Тарихий манбашунослик
Download 1.58 Mb.
|
manbashunoslik
- Bu sahifa navigatsiya:
- 4.2.2.2.. Қадимги ҳинд манбалари
4.2.1.5. “Шоҳнома”
Абулқосим Фирдавсий(тахм. 940-1030 йй.) қаламига мансуб “Шоҳнома” асари уч қисм ва 65 минг байтдан иборат достон бўлиб, у 976 – 1011 йиллар орасида ёзилган. Унинг биринчи қисми афсонавий бўлиб, “Авеста” материалларига асосланиб ёзилган ва Эрон ҳамда Турон халқларининг диний ақидалари ва ривоятларидан баҳс юритади. Асарнинг иккинчи ва учинчи қисмлари муҳим ҳисобланади. Иккинчи қисм қаҳрамонлик достони бўлиб, қадимги Эрон подшоҳлари ва улар замонида ўтган қаҳрамонлар Рустам ва Кова сиймолари талқин қилинган. “Шоҳнома”нинг учинчи қисми тарихий достон бўлиб, унда Эрон ва Туроннинг зардуштийликнинг пайдо бўлишидан то араблар истилосигача бўлган сиёсий ҳаёти талқин этилган. “Шоҳнома”нинг қўлёзма нусхалари кўп мамлакатларнинг кутубхоналарида, шунингдек ЎзР ФА Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институтида сақланмоқда. Асарнинг тўла матни Ҳиндистон (1829 й.), Франция (1838-1878 йй.), Олмония (1877-1884 йй.), Эрон (1934-1936 йй.) ва Россияда (1960-1971 йй.) чоп этилган, рус ва ўзбек тилларига таржима қилинган. “Шоҳнома” матнини тиклаш устида манбашунослик тадқиқот ишларини Бойсунғур Мирзо ибн Шоҳруҳ Ҳиротда олиб борган. Кўп тарихчилар, хусусан Муҳаммад Мирхонд ундан манба сифатида фойдаланган. Алишер Навоий бу асарда лоф кўплигини қайд этган. 4.2.2.2.. Қадимги ҳинд манбалари Саклар, массагетлар, тоҳарлар ва қадимги Қанҳа халқи, уларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳаёти ҳақидаги қимматли маълумотларни ҳиндларнинг эпик достони “Маҳабҳарата”да ҳам учратамиз. “Маҳабҳарата”(“Бҳарата авлодлари жангномаси”) санскрит тилида ёзилган бўлиб, 100 минг байтни ўз ичига олган 18 уитобдан иборат. Афсонавий шоҳ Бҳаратанинг икки тоифа авлодлари кавравлар ва нандавларнинг ўзаро адоватлари ва урушлари баён этилади. У милоддан аввалги Х-У111 асрларда яратилган. Асарда масалан, узоқ Ҳиндистонга, фикримизча савдо-сотиқ ишлари билан борган саклар, тоҳарлар ва қанҳалар ҳақида мана бу муҳим маълумот келтирилган: “Унинг (подшоҳ Юдҳиштранинг) эшиги олдида бошқа халқлар билан бирга саклар, тоҳарлар ва қанҳаликлар ҳам навбат кутиб турардилар. Пахмоқ соқол, пешоналари шоҳлар билан безатилган, қўлларида турли-туман совғалар, жун, рангу, ипак ва патта (оқ қайиннинг бир тури) дарахти толасидан, шунингдек, камёб матолардан, пахтадан тўқилган газламалар, майин, нафис терилар, узун ва ўткир қиличлар, шамширлар, темир найзалар, ҳар хил болталар, ичимликлар, хушбўй нарсаоар, турли-туман қимматбаҳо тошлар”15. Download 1.58 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling