Тарихий манбашунослик


Download 1.58 Mb.
bet60/175
Sana10.02.2023
Hajmi1.58 Mb.
#1186849
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   175
Bog'liq
manbashunoslik

8.3.4.“Ҳудуд ул-олам”
“Ҳудуд ул-олам” форс тилида ёзилган (982 й.) биринчи жуғрофий характердаги асардир. Китобнинг тўла номи “Ҳудуд ал-олам мин Машриқ ила-л Мағриб”дир( “Шарқдан Ғарбга қараб жойлашган мамлакатларнинг чегаралари”). Асар муаллифи номаълум. У Гузноно (Афғонистоннинг шарқи-шимолий қисмида жойлашган қадимий вилоят) ҳокимларидан (Фаруғинийлар) бирига атаб ёзилган. Китобнинг ягона қўлёзма нусхаси шарқшунос А.Г.Туманский (1861-1920 йй.) томонидан 1892 йили Бухорода топилган.
“Ҳудуд ул-олам” асари муқаддима ва 59 бобдан иборат. Унинг 1-7 бобларида ернинг тузилиши, денгизлар, ороллар, тоғлар, дарёлар, чўлу биёбонлар ҳамда дунёнинг инсон яшайдиган тўртдан бир қисми – рубъи маскун ва унда истиқлмат қилувчи халқлар, рубъи маскуннинг мамлакат ҳамда вилоятларига тақсимланиши ҳақида умумий мулоҳаза юритилади.
8-59- бобларида шарқдан ғарбга қараб жойлашган мамлакатлар, уларни халқи, ўша мамлакатларда ишлаб чиқариладиган асосий матолар, айрим ўринларда эса савдо-сотиқнинг умумий аҳволи хусусида сўз боради.
“Ҳудуд ул-олам” асарида Ўзбекистоннинг шаҳарлари, аҳолиси ва уларнинг машғулоти ҳақида қимматли маълумотларни учратамиз.
Асарнинг матни айнан (фотоматни) факсимилеси, кириш ва зарур изоҳлар билан бирга, 1930 йили В.В.Бартолд тарафидан, инглизча таржимаси эса (тадқиқот ва изоҳлар билан бирга) 1937 йили В.Ф.Минорский тарафидан нашр этилган. Унинг форсча матни икки марта (М.Сотудэ ва саййид Жалолуддин Теҳроний тарафидан) Эронда чоп этилган. 1983 йили асарнинг тожикча нашри амалга оширилган.
Ушбу китоб форс тилидаги илк тарихий-жуғрофий манба сифатида жуда қимматли асар ҳисобланади.
8.3.5. “Сиёсатнома”
Бу машҳур асар муаллифи Низомулмулк лақабини олган Салжуқийлар давлатида вазир сифатида хизмат қилган йирик давлат арбоби ва тарихчи олимдир. Унинг асли исми Абу Али ал-Ҳасан ибн Али ибн Исҳоқ ат-Тусий (1018-1092 йй.) бўлиб, Салжуқий ҳукмдорлар Султон Алп Арслон (1063-1073) ҳамда Султон Маликшоҳ I ларнинг бош вазири бўлган ва бу давлатнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётида катта рол ўйнаган. У салтанатдаги тарқоқликка барҳам бериш, марказий давлат тузумини мустаҳкамлаш, давлатнинг молиявий ишларини тартибга солиш учун ҳаракат қилган. Шунинг учун унга мамлакатни тартибга солувчи, яъни Низомулмулк номи берилган. Низомулмулк Бағдодда “Низомия” аталмиш мусулмон ҳуқуқ-ақоид мактабига асос солган.
“Сиёсатнома” асарининг бошқа номи ”Cияр ал-мулук” (“Подшоҳларнинг турмуши”)дир. Китоб 1092 йили ёзиб тугалланган. У 51 бобдан иборат бўлиб, унда давлат тизими, молиявий ҳисоб-китоб ишлари, қўшин тузулиши, мансаблар ва уларга амалдорларни тайинлаш тартиби, амалдорлар фаолияти муаммолари хусусида фикр юритилади.
Асарда Ўзбекистон тарихига оид муҳим ва қимматли маълумотлар бор. Сомонийлар замонида турк ғуломларининг давлатнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётида тутган ўрни, Туркистон хонлари Қорахонийлар саройида хизмат қилувчи ходимларнинг маиший аҳволи, Сомонийлар хизматида бўлган амирлар унвонлари, Хоразмшоҳ Олтинтош (1017-1032) билан Султон Маҳмуд Ғазнавийнинг вазири Аҳмад ибн Ҳасан ўртасидаги ёзишмалар ана шулар жумласидандир. Асарда, бундан ташқари, карматлар, ботинийлар ҳаракати, Муқанна қўзғолони ҳақида ҳам айрим диққатга сазовор маълумотлар мавжуд.
“Сиёсатнома”нинг форсчаси 1931, 1956 йиллари, французчаси 1893 йили, инглизчаси 1960 йили ҳамда русчаси 1949 йили Б. Д. Заходер томонидан чоп қилинган. Китоб ўзбек тилига ҳам таржима қилинган.



Download 1.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   175




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling