Тарихий манбашунослик


Download 1.58 Mb.
bet51/175
Sana10.02.2023
Hajmi1.58 Mb.
#1186849
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   175
Bog'liq
manbashunoslik

7. 3.24. “Нузҳат ал-муштоқ”
“Нузҳат ал-муштоқ” ёки “Нузҳат ал-муштоқ фи хтирак ул-офоқ” (“Жаҳон бўйлаб кезиб ҳолдан тойганнинг овунчоғи”) номли асарни ўз даврининг машҳур сайёҳи ва географ олими Ал-Идрисий яратган. Унинг тўла исми Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Абдуллоҳ ибн Идрис ал-Идрисийдир.
Ал-Идрисий 1100 йили Марокашнинг Сеут шаҳрида туғилган, Испаниянинг Кордова шаҳрида таълим олган, Португалия, Франция, Англия ва Кичик Осиё бўйлаб қилган сафаридан қайтгач, 1138 йили Палермо шаҳрига кўчиб келди ва Сицилия қироли Рожер 11 (1130-1154 йй.) хизматига кириб унинг топшириғи билан ўзининг “Нузҳат ал-муштоқ” асарини ёзган. Олим 1165 йили вафот этган.
“Нузҳат ал-муштоқ” етти иқлим мамлакатларининг, яъни дунёнинг географик ҳолатидан бахс юритади. Унинг айниқса Шимолий Африка, Италия, Франция, Германия шунингдек Марказий Осиёга оид қисмлари қимматлидир. Китобнинг матни 1592 йили Римда чоп этилган. Лотинча таржимаси 1619 йили Парижда босилган.


7.3.25. “Китоб ул-ансоб”
“Китоб ул-ансоб” (“Насаблар ҳақида китоб”) номли асарнинг муаллифи машҳур биограф, тарихчи ва сайёҳ Абу Саъид Абдулкарим ибн Муҳаммад ас-Самъоний (1113-1167 й.)дир. У Марвда йирик қонуншунос олим оиласида дунёга келди, Марв, Бухоро ҳамда Самарқандда таҳсил кўрди, 1155-1156 йиллари Мовароуннаҳр ва Хоразм бўйлаб саёҳат қилди, маълум муддат Нишопур, Исфаҳон, Бағдод, Халаб, Дамашқ ҳамда Қуддус (Иеруссалим) шаҳарларида ҳаёт кечирди.
Самъоний “Китоб ал-ансоб”дан ташқари йигирма жилдлик “Марв тарихи” номли асарнинг ҳам ижодкоридир. Аммо бу китоб бизгача етиб келмаган қўринади. Тахминларга кўра, бу муҳим асар Чингизхон ҳуружи вақтида куйиб кетган бўлиши мумкин, чунки ўшанда Марвнинг энг катта ва бой кутубхонаси билан бирга Самъонийлар хонадонига тегишли бўлган икки йирик кутубхона ҳам (Ёқут Ҳамавий Самъонийлар кутубхонасини кўрганлигини айтади) ёниб кетганмикан? Бизгача олимнинг фақат “Китоб ал-ансоб” асаригина етиб келган.
“Китоб ал-ансоб” асари Ибн Халлиқоннинг маълумотларига кўра саккиз жилддан иборат бўлган. Унинг тўла нусхаси ҳам йўқолиб кетган кўринади. Китобнинг тарихчи Ибн ал-Асир тарафидан таҳрир этилган уч жилдлик қисқартирилган қисмигина сақланиб қолган, халос.
“Китоб ал-ансоб” асарининг арабча матни икки марта нашр этилган, бош қисми 1835 йили проф. Д.С.Маргоулис тарафидан чоп этилган. Унинг Байрут нашри ҳам бор. Бу асарда исломиятдан то муаллифнинг замонигача мусулмон мамлакатларида, кўпроқ Эрон ва Мовароуннаҳрда ўтган машҳур кишилар ҳақида кенг маълумот берилади.
“Китоб ал-ансоб” Мовароуннаҳрнинг қадимий тарихи, йирик шаҳарлари, қўшни мамлакатлар, хусусан Хитой билан бўлган савдо ва маданий алоқаларни ўрганишда муҳим манбалардан бири ҳисобанади. Ушбу асар тўғрисида Ш.Камолиддинов номзодлик ва докторликдиссертациялврини ёқлаган ва рус тилида китоб чиқарган.



Download 1.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   175




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling