Тарихий манбашунослик


Download 1.58 Mb.
bet57/175
Sana10.02.2023
Hajmi1.58 Mb.
#1186849
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   175
Bog'liq
manbashunoslik

Асосий тушунчалар: Форсий тилдаги ёзма манбаларга оид атама ва тушунчалар ҳам деярли араб тилидагилар билан бир хил аталади ёки айнан бир тушунча иккала тилда ҳам ишлатилади.


8.1. Асосий сиёсий ижтимоий воқеалар
1219-1221 йиллар ичида Ўзбекистон мўғуллур томонидан истило этилди. 1227 йили Чингизхон Еттисув, Кошғар, Мовароуннаҳр ва Хоразмнинг шарқий қисмини, шунингдек, ҳозирги Афғонистоннинг шимолий қисмини иккинчи ўғли Чигатойга (1227-1241 й.) инъом қилди. Бу улус тарихда Чиғатой улуси номи билан машҳур. Чиғатой улусининг олий ҳукмдорлари ҳам, қорахитойлар сингари, улусни махсус ижарадорлар, яъни хоращмлик машҳур савдогар Маҳмуд Ялавоч (1125-1238 йй.) ва унинг ўғли Маъсудбек (1238-1289 йй.) ёрдамида идора қилдилар.
Мунко қоон (1251-1260 йй.) тахтга ўлтиргандан кейин, Жўжи улусининг олий ҳукмдори Ботухон (1227-1255 йй.) билан тил бириктириб, Чиғатой авлодининг кўпчилигини қатл эттирди ва Чиғатой улусини ўртада бўлиб олишди.
Лекин, орадан кўп вақт ўтмай, Олғу (1261-1266 йй.) улус мустақиллигини тиклашга муваффақ бўлди. Мубракшоҳ (1266 й.) ва Бароқхон (1266-1271 йй.) даврида мўғуд ҳукмдорлари маҳаллий аҳоли билан яқинлашиш мақсадида ислом динини қабул қилдилар. Натижада, 1266 йили хон ҳамда баъзи мўғул уруғлари (масалан, жалоирийлар) Еттисувдан Мовароуннаҳрга кўчиб ўтдилар. Бу ҳол ўз навбатида тарқоқлик ва парокандаликка олиб келди. Х1У асрнинг 50-йилларига келиб, Чиғатой улуси иккига ажралиб кетди – Еттисув ва Кошғарда қолган мўғуллар мустақиллик эълон қилиб, ўз давлатларини тузиб олдилар. Бу давлат тарихда Мўғулистон ёки Жете номи билан машҳурдир.
Мўғуллар ҳукмронлиги йилларида Мовароуннаҳр халқи икки томонлама – мўғул ҳукмдорлари доруғалар, босқоқлар ҳамда маҳаллий ер эгалари зулми остида қолди. Улар асосий даромад солиғи хирождан ташқари талайгина бошқа солиқ ва жарималар –доруғаги, сар шумор, улуфа, тамға, қупчур ясоғи, тағор, бигор ва бошқаларни тўлашга мажбур этилган эдилар.
Оғир чоракорлик меҳнати, мўғул ҳукмдорларининг бебошлиги меҳнаткаш халқнинг сабр косасини тўлдирди. Бухоро вилоятининг халқи косиб Маҳмуд Таробий ва илоҳиёт олими Шамсуддин Маҳбубийларнинг атрофига уюшиб, 1238 йили қўзғолон кўтарди, лекин қўзғолон бошқа шаҳар ва вилоятларга ёйилмади. Натижада Бухородаги қўзғолон Еттисув ва Хўжанддан Илдиз нўён ҳамда Чуқан қурчи бошчилигида юборилган мўғул қўшини томонидан бостирилди.
ХIV аср иккинчи ярмига келиб Чиғатой улусининг жанубий-ғарбий қисмини ташкил этган Мовароуннаҳрда сиёсий тарқоқлик янада кучайди. Бу айниқса амир ул-умаро Қазағон вафотидан (1358 йили) кейин кучайиб, мамлакат майда қисмларга бўлиниб кетди. Масалан, Шаҳрисабзда Хожи барлос мустақиллик байроғини кўтарди. Хўжандда Боязид жалоир мустақиллик эълон қилди. Балхда Амир Хусайн хон кўтарилди, Шибирғонни Муҳаммад Апарди эгаллади. Хутталонда Кайхусрав ўзини подшоҳ деб эълон қилди. Бадаҳшон маҳаллий ҳукмдорлар – Бадахшон шоҳлари қўлига ўтди.
Феодал тарқоқликдан барлос амирзодаларидан Амир Темур усталик билан фойдаланди ва 1370 йили олий ҳокимиятни қўлга одди. 1370-1378 йиллари у мамлакатдаги тарқоқликни тугатиб, Мовароуннаҳр ва Хоразмни ўзига бўйсундирди. 1381-1402 йиллари Амир Темур қўшни мамлакатлар устига ҳарбий юриш қилиб, Эрон, Кавказ орти, Ироқ, Кичик Осиё ва Шимолий Ҳиндистонни истило қилди, Олтин Ўрда хони Тўхтамишга (1376-1395- йй.) қақшатич зарба бериб, уни пойтахти Сарой Беркани эгаллади.
Амир Темур ва Темурийлар давлати майда улусларга бўлинган ҳолда идора қилинди. Масалан, Амир Темур салтанати тўрт қисмга бўлинган эди: Хуросон, Журжон, Мозандарон ва Сеистон (маркази Ҳирот шаҳри) Шоҳрухга; Ғарбий Эрон, Озарбайжон, Ироқ ва Арманистон (маркази Табриз), Мироншоҳга; Форс, яъни Эроннинг жанубий қисми (маркази Шероз), Мироншоҳга; Форс, яъни Эроннинг жанубий қисми (маркази Шероз), Умаршайхга; Афғонистон ва Шимолий Ҳиндистон (маркази Ғазни, кейинчалик Балх), Пирмуҳаммадга суюрғол (шаҳзода амирларга тожу тахт олдидаги катта хизматлари учун шартли тарзда инъом қилинган ер-сув ва уни идора қилиш ҳуқуқи берилган эди.
Амир Темур вафотидан (1405 йил 18 феврал) кейин 1409 йилгача ўзаро кураш давом этди. Шоҳруҳ Мирзо (1409-1447- йй.), Мирзо Улуғбек (1409-1449- йй.), Султон Абу Саид Мирзо (1451-1469 йй.), Султон Ҳусайн Мирзо (1459-1506- йй.) даврида давлат нисбатан марказлашган эди ва халқаро обрўга ҳам эга эди.
ХV асрнинг 80- йилларидан бошлаб, ўзаро ҳамжиҳатлик жуда сусайди. Мовароннаҳрнинг бир ўзида деярли учта мустақил давлат бўлиб, уларда Султон Абу Саид Мирзонинг ўғиллари Султон Аҳмад Мирзо Самарқандда, Умаршайх Мирзо Фарғонада ва Султон Маҳмуд Мирзо Ҳисор, Хутталон ҳамда Бадахшонда ҳокими мутлақ ҳисобланар эдилар.
Амир Темур ва Темурийлар даврида ҳам ер-сув ҳамда ҳуеармандчилик корхоналарининг катта қисми подшоҳ хонадони ва бадавлат кишилар қўлида бўлиб, меҳнаткаш халқ уларнинг ерини ижарага олиб кун кечирар эди. Улар хирож, доруғаги, миробона, жон солиғи, аворизот, бож, тамға, закот, пешкаш, совари каби солиқ ва жарима тўлашга, ҳукумат ва катта ер эгаларининг турли-туман юмушларини бажаришар эдилар.
Амир Темур даврида давлат тепасида расман Чингиз авлодидан бўлган Суюрғатмиш (1370-1380- йй.) ва Султон Маҳмудхон (1380-1402- йй.) турди, лекин амалда бутун ҳокимият Амир Темур қўлида эди. Кейинча хон кўтариш тартиби бекор қилинди ва олий ҳукмдор ўзини подшоҳ деб эълон қилдилар. Вилоят ва туманларда ҳокимият марказий ҳукумат тарафидан тайинланган доруғалар қўлида бўлди. Давлат ишлари асосан турли муассаса – девонлар, девони олий – марказий ижроия органи, девони мол – молия ишлари маҳкамаси ва девони тавочи - ҳарбий ишлар маҳкамаси ва бошқалар қўлида бўлган. Дин, шариат билан боғлиқ ишлар қози ва шайхулислом қўлида эди.
Амир Темур ва Темурийлар даврида Мовароуннаҳрдаги Самарқанд, Шаҳрисабз, Бухоро каби шаҳарлар иқтисодий ва маданий жиҳатдан ўсди, ҳунармандчилик ва савдо сотиқ ривож топти. Мовароуннаҳрининг Хитой, Ҳиндистон, Арабистон мамлакатлари, Мўғулистон, Олтин Ўрда ва Европа мамлакатлари билан иқтисодий ва маданий алоқалар кенгайди. Бу даврда илм-фан ва маданият ривожланди. Бу даврда Низомиддин Шомий ва Ҳофизи Абру, Шарафуддин Али Яздий ва Абдураззоқ Самарқандий, Муҳаммад Мирхонд ва Ғиёсиддин Хондамир каби муаррих олимларни, Алишер Навоий ва Абдураҳмон Жомий, Бисотий Самарқандий ва Хожа Исматулла Бухорий, Шайх Аҳмад Суҳайлий ва Камолуддин Биноий каби жуда кўп истеъдодли шоир ва олимларни етиштирди.

Download 1.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   175




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling