Тарихий манбашунослик


“Ансоб ус-салотин ва таворих ул-хавоқин”


Download 1.58 Mb.
bet86/175
Sana10.02.2023
Hajmi1.58 Mb.
#1186849
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   175
Bog'liq
manbashunoslik

9.2.8. “Ансоб ус-салотин ва таворих ул-хавоқин”
“Ансоб ус-салотин ва таворих ул-хавоқин” (“Султонлар шажараси ва хоқонлар тарихи”) асарининг муаллифи Мирза Олим Тошкандийдир. Унинг тўла исми Мирза Олим ибн домла Мирза Раҳим Тошкандийдир. У ўз даврининг кенг маълумотли ва танпарвар кишиларидан бўлган. Асар Х1Х аср охирида ёзиб тамомланган.
“Ансоб ус-салотин ва таворих ул-хавоқин” Фарғонанинг ёки Қўқон хонлигининг ХУ-Х1Х асрлар орасидаги тарихини ўз ичига олади. Муаллиф айниқса 1842-1875 йиллар тарихини кенг ёритган.
Китобнинг тўртта мўътабар қўлёзмалари ЎзР ФА Шарқшунослик институти хазинасида мавжуд. У Қўқон хонлиги тарихини ўрганишда муҳим манбалардан бўлиб хизмат қилади.
9.2.9. “Шажарайи Хоразмшоҳий”
“Шажарайи Хоразмшоҳий” ва “Хоразм тарихи”(1910-1918 йй.) асарлари муаллифи серқирра истеъдод соҳиби Муҳаммад Юсуф ибн Бобожонбек Баёний (1858-1923 йй.)дир. Баёнийнинг наслу насаби Хива хонлигини кўп йиллар идора қилган Қўнғиротлар сулоласига бориб уланади. Отаси Бобожонбек Хива хони Элтузархон (1804-1806 йй.)га набира бўлади.
Муҳаммад Юсуф Баёний ёшлигидан яхши тарбия топди, кенг маълумот олди. Араб ва форс тилларини яхши ўрганди, адабиёт, тарих, тибб ва мусиқа илмларини эгаллади. Шу билан бирга хаттотлик илмини ҳам яхши ўрганди. У, айниқса хатларнинг райҳоний, сулс, куфий ва шикаста турлари бўйича моҳир хаттот, мусиқа илмида, айниқса танбур ва ғижжак чалишда маҳоратли созанда бўлиб етишди.
Баёний мумтоз адабиётни, хусусан шеър илмини ҳам пухта эгаллади, ўз замонининг шоири сифатида донг таратди. У мумтоз шеъриятнинг барча турларида ижод қилди. Ўзидан бир шеърий тўплам, девон қолдирди. Девони қўлёзмаси ЎзР ФА нинг Шарқшунослик институти фондида сақланмоқда.
Баёний асосан йирик тарихнавис олим, Мунис ва Огаҳийларнинг давомчиси сифатида шуҳрат қозонди. Бу соҳада у икки йирик асар яратди.
Баёнийнинг “Шажарайи Хоразмшоҳий” асарида Хоразмнинг туркларнинг қадимги подшоҳи Ёфас ўғлон, Ёфас ибн Нуҳдан то Қўнғирот сулоласигача кечган тарихи баён этилган. Асарнинг энг қимматли қисми Муҳаммад Раҳим аввал (1806-1873 йй.) ва Асфандиёрхон (1910-1918 йй.) давригача бўлган сўнгги қисмидир.
Олимнинг иккинчи тарихий асари “Хоразм тарихи” китобида Хоразмнинг 1910-1918 йиллар орасидаги ижтимоий-сиёсий тарихи кенг ёритилган.
Муҳаммад Юсуф Баёний моҳир таржимон сифатида ҳам ном қолдирган. У кўпгина муҳим тарихий асарларни араб ва форс тилларидан ўзбек тилига таржима қилган. Абу Жаъфар Муҳаммад ибн Жарир ат-Табарийнинг “Китоб ар-расул ва-л мулук ва-л-хулафо”, Дарвеш Аҳмаднинг “Cаҳойиф ул-акбар”, Камолиддин Биноийнинг “Шайбонийнома” асарлари ана шулар жумласидандир.
Баёнийнинг “Шажарайи Хоразмшоҳий” асарининг (1911-1913 йиллари ёзиб тамомлаган қисми, яъни Муҳаммад Раҳимхон соний замонидан саййид Асфандиёрхон ҳукмронлиги даврини ўз ичига олган 15- ва 16- боблари Иқболой Азизова тарафидан сўз боши ва зарур изоҳлар билан, 1991 йили “Мерос” тўпламида нашр этилган.

Download 1.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   175




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling