Тарихий манбашунослик
Download 1.58 Mb.
|
manbashunoslik
- Bu sahifa navigatsiya:
- 12.3.2. ВАСИҚА
- 12.3.3. ВАСИҚА
12.3.1. ВАСИҚА
Ҳижрий 973 йил ражаб ойининг 22-кун (1566 й.14 феврал)да амирзода Мирза Муҳаммад Шариф марҳум Муҳаммад Латиф Мирак ўғли, ўз мулкини қонун бўйича идора этишга ҳақ-ҳуқуқли бўлгани учун, қонун-қоида бўйича мана бу арзни баён қилди:”Эски қалъа ташқарисида, Пули саррофон ёнида, мулла Ашраф масжиди кўчвсида жойлашган.. дўконимни , дўконча ёнидаги ошхонаси билан қўшиб, шунингдек у билан туташ бўлган еримни, ундаги бинолар ва нарсалар билан қўшиб, узил-кесил ва қонун-қоида билан хожа Калонхожага Муҳаммад Ислом ўғилларига соф кумушдан зарб қилинган 160 танга бадалига сотдим. Ушбу мулк ғарб тарафдан марҳум хожа Юсуф Али саббоғ (бўёқчи) устод Садриддин саббоғ ўғлига тегишли дўконга, шимол тарафдан шаҳар наҳрига, жанубда бозор ёнидан ўтадиган катта жамоат йўлига туташгандир. (Мазкур) васиқа қуйидаги гувоҳлар иштирокида тузилди: Мавлоно Содиқ; Устод Турди меъмор; Ҳофиз Пахса; Мир Қаландар; Мавлоно Абдувоҳид; Мавлоно Ҳусайннинг биродари саййид Муҳаммад; Муҳаммад Латиф Ҳофиз Пахса ўғли; Шайх Ҳасан Қоракўлий.”50 12.3.2. ВАСИҚА Ҳижрий 960 йил шаввол ойининг 19-куни (1553 й. 29 сентябр). Хожа Мир Ҳошим Малик Бухорий ўғли, ўзига қарашли мулкни қонуний равишда тасарруф этишга ҳақ-ҳуқуқли бўлгани учун, ўз ихтиёри билан ва қонуний равишда қуйидаги асрни баён қилди: “Ўзимга ткгишли бўлган ва Бухоронинг Эски қалъси ташқарисида, марҳум Абдулазизхон масжиди ёнида жойлашган, отхонаси ва сомонхонаси, тош ва ёғоч асбоблари бўлган тегирмонимни хожа Муҳаммад Ислом хожа Аҳмал ўғилларига соф кумушдан зарб қилинган, вазни бир мисқоллик 170 кумуш тангага сотдим. (Ушбу) мулк ғарб тарафдан (номи юқорида зикр этилган) харидорнинг уйи билан, шарқ тарафдан наҳр бўйи ва жануб тарафдан Мир Таййибхожа Малик ўғлининг ҳовлиси билан туташдир. Гувоҳлар: Хожа Сайид Ҳасан; Мир Муҳтасиб; Мавлоно Али имом; Мир Таййиб”.51 12.3.3. ВАСИҚА Ҳижрий 966 йил зулқаъда ойининг 21-куни (1559 й. 25 сентябр). Хожа Зинда Али арбоб хожа Юсуф ўғли... ўзига тегишли мулк хусусида қонуний тарзда ва қуйидаги мазмунда арз қилди: “Бухоронинг Эски қалъаси ташқарисида, маҳсидўзлар бозорида, қалқон ясовчилар тимида жойлашган тўрт нафар дўконимни, узил-кесил ва қатъий савдо билан сотдим. Унинг бир тарафи мамлакайи подшоҳийга,52 иккинчи тарафи шаҳар ҳандақига,53 учинчи тарафдан номи зикр этилган олувчига тегишли тегирмоннинг айвонига туташдир. Дўконга кириш йўли ҳам ўша тарафдан. (Ушбу васиқа) қуйидаги одамлар иштирокида тузилди: Жўра Муҳаммад хожи Калон шайх ўғли; Абдулмуҳаммад; Муҳаммад Амин Абди Калонхожа ўғли; Мир Фазлулла; Мавлоно Маҳмуд хатиб Калотий.”54 Download 1.58 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling