Тарихий манбашунослик


Download 1.58 Mb.
bet104/175
Sana10.02.2023
Hajmi1.58 Mb.
#1186849
1   ...   100   101   102   103   104   105   106   107   ...   175
Bog'liq
manbashunoslik

11.2.13. “Дастур ул-мулук”
“Дастур ул-мулук” (“Подшоҳларга қўлланма”) номли қимматли асар муаллифи ХVII аср тарихчиси Хожа Самандар Термизийдир. Унинг ўз исми Муҳаммад Бақохожа бўлиб, асли насаф(Қарши)лик, Мир Ҳайдарий тариқати шайхларидан бири оиласида дунёга келган.
Хожа Самандар Термизий Аштархонийлардан Абдулазизхон (1645-1681 йй.) ва Субхонқулихон (1681-1702 йй.) билан замондош бўлган. У 1702 йилгача Қаршида раислик лавозимида44 турган, Абдулазизхон ва Субхлнқулихоннинг ҳарбий юришларида иштирок этган. Охири ана шу Мир Ҳайдарий тариқати шайхларидан баъзиларининг иғвоси билан 1702 йили раислик лавозимидан истеъвога чиқишга мажбкр бўлди ва умрининг охиригача, у 1735 йили ҳали ҳаёт бўлган, фақат илмий фаолият билан машғул бўлган.
Хожа Самандар Термизий ўз даврининг кенг маълумотли кишилари жумласидан бўлган. Ўша вақтларда ёзилган бир қатор китоблар, жумладан “Музаккири аҳбоб”, “Муҳит ат-таворих”нинг маълумотларига қараганда, у етук шоир, ёзувчи ва тарихчи олим бўлган, илоҳиёт илмини ҳам яхши билган, кўп саёҳат қилиб, назарий билмини мустаҳкамлаган.
Бизнинг замонимизгача олимнинг икки муҳим асари етиб келган. Булардан бири “Дастур ул-мулук” бўлиб, у 1695 йили ва иккинчиси “Анис ул-фуқаро” (“Фақирлар дўсти”) номи билан машҳур бўлиб, 1735 йили ёзилган.
Ўзбекистон тарихини ўрганишда Хожа Самандар Термизийнинг “Дастур ул-мулук” асари зўр қимматга эга. Асар Бухоро хонлигининг ХVII асрнинг 70-90- йиллардаги ижтимоий-сиёсий аҳволини, шунингдек, Бухоро билан Хива хонликлари ўртасидаги сиёсий муносабатларни ўрганишда катта аҳамиятга эга. Асарда ўзаро курашлар, олий мартабали мансабдордар орасида кенг тарқалган бузуқлик, порахўрлик, зулм ва меҳнаткаш халқнинг оғир аҳволи ҳақида қимматли маълумотлар мавжуд. “Дастур ул-амал”да ўзбекларнинг этник таркиби ҳақида ҳам муҳим далил ва маълумотларни учратамиз.
1971 йили “Дастур ул-амал”асарининг форсий матнини, русча таржимаси, зарур изоҳлар билан М.А.Салоҳитдинова чоп этди. Асарнинг ўзбекча нашри 1997 йили Жаббор Эсонов томондан амалга оширилди.



Download 1.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   100   101   102   103   104   105   106   107   ...   175




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling