланд тоғ тепалари, жумладан Тубкал чўққиси сўнган вулканлардир. Тез-тез зилзила бўлиб туриши тектоник активликнинг сўнмаганлигидан далолат беради.
Ҳозирги замон рельеф хусусиятлари, кўп жиҳатдан, Атлас ўлкасининг катта қисмида ҳукмрон бўлган қуруқ ва кескин континентал иқлим оқибатидир. Кучли нураш процесслари оқибатида тоғлар емирилган ва тоғ этакларида ҳамда ички платоларда кўп миқдорда нураш жинслари тўпланган. Ана шу қалин жинслар орасида яланғоч тик ёнбағирли ва ўткир чўққили баланд тизмалар кўтарилган. Иккинчи томондан, рельеф эрозия натижасида жуда парчаланиб кетган. Тоғ тизмаларини чуқур даралар кесиб ўтган. Ички платоларда сув доимий оқмайдиган ўзанлар кўп. Бу эса ҳозирги шароит оқибати бўлмасдан, иқлими анча нам бўлган қадимги замонлардан қолган меросдир.
Атлантика океани ва Ўрта денгиз соҳили учун ёзи қуруқ ва .иссиқ, қиши юмшоқ ва сернам иқлим характерлидир. Атлантика океанидан келадиган ғарбий шамоллар бу эпра анчагина ёғин олиб келади ва тоғларнинг ғарбий ва шимолий ёнбағирларида ҳамда соҳилда қолдиради. Ғарбда 800 мм дан кўпроқ ёмғир ёғади. Шарққа қараб ёғин мицдори кескин камая боради. Соҳил текислигида, Габес қўлтиғи яқинида атиги 200-300 мм ёғик ёғади. Қишки ойларнинг ўртача температураси Жанубий Европадагига нисбатан юқори бўлиб, +12-15°С га етади. Соҳилга қор жуда кам ёғади ва тёзда эриб кетади.
ёз температураси ғарбдан шарққа +24° дан +27° гача кўтарила боради. ёз ойларида ва оралиқ мавсумларда шимолий соҳилда торлардан сирокко шамоли (фён шамолига ўхшаш) эсиб туради. Ана шу шамол эсганда температура кўтарилиб, + 35-40°С га етади.
Баланд платолар ва берк водийлар иқлими, шунингдек, тоғ тизмаларининг ичкарисидаги ёнбағирларнинг иқлими кескин континентал, қуруқ ва баланд жойларда анча қаттиқдир. Атлас ўлкасининг ана шу қисмларини қуёш қаттиқ қизитадиган совуқ ўлка деб атайдилар. Тоғ тизмалари нам ҳаво массаларининг ички районларига кириб келишига йўл қўймайди ва у ерларда 500 мм дан кам ёғин ёғади. Ҳамма жойда ёғиннинг кўпчилиги қишда ёғади. Қиш анча совуқ (-10-17°С гача совуқлар бўлади), кўпинча қор қатлами ҳосил бўлиб, тоғларда қорнинг қалинлиги 2 м га етади. Баъзан одатдагидан олдин қор ёғиб, тоғлардаги чорва молларини ҳалок қилади. Ёзда платолар юзаси ва ички водийлар кучли қизийди ва кундузи температура +26- 28°С бўлади. Максимум температура эса +50°С га етади. Кечаси одатда салқин бўлиб, тез-тез қора совуқлар туради. Деярли бутун ўлка территориясида суғориб деҳқончилик қилинади.
Бевосита Атлантика океанига ёндош бўлган районларда доимий оқар сувлар бор. Шимолий ёнбағирлардан Ўрта денгизга қисқа дарёлар оқиб тушади. Ички районлардаги қуруқ ўзанларда бирдан ёққан ёмғирдан сўнг сув пайдо бўлади. Кўпгина ўзанлар шоттлар деб аталадиган оқмас кўлларга томон қия бўлади. Бундай кўллар йилнинг анча қисмида қуруқ бўлиб, тузқатқалоғи билан қопланган. Тоғлардаги қорлар эришидан пайдо бўлган баҳорги сувлар сой-жилғаларга сув беришда ва далаларни суғоришда катта аҳамиятга эга. Лекин бундай сувлар тёзда тугаб қолади ва деярли бутун ёз бўйи шоттлар ҳамда дарё ўзанлари қуруқ бўлади.
Ўсимлик ва тупроқ қопламида, иқлимдаги каби, соҳил билан ички районлар орасида тафовутлар бор.
Соҳилда ва ёнбағирларнинг қуйи қисмларида жигар ранг тупроқлар тарқалган. Бундай ерларда маквис типидаги доимий яшил чакалакзорлар, пакана пальма чакалаклари, доимий яшил пўкак дуби (Қуерcус субер) дан иборат ўрмонлар, юқорироқда эса улкан атлас кедри (Cедрус атлантиcа) ва тис (Тахус баccата) дарахтларидан иборат игнабаргли ўрмонлар учрайди. 1500 м дан юқорида Ўрта Европада ўсадиган кенг баргли дарахтлардан иборат барг ташловчи ўрмонлар пайдо бўлади. Ўрмоннинг юқори чегараси 3000 м баландликда. Соҳилда табиий ўсимликлар кўплаб кесиб ташланган. Иқлим шароити субтропик экинларнинг тарқалишига қулай. Ўрта денгиз ва Атлантика океани соҳилидаги суғориладиган ерларда цитрусзорлар, зайтунзорлар, ғалла экинлари катта майдонларни эгаллаган. Лой томли араб қишлоқлари атрофларида шафтоли, ўрик, анор боғларини кўриш мумкин. Нам шамолларга рўпара бўлган ва терраса қилинган тоғ ёнбағирларида узумлар етиштирилади. Эвкалипт, атлас кедри ва хурмо дарахтларининг (Пҳоених cанариенсис) кўчатлари экилган.
Кам унум ва кўпинча шўрланган бўз тупроқли ички платолар ва водийлар қуруқ даштлар ва чала чўллардан иборатдир. Бундай ерларда ёстиқсимон сертикон сийрак бутачалар, паст бўйли ююба дарахти (Зирйпҳус жужуба), акация ва ёввойи писта, шувоқ, баланд бўйли дағал альфа (Стипа тенаcиссима) ўтлари характерлидир. Бу ўт аъло сифатли қоғоз тайёрлаш учун хом ашёдир. Маҳаллий аҳоли ёввойи альфа ўтини йиғиб оладилар ва баъзи бир жойларда уни атайлаб экадилар. Ички
районларда аҳолининг катта қисми чорвачилик билан шуғулланади ва ярим кўчманчи ҳаёт кечиради. Тоғлар орасидаги қуруқ яйловларда сийрак ўтлар билан кун кўрадиган туялар ва қўйлар бо-қилади.
Тоғларда 3000 м дан юқорида унда-бунда альп ўтлоқлари учрайди. Бу ўтлоқлар ўз таркибига кўра Европадаги тоғ ўтлоқ-
ларидан анча кейинда туради. Энг баланд тизмаларнинг чўққилари ўсимликсиз бўлиб, йилнинг кўп қисмида қор билан қопланиб ётади. Тоғларнинг жанубий этакларида чинакам чўл учрайди. Бундай ерларда хурмо (Пҳоених даcтйлифера) етиштириладиган воҳалар учраб қолади.
Атлас ўлкасининг ҳайвонот дунёсида Африка ва Жанубни Европа турлари учрайди. Ҳайвонот таркибида кемирувчилар (қуёнлар, қўшоёқлар) жуда кўп. Кемирувчилар билан туёқлилар орасидаги ўтхўр ҳайвондаман учрайди. Катталиги қуёнча келадиган қўпол бу ҳайвон тоғларда галагала бўлиб яшаиди, унинг гўштини ейишади. йиртқичлардан чиябўрилар, виверралар, ёввойи мушуклар ва сиртлонлар ҳамма жойда учрайди. Илгарилари жанубдан бу ерга арслонлар кириб келарди. Қояларда Испаниянинг жанубида ҳам-учрайдиган думсиз макак маймуни яшайди. Қалтакесаклар, илонлар, турли ҳашаротлар кўп. Қишлоқ хўжалиги баъзи йиллари чигирткадан зарар куради.



Download 0.93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling