Тарихий манбашунослик


Download 1.58 Mb.
bet105/175
Sana10.02.2023
Hajmi1.58 Mb.
#1186849
1   ...   101   102   103   104   105   106   107   108   ...   175
Bog'liq
manbashunoslik

11.2.14. “Тарихи Муқимхоний”
“Тарихи Муқимхоний” номли тарихий асар муаллифи ХVII асрда ўтган йирик олим Муҳаммад Юсуф Муншийдир. Асарида келтирилган маълумотларга қараганла, асли балхлик бўлган ва Субхонқулихон (1651-1680 йиллари Балх, 1680-1702 йиллари Бухоро хони) ҳамда Муҳаммад Муқимхон (1697-1707 йиллари Балх хони) саройида мунший бўлиб хизмат қилган.
Муҳаммад Юсуф Мунший Муҳаммад Муқимхонга бағишланган “Тарихи Муқимхоний”номли асарини ёзган. Мазкур асар 1697-1704 йиллар орасида ёзилган бўлиб, Балх ва қисман Бухоро хонлигининг ХVII асрдаги ижтимоий-сиёсий тарихини баён этади. Муҳаммад Юсуф Мунший агар “жаҳон ҳодисаларининг кучли шамоли унинг (Муҳаммад Муқимхоннинг) ҳаёт ўтини ўчирмаса, йўқсизлик денгизининг тўлқинлари ўйноқи отини ўз гирдобига тортиб кетмаса” ушбу асарининг иккинчи қисмини ҳам ёзиш ниятида эканлигини айтади. Лекин “Тарихи Муқимхоний”нинг иккинчи китоби ёзилмай қолган. Фикримизча, бунга қандайдир кутилмаган ҳодиса, балки муаллифнинг бирон фалокатга учраб қолганлиги сабаб бўлган.
“Тарихи Муқимхоний” муқаддима ва уч бодан иборат.
Муқаддимада туркий халқларнинг афсонавий онаси Алан қува, Чингизхоннинг ота-боболари, мўғул қўшинлари томонидан Мовароуннаҳр, Балх ва Бадахшоннинг босиб олиниши тарихи қисқача баён этилган.
Асарнинг биринчи боби Шайбонийлар даврида Мовароуннаҳрнинг умумий аҳволидан ҳикоя қилади.
“Тарихи Муқимхоний”нинг янги ва муҳим қисми унинг II-III бобларидир. Иккинчи бобда Балх ва қисман Бухоро хонлигининг ХVII асрдаги ижтимоий-сиёсий аҳволи, шунингдек, Бухоро ва Балх хонликларининг Ҳиндистон, Эрон, Туркия ва Кошғар билан бўлган сиёсий муносабатлари, учинчи бобда эса 1702-1704 йиллар воқеалари, хусусан Бухоро билан Балх ўртасида бошланган қуролли кураш ўрин олган.
Асарда хонлар ва катта ер эгалари тўғрисида, мехнаткашлар оғир аҳволи тўғрисида айрим қимматли маълумотлар учрайди.
“Тарихи Муқимзоний” асарининг қўлёзма нусхалари кўп ва Санкт-Петербург, Тошкент, шунингдек, хлоидий мамлакатларнинг кутубхлналарида сақланмоқда. Асар тўла ўзбекчага 1861 йили таржима қилинган, ундай айрим парчалар француз ва рус тилларида эълон қ
илинган. 1956 йили тўлиқ русча таржимаси чоп этилган.



Download 1.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   101   102   103   104   105   106   107   108   ...   175




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling