Кенинги иккинчи


Download 0.93 Mb.
bet16/18
Sana05.11.2023
Hajmi0.93 Mb.
#1748995
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18
Bog'liq
Извлеченные страницы из Т.В. Материклар табиий географияси

ЖАНУБИЙ АФРИКА


Материкнинг сувайирғич платоларидан жанубда, Конго ва Замбези дарёлари ҳавзалари орасида жойлашган ҳамда Атлантика ва Ҳинд океанлари билан ўралиб турган жанубий қисми рельефида ясси тоғликларнинг кўплиги, иқлимнинг анча қуруқлиги, шунингдек, тропик зонал ландшафтлар шимолдан жанубга нисбатан шарқдан ғарбга томон кўпроқ ўзгариб бориши билан ажралиб туради.
Материк жанубий қисмининг деярли ҳаммасини Жанубий Африка ясси тоғлиги табиий географик ўлкася эгаллаган. Жануби-ғарбдан унга Кап ўлкаси ёндошган. Жанубий Африка қирғоқлари яқинидаги катта Мадагаскар ороли алоҳида табиий географик ўлкани ташкил этади.


Жанубий Африка ясси тоғлиги
Жанубий Африка ясси тоғлиги токамбрий платформасида жойлашган бўлиб, унинг қадимги кристалли фундаменти горизонтал ётган континентал ётқизиқлар билан қопланган. Ясси тоғликнинг тахминан ўртасидан Жанубий тропик кесиб ўтади.
Жанубий Африка ясси тоғлиги рельефи ва структурасида ички синеклизалар ва архей- протерозой фундаментининг шу синеклизаларни ўраб турган кўтарилмалари системаси ажралиб туради.
Аллювиал ётқизиқлар билан тўлган баланд аккумулятив текисликлар синеклизаларга тўғри келади. Бу текисликлардан баъзилари ботқоқланган. Шимолда юқори Замбези котловинаси, жануброқда бу дарё ирмоғи Окованго дарёсниянг материкдаги кенг дельтаси билан банд бўлган ва даврий равишда сув босиб турадиган Макарикари котловинаси, жануброқда Калахари котловинаси билан банд.
Фундаментнинг ички қисмини ўраб турган кўтарилмалар цоколь платолар ва қирлар системасини ҳосял қилган. Булар атрофга томон кўтарила бориб, баландлиги 1200-2500 м га етади ва ундан ҳам ошади. Буларнинг рельефида текис пенеплен юзалар асосий ўрин тутади. У ерларда орол каби тоғлар чўққайиб туради. Ўлканинг.шарқи ва жаяуби айниқса сербар. Лимпопо
дарёсидан шимолда Матабеле платоси, жанубда Баланд Велд ва Юқори Карру платолари ажралиб туради. Ғарбда платолар полосаси бир оз энсиз бўла боради, у ерда Каокофелд, Дамара, Намаква ва бошқа платолар кўтарилиб туради. Шимолда платолар ҳалқаси Замбези билан Конго оралиғида сувайирғич бўлиб хизмат қиладиган қирлар билан туташади.
Ғарб ва шимоли-шарқда Жанубий Африканинг баланд платолари токамбрий кристалли жинсларидан тузилган; жануби-шарқ ва жанубда кристалли фулдамент чўккан ва пермь-триас ёшидаги қалин (қалинлиги бир неча минг метр) лагуна чўкиндилари билан қопланган. Бу қатлам карру формацияси деб аталади. Ана шу жинсларни баъзи бир жойларда палеозой охири ва мезозой бошларида лавалар ёриб чиқиб, айрим массивлар ҳосил қилган (масалан, жануби- шарқда баландлиги 3 000 м гача бўлган Баюуто массиви).
Баланд платолар ички қисмлардш чекка томонга аста-секин кўтарила бориб, шарқ, жануб ва ғарбда тик тушадиган Буюк Жарлик билан тугайди. Унинг ташқи ёнбағирлари эрозия натижасида чуқур ўйилган. Жарликнинт энг баланд қисми Дракон тоғларидир. Бу тоғларнинг Каткин-Пик чўққиси (3 657 м) Жанубий Африкадаги энг баланд чўққидир.
Замбези ва Лимпопо дарёларининг қуйи оқими оралиғида Буюк Жарлик этагида лагуна соҳилли кенг Мозамбик текислиги жойлашган. Бу текислик фақат антропоген давридагина сувдан бўшаган ва қалин чўкинди жинслар билан қопланган.
Буюк Жарлик материкнинг энг чекка жанубида давом этиб, Нювефелдберге ва Роххефелдберге тизмаларини ҳосил қилган. Ана шу тоғларнинг этагида жойлашган Катта Карру ботиғи Африка платформасидан Кап тоғ системасининг параллел тизэдаларини ажратиб туради. Жарлик шимолга бурилиб, Жанубий Африканинг бутун ғарбий чеккаси бўйлаб чўзилади ва камбаргина Атлантика бўйи текислигига тик тушади. Бу текислишинг Кунене ва Оранж дарёлари оралиғидаги қисми Намиб чўли дейилади.
Африка материгидаги энг муҳим минерал ресурсларнинг анчагина қисми Жанубий Африкададир. Карру формацияси ётқизиқларида учрайдиган тошкўмирнинг катта запасларидан Ташқарй платформанинг кристалл ва вулканик жинслари билан боғлиқ равишда пайдо бўлган фойдали қазилмалар кўп. Мис, темир, қалай, қўрғошин ва рух рудалари, бутун Жанубий Африка ясси тоғлигида учрайдиган сочилма ва ертомир олтин конлари ана шулар жумласидандир. Витватереранд кони айниқса бой. Бу конда олтин палеозойдан олдинги конгломерат қатламларида учрайди. Жанубий Африкада, шунингдек, Африка олмос конларининг катта қисми жойлашган. Бу ерда олмос туб конларда ва сочилма конларда учрайди.
Жанубий Африка ясси тоғлиги баланд температуралар ва қиёсан кам ёғин ўлкаси бўлиб, бу ерда дашт, чала чўл ва чўл ландшафтлари устун туради. Лекин баъзи бир районларда рельеф ва кўп эсадиган ҳаво оқимлари бу манзарани ўзгартирган.
Ўлканинг бутун шарқий чеккаси Ҳинд океани томонидан сернам тропик ҳаво олиб келадиган жануби-шарқий пассат таъсиридадир. Бу ҳаво илиқ Мозамбик оқими устида илийди. Ёз пайтида пассат таъсир этадиган зона анча жанубга сўрилади ва Жанубий Африканинг Ҳинд океанига қараган барча платолари ва текисликларини ўз ичига олади. Тоғларнинг шарқий ёнбағирларида ёғин айниқса кўп ёғади: қуйи Замбези ҳавзасида 1 500 мм дан кўп. Дракон тоғлари ёнбағирларида 1 000 мм дан кўп ёғин тушади. Ноябрдан апрелгача ёмғир айниқса тез-тез ва мўл ёғади. Жалубий яримшарнинг қиш ойларида ёғин миқдори кескин камаяди, чунки пассатларнинг таъсир этадиган зонаси шимолга силжийди ва Жанубий Африканинг шарқий чеккаси континент томонидан эсадиган қуруқ шамоллар таъсирида бўлади.
Ясси тоғликнинг ички қисмларида ҳам ёғиннинг кўп қисми ёзда ёғади, лекин йиллик ёғин миқдори ғарбга томон аста-секин камая боради. Пассат шамоллари чекка тоғлардан ошиб ўтгач, ички платоларда ва котловиналарда ёмғир бермайди. Замбези ва Калахари сойликларида йилига 300 мм дан кам ёғин тушади. Лекин ҳеч қачон ёғин миқдори 125 мм дан кам бўлмайди. Калахари чўлининг ғарбида Атлантика пассати билан Ҳинд пассати орасида фронт ҳосил бўлиб, ёғин миқдори 300-400 мм га етади. Атлантика океани соҳилида эса ёғин миқдори яна камаяди.
Жанубий Африканинг энг қурғоқчил қисми соҳилдаги Намиб чўлидир. Атлантика океани соҳилига Ҳинд океанидан келадиган нам ҳаво массивлари етиб бормайди. Лекин бу ерга Бенгела кучли совуқ оқими таъсирида кучаядиган Атлантика антициклонининг шарқий чеккаси доимо таъсир этиб туради. Бу таъсир Атлантика океанидан сернам ва нисбатан совуқ ҳаво олиб келадиган доимий
шамолларда ўз аксини топади. Бу ҳаво материк устида қизиб, деярли ёғин бермайди. Жанубий Африканинг ана шу қисмида деярли ёмғир ёғмайдиган чўл шароити ҳукмрон. Лекйн температура мўътадил бўлиб, йил давомида кам ўзгаради.Жанубий Африкада температура йил давомида тез-тез ва анчагина ўзгариб туради. Соҳилдаги пасттекисликларни ҳисобга олмаганда, деярли ҳамма жойда абсолют баландлик анчагина юқори бўлганидан температура мўътадил, ғарбда эса совуқ оқим таъсири ҳам сезилади. Ана шунинг учун ҳам ҳатто кучли қизиб кетадиган платолар ва котловиналарда ҳам ёз вақтида деярли ҳеч қачон температура + 40° дан юқори бўлмайди. Ясси тоғликнинг катта қисмида ёзда кундузги температура камдан-кам ҳолларда +20° дан юқори бўлади, кўпгина жойларда эса бундан ҳам анча паст келади. Оранж дарёсининг этагида энг иссиқ ойнинг ўртача температураси +15°дан юқори бўлмайди.
Ўлканинг катта қисмида ёғиннинг камлиги оқар сувлар хусусиятларида ўз аксини топган. Доимий равишда сув оқадиган дарёлар жуда кам ва фақат Замбезида кема қатнайди. Барча доимий оқар сувлар чекка платоларда, хусусан шимол ва шарқдан бошланади. Дарёларнинг режими бутунлай ёмғирларга боғлиқ. Деярли барча дарёларда шаршаралар ва остона тошли жойлар кўп.
Африканинг энг катта дарёларидан бўлган Замбезини ҳисобга олмаганда, Жанубий Африка ясси тоғлигининг энг йирик дарёлари Оранж ва Лимпопо дарёларидир. Лимпопо серсувроқ бўлиб, у Матабеле ва Баланд Велд платоларидан бошланади. Бироқ бу дарё режимининг ўзгариб туриши ва серостоналиги кема қатновига қаршилик қилади. Атлантика океанига қуйиладиган Оранж дарёси анча серсув. Унинг юқори оқими жуда сер-остона. Қуйи оқимида қурғоҳчил районлардан оқиб ўтиб, тёзда саёзлашиб қолади. Тез-тез бўлиб турадиган селлардан кёййн дарё қутуриб оқади. Оранж дарёсидан шимолда Атлантика океанига биронта ҳам дурустроқ дарё қуйилмайди. Ҳинд океанига чеккадаги тоғлардан фақат сой-жилғалар қуйилади.
Деярли бутун ички қисмдан сувлар шўр кўллар ёки ботқоқликлар билан банд сойликларга оқиб боради. Бу районда ўзанларнинг кўп қиамида доимий оқар сув бўлмайди ва баъзан эса ўзанларда йнл бўйи сув бўлмайди. Буларнинг ҳаммаси антропоген даврида иқлимнинг қуруқлашиб бораётганидан дарак беради.
Жанубий Африка ясситоғлиги майдонининг катталиги, рельеф ва ёғин миқдоридаги тафовутлар туфайли тупроқ ва ўсимлик типлари хилма-хилдир. Ўлка флораси .таркибида жанубий яримшарнинг бошқа материклардан келган элементлар билан биргаликда шимолий яримшар тропик флораси ҳамда маҳаллий Кап флораси элементлари учрайди.
Ўлканинг ёғин энг кўп тушадиган шимолий ва шарқий чеккаларида тропик ва субтропик ўрмон ўсимликлари асосий ўрин тутади. Ўрмонлар кўпинча парк шаклида учрайди. Ўтлоқ қизилқўнғир тупроқли ерлардаги лианали ва пальмали сернам тропик ўрмонлар дарё бўйларида, тоғ массивларининг шарқий чеккаларида галлерияли ўрмонлар шаклида учрайди. Шимол ва шарқдаги текислик ва баланд платоларда жигар ранг-қизил тропик тупроқли ерларда шамшод, қизил бук, қора қайин ва карам пальмасидан иборат сийрак ўрмонлар кўпчиликни ташкил қилади. Баъзи жойларда шимолий яримшардаги каби ўрмонлар орасида қалин ўтли саванналар учрайди. Саванналарда улкан баобаб, акация ва пальмалар ўтлар орасида чўққайиб туради. 1 000 м дан баланд жойларда ўрмонлар тиканли буталардан иборат чакалаклар ва баланд бошоқлилар ўсадиган ерлар билан алмашинади. Ундан ҳам баландда типик Альп ўтлоқлари тарқалган. Ўсимликларнинг ана шу шаклда алмашиниб бориши Дракон тоғлари ёнбағирларида айниқса яққол ифодаланган.
Ясси тоғликнинг катта қисми ксерофил ўсимликлар билан қопланган. Ички районларда катта майдонлар бутазорлар ва қуруқ даштлар билан банд. Бу ердаги манзара сернам даврда кескин ўзгаради.
Шарқий платоларнинг ичкари қисмга қарағай қия ёнбағирларида ёғин анча кўп ёғади. У ерларда баланд бўйли, қални ўтли ўтлоқлар асосий ўрин тутади. Жанубий Африкада шундай ландшафт вельд деб аталади. Вельдларнинг ям-яшил ўтлари қишда ҳам, ёзда ҳам чорва учун ажойиб озиқ ҳисобланади. Вельдларнинг тупроқлари деҳқончилик учун қулай, каттагина майдонларга маккажўхори экилади.
Ғарбга томон ёғин миқдори камая боради ва ўсимликлар тобора ксерофил шакл ола боради. Ўсимликлар қисқа вақт давом этадиган ёмғирлар давридагина кўкариб гуллайдиган турли пиёз бошлилардан, пастак сертикан акациялар, кўпдан-кўп алоэ турларидан иборат. Калахари чўлида сийрак ўсимликли бутунлай унумсиз тошлоқ жойлар кўп. Қалахари учун ёввойи тарвуз жуда
характерлидир. Тарвуз палаклари катта майдонларни эгаллаб ётади. Ҳозирги вақтда маълум бўлган маданий тарвузнинг барча турлари, афтидан, ана шу ердан тарқалгая бўлса керак. Сув кам бўлган жойларда серсув тарвузлар одам ва ҳайвонларни чанқоқликдан қутқаради.
Намиб чўли ўсимликларга яна ҳам қашшоқ. Бу ерда қум орасига узун илдиз отадиган вельвичиянинг айрим турлари ва пастак сертикан буталаргина учрайди.
Калахари ва Замбезининг юқори оқимидаш ботиқларда қуриб қолаётган кўлларнинг қирғоқлари ва ботқоқликлар ёввойи ҳайвонлар учун бошпана бўлиб хизмат қиладиган, намсевар ўашликлар билан қопланган.
Ландшафтлари жуда хилма-хил бўлган Жанубий Африка ясси тоғлигининг фаунаси жуда бой. Кўпчилик районларда овчилик ва балиқ тутиш ҳозиргача маҳаллий ва келгинди аҳолининг асосий машғулотадир. Лекин, европаликлар келиши билан ёввойи ҳайвонларнинг сони сезиларли даражада камайиб кетди ва кўлгина турлар деярли бутунлай йўқ бўлиб кетди. Ўтхўр ҳайвонлар-антилопалар, зебралар ва жирафалар сони айниқса камайиб кетди. Йиртқичлар ҳам кўплаб қирилди. Арслонлар, қоплонлар, ёввойи мушук ва итлар деярли бутунлай йўқ бўлиб кетди. Сиртлонлар ва чиябўрилар кўп учрайди. Филлар, катта қора буйволлар сони ҳам жуда камайиб кетди. Каркидонлар деярли қолмади.
Жанубий Африка Республикасида ёввойи ҳайвонларни бутунлай қирилиб кетишдан сақлаш чоралари кўрилмоқда. Ана шу мақсадда қўриқхоналар бунёд этилмоқда. Қўриқхоналардан энг йириги-Крюгер Миллий паркида Африка материгининг барча ҳайвонлари-энг катта сутэмизувчилардан тортиб, қушлар ва судралиб юрувчиларгача тўпланган.



Download 0.93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling