Тарихий манбашунослик
“Китоб ал-қанд фи тарихи Самарқанд”
Download 1.58 Mb.
|
manbashunoslik
8.3.9. “Китоб ал-қанд фи тарихи Самарқанд”
“Китоб ал-қанд фи тарихи Самарқанд” (“Самарқанд тарихи ҳақида қанд китоб”) номли асар муаллифи йирик тарихчи, тилшунос ва фақиҳ Нажмуддин Абу Ҳифс Умар ибн Муҳаммад ибн Аҳмад ибн Луқмон ан-Насафий (1068-1142)дир. У мусулмон қонуншунослигига оид “Манзумот ан-Насафия фи-л-хулофиёт” (“Келишмовчиликлар ҳақида Насафийнинг шеърий асари”), “Ақоид ан-Насафий” (“(Ислом) ақидаларига ан-Насафий шарҳи”) шариат йўл-йўриқлари ва “Қуръони карим” шарҳига бағишланган “Ал-явоқит фи-л-мавоқит” (“Қулай вақтлар хусусида ёқутлар”), “Заллат ал-қорий” (“Қориларнинг хатолари ҳақида”) ва тасаввуф хусусида “Рисолаи Нажмия” каби бир неча китоблар яратган. Насафийнинг тарих фани учун энг муҳим “Китоб ал-қанд фи тарихи Самарқанд” асаридир. Унинг яна бир номи “Китоб ал-қанд фи маърифати уламои Самарқанд” (“Самарқанд олимларини таниш борасида қанд китоби”) ҳам машҳурдир. Ушбу асарда Ўзбекистоннинг исломгача бўлган тарихи, унинг араб истилочилари томонидан босиб олиниши, Самарқанднинг диққатга сазовор осори атиқалари ҳақида маълумот келтирилган. “Китоб ал-қанд фи тарихи Самарқанд”нинг арабча асл нусхаси бизгача етиб келмаган. Насафийнинг шогирди Абулфазл Муҳаммад ибн Абдужалил ибн Абдумалик ибн Ҳайдар ас-Самарқандий (ХII аср) ушбу асарнинг қисқартирилган форсча таҳририни яратган. В.В.Бартольднинг фикрича (Асарлар, VIII жилд,- М.: 1973, 257 бет) Абулфазл Муҳаммад ас-Самарқандий асарнинг форсча таҳририга Абулфазл Муҳаммад ас-Самарқандий ал-Идрисийнинг (1015 йили вафот этган) “Китоб комил ал-маърифат ар-рижол” (“Машҳур кишиларни таниш ҳақида мукаммал китоб”) номли асаридан ам айрим парчаларни олиб киритган. “Китоб ал-қанд фи тарихи Самарқанд”нинг ХV аср охири ХVI аср бошларида Саид Аҳмад ибн Мир Вали қаламига мансуб форсча таҳрири ҳам бор. “Қандияйи хурд” (“Кичик қандия”) номи билан машҳур бўлган бу асарнинг қўлёзма нусхалари Санкт-Петербург, Тошкент ва Душанбе шаҳарларида ҳамда Германия, Ҳиндистон ва Саудия Арабистони кутубхоналарида сақланмоқда. “Қандияйи хурд” бир неча марта тошбосма усулида Самарқанд (1909 й.), Тошкент ва Теҳронда (1955 й.) чоп этилган; бир қисми В.Л.Вяткин (1869-1932 йй.) тарафидан рус тилига таржима қилинган ва 1906 йили нашр этилган. Download 1.58 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling