Кенинги иккинчи


Download 0.93 Mb.
bet18/18
Sana05.11.2023
Hajmi0.93 Mb.
#1748995
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18
Bog'liq
Извлеченные страницы из Т.В. Материклар табиий географияси

Мадагаскар ороли
Мадагаскар Африка қирғоқлари яқинидаги ягона йирик орол бўлиб, Ер шаридаги энг йирик ороллардан биридир. Майдони 590 минг (587 041) км2. Мадагаскардан шимол ва шарқда кўпдан-кўп майда ороллар (Комор, Маскарен ороллари ва бошқалар) бор.
Мадагаскар жанубий яримшардаги материклар билан биргаликда қадимги Гондвана материги таркибига кирган. Ҳозир эса Африка платформасининг бир қисми бўлиб, материкдан мезозой эрасида бўлиниб қолган. Шунинг учун ҳам оролнинг структураси, рельефи ва иқлим шароити кўп жиҳатдан материкнинг қўшни қисмларига ўхшайди. Ҳолбуки, органик дунёси оролнинг материкдан ажралиб кетганига узоқ давр бўлганлиги сабабли ўзига хосдир.
Оролнинг қиёфаси содда. Айниқса шарқда қирғоқ чизиғи кам парчаланган. Ғарб ва шимоли- ғарбий соҳилда кема қатнови учун қулай бухталар кўп. Лекин бухталарга кираверишда маржон рифлари учрайди.
Мадагаскар рельефи ассиметрик. Шарқда баланд катта Марказий плато шимолдан жанубга чўзилган. Бу плато ғарбга кенг ётиқ зиналар ҳосил қилиб пасайиб боради ва пасттекисликдан иборат шарқий соҳилнинг камбар платосига сброслар чизиғи бўйлаб тик жарликлар ҳосил қилиб тушади. Марказий плато криеталли жинсларгнейслар, гранитлар ва сланецлардан таркиб топган. Плато юзаси баландлиги 1700-2000 м бўлган қадимги пенеплен бўлиб, унда айрим қолдиқ қирлар ва лавалар билан қопланган вулкан чўққилари учрайди; улардан энг баланди-Царатанана (2880 м) оролнинг шимолидадир. Мадагаскарда вулкан фаолияти ҳозиргача сўнган эмас.
Қирғоқ яқинидаги майда оролларнинг кўпчилиги сўнган вулканлардан иборат. Комор ороллари группасида отилиб турадиган Қартала вулкани бор.
Марказий платода қисман кўл ва ботқоқликлар билан банд депрессиялар кўп. Уларнинг баъзи бирларида аҳоли зич яшайди. Унумдор аллювиал тупроқли ерларда шоли ва бошқа экинлар экилади. Малагаси республикасининг пойтахти Тананариве депрессияда жойлашган.
Ғарбда плато Мозамбик бўғози соҳилидаги сертепа кенг пасттекисликка томон аста-секин пасая боради. Бу ер бўр ва кайнозой денгиз ётқизиқларидан таркиб топган бўлиб, тузилиши Африканинг Мозамбик пасттекислигига ўхшайди. Соҳилни қоплаб ётгантўртламчи давр қумлари баланд дюна қаторлари ҳосил қилган. Энг йирик дарёларнинг дельталаридагина қум тепалари учрамайди.
Мадагаскарда фойдали қазилчмалардан кристалли сланец орасида учрайдиган графит конлари айниқса машҳурдир. Худди ана шу жинслар орасида олтиннинг катта запаслари топилган. Ннкель, мис, қўрғошин, радиактив металлар ва хилма-хил жавохирлар гранитлар орасида учрайди. Баъзи бир жойларда кристалли жинсларнинг латерит нураш пўсти орасида боксит ва хилма-хил темир бирикмалари учрайди.
Мадагаскар иқлими тропик иқлим бўлиб, пасттекисликларда йил бўйи иссиқ бўлса, баланд платоларда мўътадил. Оролнинг катта қисмига ёғиннинг асосий қисмини Ҳинд океанидан эсадиган жануби-шарқий пассатлар ва шимоли-шарқий муссоклар олиб келади. Шарқий соҳилда ва платоларнинг океанга қараган ёнбағирларида ёмғир йил бўйи бир текисда ёғади ва йиллик ёғин миқдори 3 000 мм га етади. Шу билан биргаликда ҳаво иссиқ бўлиб, ойлик-ўртача темперагура +20° дан +27° га етади. Платоларда ёғин бир оз камроқ ёғади, шунда ҳам ёғин миқдори 1 500 мм дан кам эмас. Температура эса юқорига кўтарилган сари пасаяди. Тананариведа 1 400 м баландликда ян- варнинг ўртача температураси +20° дан сал ласт, июлнинг ўртача температураси +12, +13°. Қишда баъзан қора совуқлар ҳам бўлади. Ана шундай иқлим шароити шарқий соҳилнинг тинкани қуритадиган, сернам, иссиқ ҳавосига нисбатан яхшидир.
Оролнинг шарқий қисмида намлик ортиқча бўлса, ғарбий ва хусусан жануби-ғарбий қисмида намлик етишмайди. Платонинг ғарбий ёнбағирларида қуруқ давр узоқ давом этади ва ёғин миқдори 500 - 1000 мм бўлади; сернам ҳаво оқимлари кириб кела олмайдиган чекка жанубиғарбда йилига 400
мм дан кам ёғин ёғади ва энг иссиқ ойнинг ўртача температураси +33° га етади.
Мадагаскарнинг энг йирик дарёлари Марказий платодан бошланиб, Мозамбик бўғозига қуйилади. Дарёлар текисликда сокин оқса, платонинг ғарбга томон пасайиб борадиган жарликларини кесиб ўтадиган жойларда остоналар ҳосил бўлган. Режимнинг бир текисда эмаслиги кемачиликка ҳалақит беради, чунки баъзи бир дарёлар қурғоқчил даврда бутунлай қуриб цолади. Ана шунинг учун ҳам энг йирик дарёлардан ҳам (Онилахи ва бошқалар) маҳаллий кемачиликдагана фойдаланилади. Марказий платонинг шарқий ёнбағридан қисқа серсув ва серостона дарёлар кесиб оқиб тушади. Шарқий ясси соҳилда каналлар билан бир-бирига қўшилган лагуналар системасидан ксмачиликда фойдаланилади. Мадагаскар оролининг органик дунёсида Африка элементлари билан биргаликда Жанубий Осиё элементлари ва маҳаллий элементлар, яъни орол қуруқликнинг бошқа қисмларидан ажралиб қолганидан кейин таркиб топган элементлар учрайди. Мадагаскар оролининг флораси ҳам, фаунари ҳам ён-веридаги материклардагига нисбатан қашшоқроқ, бу эса оролнинг бўлиниб кетганига узоқ давр бўлганлигини кўрсатади. Мадагаскарнинг ўзига хослиги шу даражадаки, биогеографлар уни махсус кенжа область деб ажратадилар. Баъзи, зоологлар ҳатто Мадагаскар зоогеографик области деб ажратадилар.
Орол флораси эндемикларнинг кўплиги билан фарқ қилади (тахминаи 3 000 ўсимлик тури эндемикдир). Иккинчи томондан, унда Африка, Осиё ва Жанубий Америка билан умумий бўлган баъзи бир элементлар учрайди. Масалан, сайёҳлар дарахти-равенал (Равенала) турлари фақат Жанубий Америка билан Мадагаскар оролида учрайди. Мадагаскар ороли ўсимликлари Франциянинг колонизацияси даврида жуда ўзгариб кетди. XVI асргача оролнинг шарқи сернам доимий яшил ўрмонлар билан, ғарби эса барг тўкадиган қуруқ ўрмонлар ва унда-бунда учрайдиган саванналар билан деярли ёппасига қопланиб ётарди. Эндиликда эса орол майдонининг кўп деганда 13 % қисми ўрмон билан банд. Асосий ўрмон массивлари шарқда, соҳилдаги ботқоқ босган ясси пасттекисликда ва баланд платоларнинг зинасимон ёнбағирларидадир. Соҳилни мангра чакалакзорлари ўраб олган. Темир дарахти, қора дарахт, палисандр дарахти ва қизил дарахт, каучуклилар ҳамда бошқа қимматли дарахтлар учрайдиган ибтидоий ўрмонлар кичик-кичик жойлардагина қолган. Соҳилда эса ўрмонлар деярли ҳамма жойда кесиб юборилган ёки ёндирилган ва улар ўрнида шолипоялар, кофе дарахти, какао, ваниль ва бошқа тропик ўсимлик плантациялари пайдо бўлган. Ташландиқ ерларда асосан бамбукдан иборат сийрак ўрмон ёки бўлиқ ўтли саваниа пайдо бўлган.Оролнинг паесатга тескари бўлган ички районларида қуруқликни яхши кўрадиган ўсимлик формациялари асосий ўрин тутади: Бу ерларда фақат дарё водийларидагина сернам тропик ўрмонлар учрайди. Соҳилдаги пасттекислик ва платодаги ички депрессияларда ботқоқ ўсимликлари ўсадиган жойлар учрайди; шарқдаги каби ғарбий соҳил бўйлаб мангра чакалакзорлари асосий ўрин тутади. Қолган территория йилнинг қуруқ даврида барг ташлайдиган ёруғ ўрмонлар ва қуруқ пастак ўтли саванналар билан банд. Саваннанинг бир қисми ҳайдаб юборилган ёки яйлов бўлиб хизмат қилади. Ўтлар билан қопланган майдонлар кўпинча ўрмони нобуд қилинган асосан ёндирилган жойлардир.
Мадагаскарнинг жануби - ғарбий қуруқ чеккаси типик чала чўл ландшафтига эга. Ўсимликлар ер юзасини сидирғасига қоплаб ётмайди. Ёрилиб - ёрилиб кетган қуруқ қизғиш тупроқли ерларда паст бўйли сертикан буталар ва дағал ўтлар ўсади. Алоэ ва хилма-хил пиёзбошлилар айниқса кўп. Мадагаскар фаунаси таркибига кўра Африкадан қашшоқроқ: оролда туёқлилар деярли учрамайди, йиртқичлар, чинакам маймунлар, заҳарли илонлар умуман йўқ. Бунинг ўрнига чала маймунлар ёки лемурлар (35 тури) кенг тарқалган. Ҳолбуки Ер шарининг бошқа қисмларида бу ҳайвон умуман йўқ ёки унинг бир-иккигина тури бор. Ана шу кичик ҳайвонлар оролнинг ҳамма жойида, дарахт бўлса бас, қалин тропик ўрмонларда ҳам, шарқий соҳилдаги бамбукзорларда ҳам, баланд платоларда ҳам учрайди. Лемур қўлга осон ўрганади, баъзи бир районларда уни “муқаддас ҳайвон” деб билишади ва кишилар лемурларни қўриқлайдилар ва боқадилар.
Бошқа сут эмизувчилардан оролда ибтидоий йиртқич ҳайвон-виверраларнинг вакиллари учрайди; ёввойи чўчқалар, ҳашаротхўрларнинг эндемик турлари тенреклар, кўршапала кларнинг баъзи бир турлари бор. Қушлар фаунаси айниқса бой. Қушлар орасида эндемик турлар, зотлар ва ҳатто оилалар кўпчиликни ташкил қилади. Судралиб юрувчилар хилма-хил. Булар орасида хамелеонлар, гекконлар, игуанлар, қуруқликда ва сувда яшайдиган тошбақалар бор; тимсоҳнинг икки тури учрайди.





Download 0.93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling