«Ўлчаш хатоликлари»
Download 293.85 Kb.
|
абтив
- Bu sahifa navigatsiya:
- Умумий маълумотлар
- Ўлчаш хатоликларнинг классификацияси
«ЎЛЧАШ ХАТОЛИКЛАРИ» Режа: Умумий маълумотлар; Ўлчаш хатоликлари классификацияси; Абсолют, нисбий ва келтирилган ўлчаш хатоликлари; Мунтазам тасодифий ва қўпол хатоликлар; Ўлчаш аниқлигини баҳолаш Ўлчашда ҳосил бўладиган хатоликларни ҳисобга олиш; Ўлчаш воситаларининг аниқлик класси; Ўлчаш воситаларини танлаш. Ўлчаш воситаларининг хатоликларини аниқлик синфи асосида меъёрлаш. Ўлчаш воситаларининг хатоликларини баҳолаш. Умумий маълумотлар Ўлчаш хатоликлари турли сабабларга кура турлича кўринишда намоён бўлади. Бу сабаблар қаторига қуйидагиларни киритишимиз мумкин: ўлчаш асбобининг намунаммаллиги туфайли хосил бўладиган хатолик; ўлчаш усули хатолиги; ташқи мухитнинг параметрлари узгариши туфайли хосил бўлган хатолик (ҳарорат, намлик, атмосфера босими ва х.); операторнинг малакаси ва холатига боғлиқ бўлган сабабалар натижасида хосил бўлган хатолик; ташқи механиқ кучлар (вибрация, силкиниш, зарба ва х.) таъсирида хосил бўладиган хатолик ва х. Ўлчаш хатоликлари у ёки бу хусусиятига кура қуйидаги келтирилган турларга булинади. Ўлчаш хатоликларини ифодаланиш усулига кура: абсолют (мутлок) хатолик; нисбий хатолик. Ўлчаш шароитиларига кура: статик хатоликлар; динамик хатоликлар; Келиб чиқиш сабаби (шароити)га кўра: ўлчаш асбоби учун белгиланган нормал шароитларда хосил бўладиган ўлчаш хатоликлар; қўшимча хатоликлар (нормал шароитдан четга чиқилганда юз берадиган хатоликлар). Нормал шароит деганда хаво (атроф-мухит) ҳарорати 200С 20С (200С 50С), хаво намлиги 65% 15%, атмосфера босими 750 25 мм с.у. (101,325 3,3 кПа), таъминлаш кучланиши намунадан 2% узгариши мумкин бўлган шароитга тушунилади. Download 293.85 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling