Кенинги иккинчи
Download 0.93 Mb.
|
Извлеченные страницы из Т.В. Материклар табиий географияси
- Bu sahifa navigatsiya:
- ШИМОЛИЙ АФРИКА РЕГИОНИ
- МАРКАЗИЙ (ЭКВАТОРИАЛ) АФРИКА РЕГИОНИ
- ШАРҚИЙ АФРИКА РЕГИОНИ
- ЖАНУБИЙ АФРИКА РЕГИОНИ
- ШИМОЛИЙ АФРИКА
ТЕРРИТОРИАЛ ФАРҚЛАРИ ВА ТАБИИЙ - ГЕОГРАФИК РАЙОНЛАРИ
Африканинг геологик тузилиши ва рельефи бир хил бўлганидан катта территорияларда бир хил ландшафтлар сақланиб қолмоқда. Бу ландшафтлар аста-секин иқлимнинг ўзгаришига қараб ўзгариб бормоқда. Ер шаридаги бошқа ҳар қандай материкдан кўра Африкада кенглик зоналари яққол сезилади. Умумий ҳолатда, Африкада қуйидагича регионлар ажратилган: ШИМОЛИЙ АФРИКА РЕГИОНИ: Атлас ўлкаси; Саҳрои Кабир; Судан. МАРКАЗИЙ (ЭКВАТОРИАЛ) АФРИКА РЕГИОНИ: Шимолий Гвинея ўлкаси; Конго котловинаси ва чекка тоғлар. ШАРҚИЙ АФРИКА РЕГИОНИ: Эфиопия тоғлиги ва Сомали платоси; Шарқий Африка тоғлиги. ЖАНУБИЙ АФРИКА РЕГИОНИ: Жанубий Африка ясси тоғлиги; Кап тоғлари; Мадагаскар ороли. Шимолдан жанубга томон зоналарнинг алмашиниши шимолий ярим шарда айниқса аниқ ифодаланган. Бу ерда катта майдонларда текисликлар асосий ўрин тутади ва орография ландшафтларнинг таркиб топишига муҳим ўзгаришлар киритмайди. Зоналар ичида табиий шароит кам ўзгаради, шунинг учун ҳам материк доирасида зона баъзи бир ҳолларда табиий географик ўлка ҳам ҳисобланади. Саҳрои Кабир билан Судан саванна ўлкаси бунга мисол бўлади. Бу ерда ландшафтларнинг зонал типлари катта территорияларда бир хилдир. Бундай ўлкалар орасидаги табиий географик чегаралар иқлим шароитининг ўзгаришига боғлиқ бўлиб, озми-кўпми кенг оралиқ полосалардан иборат. Саҳрои Кабир чўли билан Судан саванналари орасидаги чегара ана шундайдир. Экваторнинг ҳар икки томонида, Конго ҳавзасида ва Гвинея қўлтиғи соҳилида экваториал минтақа ландшафтлари комплекси жуда яққол намоён бўлган. Бу ландшафтлар Осиёдаги Малай архипелаги ландшафтларини маълум даражада эслатади. Шу билан биргаликда улардан континентал ҳолати (қуруқликда жойлашиши) ва платформа структуралари билан фарқ қилади. Ана шунинг учун ҳам Малай архипелаги оролларидагига нисбатан рельеф хусусиятлари бутунлай бошқачадир. Шарқда Африка платформасида тектоник ҳаракат кучли бўлган. Оқибатда ёрилишлар, кучли кўтарилишлар ва вулканизм пайдо бўлган. Шунинг учун ҳам бу ерда Африкадаги энг баланд тоғ массивлари қад кўтарган. Бу тоғлар ёғин-сочин ва температуранинг тақсимланишига катта таъсир этади ва баландлик минтақаларининг жуда мураккаб бўлишига олиб келади. Африканинг жанубида Ҳинд океани ва орография кенглик зоналарини мураккаблаштириб юборган, натижада шимолдан жанубга қараганда шарқдан ғарбга томон ландшафтлар тезроқ алмашиниб боради. Ана шу тафовутларга кўра Африкани тўртта йирик: Шимолий, Шарқий, Марказий ва Жанубий қисмларга бўлиш мумкин. ШИМОЛИЙ АФРИКА Шимолий Африканинг деярли ҳаммаси Саҳрои Кабир плитаси устидадир. Рельефида платолар ва ясси тоғликлар асосий ўрин тутади. Эрозион шакллар тараққий этган. Бу шакллар ҳозирги иқлим шароитига тўғри келмайди ва олдинги плювиаллар даврида пайдо бўлган. Шимолий Африканинг каттагина қисми субтропик ва субэкваториал минтақаларда жойлашган. Ана шунинг учун ҳам бу ерда иккита катта табиий географик ўлка: Саҳрои Кабир тропик чўл ўлкаси ва Судан саванна ўлкаси ажралади. Шимолий Африкада унинг шимоли-ғарбий қисми-Атлас ўлкаси алоҳида ўрин тутади. Бу ўлка субтропик минтақанинг жанубий чеккасида бўлиб, Альп бурмаланиш минтақаси тоғлари системасига киради. Ландшафт жиҳатидан бу ўлка, айниқса унинг шимолий қисми Ўрта денгиз бўйининг бир қисмидир. Лекин, Атлас ўлкасининг жанубий ярмидаёқ Сахрои Кабир ландшафтлари сезила бошлайди. Download 0.93 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling