Кенинги иккинчи


Download 0.93 Mb.
bet7/18
Sana05.11.2023
Hajmi0.93 Mb.
#1748995
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   18
Bog'liq
Извлеченные страницы из Т.В. Материклар табиий географияси

ҲАЙВОНОТ ДУНЁСИ


Материкнинг шимолий қисми Саҳрои Кабир билан биргаликда Голарктика зоогеографик областининг Ўрта денгиз бўйи областчасига, қолган қисми эса фаунаси ниҳоятда бой бўлган Эфиопия областига киради. Бироқ, материкда кескин зоогеографик чегара йўқ ва Африканинг айрим районларидаги фауна фарқи, асосан, ҳозирги замон ландшафт фарқларига боғлиқ. Материкнинг шимолий қисми фаунаси кўп жиҳатдан Жанубин Европа ва Ғарбий Осиё фаунасига ўхшаш. Атлас тоғларининг қурғоқчил районларида ва Саҳрои Кабирда сувни кам талаб қиладиган ёки сув ва озиқ қидириб узоқ жойларга бора оладиган ҳайвонлар яшайди. Хилма-хил антилопалар: бубьл, мендес ва бошқалар ана шулар жумласидандир. Шунингдек, Шимолий Африка буғуси, оҳу, йиртқичлардан йўл- йўл сиртлон, чиябўри, фенек деган чўл тулкиси, ёввойи мушуклар яшайди. Саванналардан чўлларга арслонлар кириб боради. Атлас тоғларида Жанубий Испанияда яшайдиганга ўхшаш кичик маймун (думсиз макака) учрайди. Кемирувчилар (қуён, қўшоёқ) кўп, ёввойи қуёнлар, жайранинг бир тури учрайди. Судралиб юрувчилар, хусусан калтакесаклар, чўл эчкиэмари, гекконлар, бигизқуйруқ ва бошқалар кўп. Илонлардан чўл бўғма илони, турли заҳарли илонлар, Африка кўзойнакли заҳарли илони характерлидир.
Дарё бўйларидаги чакалакзорларда ва дарёларда тимсоҳлар, тошбақалар, заҳарли нил илони учрайди.
Шимолий Африканинг чала чўл ва чўлларида Африка туяқуши, тувалоқ, тўрғайлар, Атлас тоғларида каклик, қора тасқара, жўрчи, оқ бош қумой, болтаютар учрайди (худди шу қушлар Жанубий Европада ҳам бор). Дарё ва кўлларда қизил ғоз, соқақуш, лайлак ва қарқара яшайди. Сариқ рангли канарейка (Серинус cанаренс) Шимолий Африка учун типик қуш бўлиб, боғлар ва ўрмонларда шунингдек, тоғларнинг анча баланд қисмларида уя қўяди.
Чигиртка аҳолига катта зарар келтиради. Шимолий Африка мамлакатларининг қишлоқ хўжалиги чигиртка ҳужумидан каттагина зарар кўради. Қўнғизлар, ранг-баранг капалаклар кўп. Чаёнлар ва фалангалар киши ҳаёти учун анча хавфли.
Эфиопия областининг фаунаси материк доирасида ҳамма жойда бир хил бўлиб, яшаш шароитига қараб баъзи бир фарқлар учрайди. Бу эса областни кенжа областларга бўлишга имкон беради. Мадагаскар фаунаси айниқса ўзига хос.
Озуқа ресурслари бениҳоят сероб бўлган саванналарда ўтхўр ҳайвонлар, айниқса антилопалар кўп, антилопаларнинг 40 дан ортиқ тури бор. Баъзи бир жойларда энг катта антилопа - гну (Cонноcҳаетас гну) учрайди, ҳозир ҳам бу антилопа пода-пода бўлиб юради, ёли қалин, думи катта, шохлари қайрилган бўлади; шунингдек, чиройли бурама шохли куду (Траге-лапҳус стрепсиcерос), канна антилопалари (Тауротрагус орух) ва бошқалар ҳам кўп учрайди. Узунлиги ярим метрдан салгина катта митти антилопалар ҳам учрайди.
Африка саванналари ва чала чўлларининг деярли қирилиб битган ҳайвонлари жирафалар (Гираффа ретиcулата ва Г. cаиме-лопанталис) ажойиб ҳайвонлардир. Жирафанинг бўйни узун бўлганидан дарахтларнинг тепаларидаги новда ва баргларини олиб ейди, унинг чопқирлиги душмандан сақлайдиган ягона қуролидир.
Кўпгина районларда, хусусан, шарқда ва экватордан жанубда, саванналар ва даштларда Африка ёввойи отларизебралар (Еқуус зебра, Е. гревй, Е. қуага ва б.) тарқалган. Зебраларни асосан пишиқ ва чиройли терилари учун овлайдилар, унинг терисидан хилма-хил буюмлар ясалади. Баъзи бир жойларда зебралар хонакилаштирилган, улар отлар ўрнини босади, зебрани цеце пашшаси чакса ҳам унга таъсир қилмайди. Баъзи бир жойларда Африка филлари (Жоходонта африcана) сақланиб қолган. Дарҳақиқат, қимматли тишлари учун бу филлар кўплаб қириб юборилган ва кўпгина районларда бутунлай қолмаган. Ҳозирги вақтда бутун Африкада филни овлаш ман этилган. Лекин, чет эл
туристлари-экзотик ов шинавандалари қоидага кўпинча амал қилмайдилар. Ҳозирги вақтда аҳоли сийрак яшайдиган тоғли ўлкаларда, жумладан Эфиопия тоғлигида филлар яшайди. Бундан ташқари Шарқий ва Жанубий Африкадаги қўриқхоналарда филлар яшайди.
Материкнинг шарқий ва жанубий қисмларида қолган каркидонлар деярли қирилиб битган ҳайвонлар жумласидандир. Африка каркидонларининг иккита шохи бор, нкки тури-қора каркидон ва оқ каркидон (Диcорос биcорнис ва Cератотҳериум симум), учрайди. Оқ каркидон ҳозирги каркидонлардан энг йириги бўлиб, узунлиги 4 метрга етади. Ҳозир бундай каркидонлар фақат қўриқхоналарда қолган.
Африканинг турли қисмларидаги дарё ва кўлларнинг бўйларида яшайдиган бегемотлар (Ҳиппопотамурс ампҳлбиус) кўпроқ тарқалган. Бегемотларни ва шунингдек, ёввойи чўчқаларни гўшти ва териси учун қириб юборишмоқда.
Ўтхўр ҳайвонлар кўпдан-кўп йиртқичлар учун емиш бўлиб хизмат қилади. Африканинг саванна ва чўлларида арслон (Рантера лео) учрайди. Бу ерда арслоннинг икки тури-экватордан шимолда яшайдиган барбар арслони ва материкнинг жанубий қисмида тарқалган сенегал арслони яшайди. Барбар арслони деярли бутунлай қириб юборилган. Арслонлар яланг жойларни хуш кўради ва ўрмонлар орасига деярли кирмайди. Сиртлонлар, чиябўрилар, қоплонлар, гепардлар, қорақулоқлар, серваллар кўп. Виверралар оиласининг бир неча вакиллари учрайди.
Текислик ва тоғ даштларида ҳамда саванналарда павианлар группасига кирадиган маймунлар: чинакам павианлар (Павио), геладлар (Теропитҳеcус), мандариллар (Мандрйллус) кўп. Силлиқ жунли маймунлардан гверец (Cолобус геурера) характерлидир. Маймунларнинг кўпгина турлари фақат салқин иқлимли тоғларда яшашга мослашган ва пасттекисликларнинг иссиқ иқлимига чидай олмайди.
Кемирувчилардан сичқонлар ва олмахон (тийин) нинг бир неча тури бор.
Саванналарда қушлар: Африка туяқуши, цесарка, турач, марабу, ваҳима қуш кўп, илонни еб кун кўрадиган мирзақуш (секретарь қуш) (Сагиттариус серпентариус) жуда ажойибдир. Сув ҳавзаларида лойхўраклар, қўтонлар, соқақушлар уя қўяди.
Шимолий чўллардагига нисбатан судралувчилар кам; кўпинча бу ерларда шимолдаги ҳайвонларнинг оила ва ҳатто турлари учрайди. Хилма-хил калтакесаклар ва илонлар, қуруқликда яшайдиган тошбақалар кўп. Хамелеонларнинг бир неча тури учрайди. Дарёларда тимсоҳлар яшайди. Ҳашаротлар фаунаси бой ва хилма-хилдир. Ҳашаротлар орасида термитлар айниқса катта роль ўйнайди, уларнинг тупроқдан қилган баланд инларини кўпинча саваннада учратиш мумкин. Чекка шимолдаги каби бу ерда ҳам чигиртка катта зарар келтиради. Цеце пашшаси хавфлидир. Цеце пашшаси чаққанда кишилар уйқу касалига, чорва моллари эса наган касалига мубтало бўлади.
Шунинг учун ҳам Африканинг баъзи бир жойларида, хусусан ғарбда қорамол ва от боқиш мумкин эмас.
Сернам тропик ўрмонлари фаунага Африканинг яланг жойларидагичалик бой бўлмаса ҳам, ҳайвонлари ўзига хосдир. Ўрмонларда ўтхўр ҳайвонлар камроқ ва бинобарин, йиртқичлар ҳам кам. Туёқлилардан ўрмонлар учун жирафага ўхшаш окапи (Оcапиа жоҳнстони) характерлидир. Бу қўрқоқ ва эҳтиёткор ҳайвон қалин ўрмонлар орасига яшириниб олади. Шунингдек, ўрмон антилопалари, сув буғучаси, ёввойи чўчқа, буйвол, бегемот учрайди. Йиртқич ҳайвонлар ёввойи мушук, қоплон, чиябўри ва виверралардан иборат.
Кемирувчилардан чўтка думли жайра ва бигиз думли учар кўршапалаклар бор.
Ўрмонларда маймунлар хилма-хилдир. Кўпгина маймунлар дарахтлар тепасида яшайди. Мартишкалар, павианалар, мандриллар кўп учрайди. Африканинг 10° ш. к. билан 10° ж. к. орасидаги территорияси ҳозирги одамсимон маймунлардан иккитаси шимпанзе (Троглодитес) билан горилла (Горилла) яшайдиган жойдир. Бу маймунлардан ҳар бирининг икки-учтадан тури бор.
Ғарбий рифт зонаси тоғларида кам учрайдиган ва яхши ўрганилмаган тоғ гориллалари яшайди. Материкнинг ўрмон фаунаси орасида лемурнинг иккита тури учрайди.
Ўрмонларнинг орасида қушларнинг ўзига хос турлари тўтиқушнинг бир неча тури, бананхўрлар, чиройли ранг-баранг ўрмон сассиқ попушаклари, митти нектаркалар, Африка товуслари ва бошқалар характерлидир.
Кўпдан-кўп калтакесаклар ва илонлар, дарёларда тўмтоқ тумшуқ тимсоҳлар бор. Қуруқликда ҳамда сувда яшайдиганлардан қурбақалар айниқса хилма-хилдир.
Жанубий Африканинг чўл ва чала чўл территорияларида материкнинг бошқа қисмларидагига шу жумладан, Шимолий Африка чўлларидагига нисбатан ҳайвонлар кам. Бу ерда туёқлилардан кафр буйволи (Синcерос cоффер), зебранинг бир тури (квагга), антилопанинг баъзи бир турлари яшайди. Йиртқичлардан кама тулкиси, ер ранг бўри, виверранинг бир неча турлари характерлидир. Арслонлар деярли қириб юборилган. Кемирувчилар ва ҳашаротхўрларнинг баъзи бир эндемик турлари бор. Ҳашаротхўрлар орасида малла кўрсичқонлар (Cҳрйсоcҳлоридае) айниқса ажойибдир.
Мадагаскарнинг фаунаси ўзига хос. Унда эндемик турлар жуда кўп. Африкада кенг тарқалган ҳайвонлардан чинакам маймунлар, йиртқичлар ва заҳарли илонлар бу ерда умуман яшамайди. Мадагаскар учун лемурлар характерлидир. Бу ерда лемурнинг бир неча зоти ва тури бўлиб, бу ҳайвонни бутун оролда учратиш мумкин. Чунки маҳаллий аҳоли лемурларга тегмайди; баъзи бировлар лемурларни ҳатто қўлга ўргатишган: Йиртқичлардан фақат виверралар учрайди. Ҳашаротхўрлар кўп, булардан тенреклар эндемикдир.


АҲОЛИСИ


Ҳозирги одам бир вақтлар дастлаб Африкада пайдо бўлган бўлса керак, деб ҳисоблайдилар. Континент табиатининг кўпгина хусусиятлари шундай фикр юритишга асос беради. Африкада яшайдиган ҳозирги замон одамсимон маймунлари шимпанзе ва гориллалар бошқа антропоидларга нисбатан ҳозирги одамга хос бўлган биологик йелгиларга айниқса бой. Шунингдек, Африкадан ҳозирги замон одамсимон маймунлари билан бир оилани (Понгуидае) ташкил этган одамсимон маймунларларнинг бир неча шаклдаги қазилма қолдиқлари топилган. Бундан ташқари, бошқа одамсимон барча маймунларга нисбатан одамга кўпроқ ўхшаш бўлган антропоидларнинг қазилма формалари ҳам шу қитъадан топилган. Австралопитеклар ана шулардир. Кўпчилик антропологлар австралопитекларни понгидгарга эмас, балки гоминидларга, яъни одам ҳам кирадиган оилага киритадилар. Австралопитекларнинг қолдиқлари Жанубий ва Шарқий Африканинг виллафранк ётқизиқларидан топилга, бу ётқизиқларни кўпчилик тадқиқотчилар антропогенга (эоплейстоценга) киритадилар. Материкнинг шарқида австралопитекларнинг суяклари билан бирга қўпол равишда тошга йўнилган из қолдиқлари топилган.
Узоқ вақт давомида австралопитекларни антропоидлар билан одам орасидаги энг сўнгги звено, яъни одамнинг бевосита аждодлари деб ҳисоблаб келганлар. Бироқ, 1959 йилда Л. Лики томонидан Олдувай маконининг топилиши бу проблеманинг ҳал қилинишига жиддий ўзгариш киритди. Серенгети платосининг шимоли-шарқида, Нгоронгоро кратери яқинида (Шимолий Танзания), виллафранк ёшидаги вулкан жинслари орасида, Олдувай дарасида автралопитекларга ўхшаш приматларнинг қолдиқлари топилган. Бу қолдиқлар зинжантроплар деб аталди. Зинжантроплардан қуйида ва юқорида анча прогрессив ва ҳозирги одамга ўхшаш бўлган форманинг қолдиқлари топилди. Бу формани презинжантроп ёки Ҳомоҳабилис деб атадилар. Бинобарин, уни Ното зотининг махсус тури деб ажратдилар. Презинжангроп билан биргаликда ибтидоий тош буюмлар-нари-бери йўнилган шағаллар топилди. Олдувай маконининг юқорироқ қатламларида Африка архантропларининг қолдиқлари, улар билан бир сатҳда эса австралопитекларнинг қолдиқлари топилди. Таркибида Ното ҳабилис бўлган қуйи қатламнинг абсолют ёши тахминан 1,8 миллион йил, архантропнинг ёши тахминан 490 минг йил. Ното ҳобилис (презинжантроп) ва зинжантроп (австралопитеклар) қолдиқларининг ўзаро ҳолати илгарилари энг қадимги одамларнинг бевосита аждодлари деб ҳисоблаб келинган австролопитеклар аслида узоқ вақт давомида виллафранк билан плейстоцен ўрталари орасида яшаган қазилма гоминидларнинг нопрогрессив тармоғини ҳосил қилган, дейишга асос беради. Бу тармоқ бора-бора тугаб қолган. Шу тармоқ билан бир вақтда ва ҳатто ундан олдинроқ прогрессив форма-ирезинжантроп яшаган. Эҳтимол, ана шу форма энг қадимги одамларнинг бевосита аждоди бўлса керак. Агар шундай бўлса, шубҳасиз, презинжантропнинг ватанишарқий Африка-одамнинг дастлабки ватани бўлган деган фикр тўғри бўлиб чиқади,
Яқинда Р. Лики Рудольф кўли атрофларидан ёши 2,7 миллион йилга тенг одамнинг аждодлари қолдиғини топди. Бу топилма Ното зотининг ёшини янада қадимий эканлигини кўрсатади.
Архантропларнинг қолдиқлари, яъни дастлабки тараққиёт босқичидаги ҳақиқий одамларнинг қолдиқлари Олдувайдан ташқари, Африканинг шимолидан, Жазоирдан топилди. Шимолий Африка
архантропларнинг маҳаллий номи атлантроплар деб аталади.
Бутун материк бўйлаб (Шарқий Африканинг турли районларида, Марокашнинг Атлантика океани соҳилида, Ливиянинг Ўрта денгиз соҳили яқинида, Эфиопияда, жанубда, Кейптаун районида) турли даврлардаги палеантропларнинг қолдиқлари маълум. Шарқий Африкада палеантроп билан ҳозирги типдаги одам орасидаги ўткинчи хусусиятларга эга бўлган формалар топилган.
Евросиёга нисбатан Африкада одамнинг тараққиёти вақт ҳисобида анча орқада қолган. Неандертал типидаги одамлар у ерда юқори плейстоценнинг иккинчи ярмига қадарли, яъни юқори палеолитгача тарқалган. Бу даврда Евросиёда неоаитроп мавжуд бўлган. Шу билан биргалиқда Африканинг неандерталлари (палеантроплари) Евросиёникидан анча фарқ қилган ва Африканинг ўзига хос моддий маданият вакиллари ҳисобланган.
Ҳозирги типдаги одам Африка территориясида охирги, гемблий плювиал даврида пайдо бўлган. Бу давр Ер шарининг шимолий районларидаги сўнгги музлик даври охирларига тахминан тўғри келган. Бу билан боғлиқ бўлган маданиятлар жуда ўзига хос бўлган ва кичик территорияда тарқалган.
Материкнинг турли районларида топилган ҳозирги типдаги қазилма одамларнинг қолдиқлари ирқий жиҳатдан бир-биридан анча фарқ қилган. Африкада ҳозирги вақтда мавжуд бўлган асосий ирқлар афтидан, юқори палеолит давридаёқ таркиб топа бошлаган бўлса керак. Ирқларнинг кейинчалик фарқ қилиши неолит давомида рўй берган. Суяк қолдиқларига қараганда, Шимолий Африкада қадимги европеоид типи, Жанубий Африкада боскоп типи, ҳозирги бушменлар ва готтентотларнинг аждоди яшаган. Африканинг ғарбида Саҳрои Кабирдан жануброқда чинакам негроид (негр) типи таркиб топган. Неолит даври давр. мида, афтидан Эфиопия контакт (оралиқ) ирқи вужудга келгай Конго ҳавзасидаги экваториал ўрмонларда Африка пигмейлари (негрилл) ирқи таркиб топган.
Шимолий Африканинг ҳозирги туб аҳолиси деярли бутун Саҳрои Кабир билан биргаликда Жанубий европеоид (Ўрта денгиз бўйи) ирқи вакилларидан иборатдир. Бу ирқ катта европеоид ирқининг тармоғига нисбатан вақт жиҳатидан анча қадимийдир.
Шимолий Африка мамлакатларининг европеоид аҳолиси антропологик жиҳатдан бир хилдир. Бу аҳоли учун терининг қорамтир соч ва кўзнинг қора бўлиши, бош суягини долихо (узунчоқ) еки мезокефаль (ўртача) бўлиши, одамлар бўйининг ўртача 170 см бўлиши характерлидир. Баъзан бу типдан фарқ қиладиган: териси оқишроқ, сочи сарғишроқ, кўзи кўк кишилар ҳам учрайди, бу иқлими анча совуқ бўлган тоғли районларда пигментсизланиш оқибатидир. Шимолий Африканинг қадимги оарбар аҳолиси ва Шимолий Африка мамлакатлари ҳозирги аҳолисининг кўпчилиги Жанубий европеоид ирқига киради Бу аҳоли арабларнинг кириб келиши ва туб барбар аҳолисининг араблашиши оқибатида пайдо бўлган.
Материкнинг Саҳрои Кабирдан жануброқдаги катта қисмида, Қизил денгиз атрофидаги районлар ҳамда Сомали яриморолини истисно қилганда, катта экваториал ирқнинг Африка тармоғига кирадиган халқлар яшайди. Бу ирқтаркибида иккинчи тартибдаги учта ирқ: ҳақиқий негр (негроид) ирқи, негрилл ирқи ва бушмен (койсан) ирқи ажралиб туради.
Ҳақиқий негр ирқи хусусиятлари Нигер ва Конго ҳавзалари аҳолисида айниқса яққол сезилади. Бу халқларнингтериси қоп-қора, сочлари жингалак, прогнатизм (бош суяги олдинга туртиб чиқиш) жуда яққол сезилади, бурун катаклари катта, лаблари чуччайган, бош суяклари долихокефальмезокефаль шаклидадир. Уз ареалининг бошқа районларида негроидлар ана шу классик аломатлардан фарқ қилади. Масалан, Жануби-шарқий Африкада баъзи бир халқларда тери ранги анча оқиш, Юқори Нил ва Сенегал халқлари териси эса,аксинча, деярли қора;турли халқларда прогнатизм турлича ифодаланган. Одамларнинг бўйлари ҳам турлича. Нил ҳавзасида яшайдиганлар айниқса баланд бўйли бўлади.
Жанубий европоидлар ва негроидлар ареалларининг чегараларида эрта неолитдаёқ контакт (оралиқ) ирқ группалари таркиб топа бошлаган. Эфиопия ирқи ана шулардандир. Бу ирққа Эфиопия, Сомали ва уларга қўшни районларнинг халқлари киради. Эфиопия ирқи вакилларида негроидларга хос деярли барча аломатларни кўриш мумкин. Лекин, бу аломатлар бир оз заифлашган. Бу зса европоид ирқи таъсиридандир. Эфиопия ирқига кирадиган кишиларнинг териси жигар ранг, лекин энг оқиш негрларнинг терисига қараганда ҳам очроқ, сочлари тўлқинсимон ва ҳатто жингалак, лекин, негроидлардагичалик эмас, лаблари қалин, бироқ дўмбоқ эмас, прогнатизм сезилмайди, қирра бурунли, қаншари баланд, чўзиц юзли бўлздн. Ғарбий Суданда европеоидлар ва негроидлар
ареалларн оралиғида ҳам ўткинчи формалар вужудга келганки, уларда ҳар иккала ирқнинг антропологик хусусиятларини кўриш мумкин.
Экваториал ирқнинг Африка тармоғида пигмейлар (негриллар) алоҳида ўрин тутади. Пигмейлар Конго ҳавзасидаги экваториал ўрмонларда кичик-кичик группа бўлиб яшайдилар. Уларнинг ўртача бўйи 141 - 142 см, энг узуни 150 см бўлади. Терисининг ранги умуман типик негроидларга нисбатан оқишроқ, сочи жингалак, бурни кенг, қаншари паст, оғзи кенг, лаби юпқа, негроидлардагига нисбатан юзи сертук. Пигмейлар бир жиҳатдан негрларга ўхшайдиган хусусиятларга эга бўлса, иккинчи томондан, улардан анча фарқ қиладиган хусусиятларга эга. Ана шунга асослайдб, бу иккала ирқ бир аждоддан тарқалган дейиш мумкин. Пигмейларнинг бошқа барча ирқлардан фарқ қиладиган антропологик хусусиятлари, афтидан, неолит даврида экваториал ўрмонларнинг ўзига хос табиий муҳит шароити таъсирида пайдо бўлган, чунки пигмейлар ўрмонларда яшайди, уларнинг бутун турмуш тарзи ана шу экваториал ўрмонлар билан боғланган.
Африканинг жануби-ғарбида европалик босқинчилар томонидан деярли қириб юборилган икки халқ бушменлар ва готтентотларнинг қолдиқлари учрайди. Бу иккала халқ баъзи бир умумий антропологик белгиларига кўра бир ирққа койсан ёки Жанубий Африка ирқига, ёйинки ирқ группасига киритилади. Бу ирқ ҳам бошқа қора танли африкаликлар билан умумий бўлган аломатларга эга (бурНининг кенглиги. сочининг жингалаклиги); баъзи бир аломатлари билан бу ирқ монголоид ирқи вакилларига ўхшайди (терисининг оқиш, сарғиш-жигар ранг бўлиши ва эпикантус); учинчи бир хусусиятлари: думба яқинида ёғ тўпланиши (стеатопигия), терининг серажинлиги койсан ирқи учун спецификдир. Негрлар билан антропологик жиҳатдан ўхшаш бўлишига сабаб шуки, Африка тармоғидаги барча ирқлар ўз тараққиётининг дастлабки босқичларида умумий бир аждоддан тарқалган. Монголоид хусусиятлар бу халқларнинг монголоидлар билан алоқада бўлишидан эмас, балки табиий муҳитнинг ўхшаш шароитидандир, чунки бу ирқлар бир хил ўхшаш табиий шароитда таркиб топган. Жанубий Африканинг ички районларидаги арид (қурғоқчил) ўлкалар маълум жиҳатдан Марказий Осиёнинг районларига ўхшайди. Ана шу ўхшашлик бушменларда эпикантус ҳодисасининг мавжуд бўлишига олиб келган, ҳолбуки бу ҳодиса фақат монголоидлар учун характерли аломат ҳисобланган.
Жуда қадим замонларда Ер шари бўйича халқларнинг кўчиб юриши ва буюк географик кашфиётлар Африканинг Европаликлар томонидан мустамлака қилиниши даври кейинчалик аралаш рқларнинг янада ривожланишига ва аралаш антропологик типларнинг пайдо бўлишига олиб келди. Африкага арабларнинг кириб келнши, арабларнинг материк шимоли ва жанубигагина эмас, материк ичкарисиганегроид халқлар орасига кириб келиШи Жанубий Судан аҳолисининг аралашдиплари пайдо бўлишига олиб келган. Бу аҳоли антропологик аломатларига кўра Эфнопия контакт (оралиқ) ирқига жуда ўхшайди. Ирқларнинг аралашиши натижасида ўрта асрларда Мадагаскар аҳолиси таркиб топган. Мадагаскар аҳолисн, афтидан, негроидлар билан шу оролга кириб келган Жанубий монголоидлар (индонезияликлар) нниг чатишишидан юзага келган.
Кенинги вақтларда Африка жанубида (Жанубий Африка Республикасида) апартеид сиссати оқибатида бошқалардан сунъий равишда ажралиб турадиган ранглилар группаси пайдо бўлди. Бу группа, афтидан оқ мустамлакачилар билан Африкадаги турли элатлар хотинлари ўртасидаги аралаш никоҳлардан бўлганларнинг авлодларидир.
Африкада 360 млн. дан ортиқ киши яшайди. Бу аҳоли материк территорияси бўйлаб ниҳоятда нотекис жойлашган. Катта ўлкаларда деярли аҳоли яшамайди, кўпгина ўлкаларда аҳоли жуда йийрак. Чунончи, Саҳрои Кабир, Калахари, Намиб чўлларида аҳолининг зичлиги 1 км2 ра 1 кишидан ҳам кам. Конго ҳавзасидаги тропик ўрмонларда, Шарқий Африканинг кўпгина тоғлик районларида, Шимолий ва Жанубий Африка саванналарида аҳоли жуда сийрак.
Материкнинг шимолий, жануби-ғарбий ва жануби-шарқий соҳилларида, Гвинея қўлтиғи соҳилларида аҳоли анча зич. Миср Араб Республикаси жойлашган Нил дарёси водийси бу жиҳатдан айниқса ажралиб туради, бу водий Африкадагина эмас, балки бутун дунёда аҳоли энг зич яшайдиган территориялардан биридир. У ерда аҳолининг зичлиги 200 кишидан ошади, баъзи бир жойларда эса 1 000 кишига етади.
Африканинг баъзи бир районларида, қирлар ва тоғли районларда пасттекисликлардагига нисбатан аҳоли зичроқ яшайди. Чунки бундай текисликларда кишиларнинг ҳаёти ва фаолияти учун шароит у қадар қулай эмас. Бутун континент аҳолисининг 40% часи денгиз сатҳидан 500 м дан
баланд бўлган жойларда яшайди. Африкада қишлоқ аҳолиси кўпроқ. Саноат шаҳарлари ғуж тўпланган ерлар кўп эмас. Қишлоқ хўжалигида плантация деҳқончилиги ёки дарахтларни кундаков қилиб ёндириб деҳқончилик қилиш ва яйлов чорвачилиги устун туради. Яйлов чорвачилиги кўпинча кўчманчи ёки ярим кўчманчи чорвачиликдан иборат. Узоқ йиллар давом этган мустамлакачилик аҳолининг жойлашишига, хўжалик юритиш усулларига, табиий ресурслардан фойдаланиш характерига катта таъсир этган.
Африканинг бир қанча районларидагина табиат ибтидоий ҳолда сақланиб қолган. Кесиш ва куйдириш натижасида ўрмонлар таркибининг ўзгариши ёки антропоген саваннанинг ўрмонлар ўрнини олиши, чўллар билан чегарадош зоналарда саванналарнинг чўлларга айланиши, бошқа континентлардан келган ўсимлик ва ҳайвонларнинг тарқалиши ва маҳаллий турларнинг йўқ қилиб юборилиши-буларнинг ҳаммаси инсон фаолияти оқибати бўлиб, материкнинг кўпроқ ўзлаштирилган ва аҳоли зич яшайдиган чеккаларидагина эмас, балки унинг ички районларида ҳам кенг тарқалган.
Африка мамлакатларида табиатни, айниқса унинг ўзига хос, бой ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш учун бир қанча тадбирлар кўрилмоқда. Шарқий ва Жанубий Африкадаги миллий парклар ва қўриқхоналар бутун дунёга машҳур. Булар ҳақида районлар характеристикасида гапирилади.



Download 0.93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling